Ахборот технологиялари хавфсизлиги
Режа:
26.1. Ахборот тизимлари ва технологияларининг асосий тушунчалари.
Бошқарувнинг ахборот тизими
26.2. Ўзбекистон Республикасида маълумотларни ҳимоялашнинг меъёрий-
ҳуқуқий ва қонунчилик асослари
26.3. Ахборот –ҳуқуқий тизимлар, уларнинг турлари ва имкониятлари
Ахборотлаштириш сохасидаги давлат сиёсати, ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва ахборот тизимларини ривожланиш ва такомиллашувининг замонавий жаҳон тамойилларини ҳисобга олган ҳолда
миллий ахборот тизимларини яратишга қаратилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг ахборот таъминотини жадаллашуви, тезкор вазиятни тавсифловчи, ишончли маълумотларни мунтазам йиғиб борилиши, унинг ўз вақтида ва сифатли таҳлил қилиниши ҳозирги шароитда жиноятчиликка қарши курашни ташкил этишнинг муҳим шартларидан бир ҳисобланади. Ахборот жараёнларини автоматлаштириш
компьютер техникасини жорий этишга, маълумотларни йиғиш, сақлаш, қайта
ишлаш ва унинг асосида маълумотларни бериш автоматлаштирилган тизимларини яратишга бевосита боғлиқдир. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти ахборот таъминотининг жадаллаштириш масаласини муваффақиятли ҳал этиш учун ахборот технологияларидан фойдаланиш амалий кўникмаларига эга кадрлар тайёрлаш талаб этилади. Юксак ахборот
маданияти фақат чуқур махсус билимлар орқали таъминланади.
Замонавий мутахассисни малакаси шу билан белгиланадики, у шахсий
компьютер ишлашининг асосий тамойили ва қурилмаларини тушуниши, маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлашнинг, жумладан телекоммуникация (компьютер тармоғи) нинг замонавий тамойилларини билиши зарур.
Бошқарув ахборотларининг компьютерда матн процессорлари ва график муҳаррирлар ёрдамида қайта ишланиши электрон ҳужжатлар тайёрлашга, уларни сақлаш ва компьютер тармоқлари орқали узатишга кетган меҳнат ҳаражатини қисқартириб, меҳнат самарадорлигини сезиларли даражада оширади. Шу сабабли ҳар бир ходим учун матнлар, расмлар ва жадвалларни матн мухаррирлари ёрдамида қайта ишлаш имкониятлари ва улардан фойдаланиш кўникмаларига оид билимлар муҳим аҳамият касб этади.
Ҳуқуқшунослар ўзининг амалий фаолиятида фақат аниқ юридик фактлар билангина эмас балки юридик жиҳатдан аҳамиятли бўлган ходиса
ва жараёнлар билан ишлашлашларига тўғри келади. Уларнинг статистик таҳлили ҳуқуқшунослар фаолиятининг зарурий шарти ҳисобланади.
Мутахассис ишининг самараси, уни иш вақтини қанчалик рационал сарфланаётганлигига боғлиқ бўлса, ҳуқуқий ахборот тизимларидан (LexUZ, Право, Норма) фойдаланиш эса вақтни имкон қадар кам сарфлашга ва ҳуқуқий актларни қидириш учун зарур бўлган ҳаракатларни қисқартиришга
олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |