3-маъруза
Мавзу: Инсон компьютер интерфейсини яратиш тамойиллари. Интерфейс имкониятлари.
Режа:
Интерфейс тушунчаси
Интерфейс турлари ва имкониятлари
Уч ўлчамли интерфейс
Калит сўзлар: интерфейс, функционал имкониятлар, уч ўлчамли интерфейс, интерфейс имкониятлари.
Техника ривожланиб боргани сари компьютернинг фойдаланувчи интерфейсини шакллантириш ва унинг имкониятларини бойитиб боришга бўлган талаблар ҳам ортиб бормоқда. Буйруқлар сатридан тортиб мультимедиали-график интерфейсларгача. Инсон ва компьютер ўзаро алоқасига нисбатан қарашлар ҳам ўзгариб бормоқда. Жумладан, фойдаланувчи интерфейсининг тўрт кўринишини фарқлаш мумкин:
Буйруқлар тили
Тўлдириладиган меню ёки махсус жадваллар
Тўғридан тўғри манипуляция қилиш
Антропоморф.
Буйруқлар тили интерфейси – энг эски ва нисбатан мураккаб бўлган интерфейс бўлиб, фойдаланувчидан маълум буйруқлар кетма-кетлигини киритиш вазифасини қўяди. Бунда фойдаланувчидан мураккаб синтаксис ва шифрланган кўринишдаги буйруқлар кетма-кетлигини ёдда сақлаш талаб қилинади. Бу эса хотиранинг доимий зўриқишига сабаб бўлади. Кичкина хатолик юз берганда ҳам юқори даражадаги сезувчаник билан қабул қилиниб, хатолик мавжудлигини кўрсатиб туради.
Тўлдириладиган меню интерфейсида юқоридагига нисбатан қулай шакллар орқали ишлаш имконияти мавжуд бўлиб, бунда фақатгина меню сатрлари намойиш этилиб, улардан бирини осонгина танлаш (кликнуть) орқали буйруқ амалга оширилиши мумкин.
Тўғридан тўғри манипуляция қилиш интерфейси – бунда фойдаланувчи интерфейс объектларини фазода бемалол бошқариш имкониятига эга бўлиши керак. Уни қуйидаги учта характеристика билан тавсифлаш мумкин:
Объект ва унинг силжитиш натижасини акс эттириш учун узлуксиз ва визуал намойиш этиш майдони бўлиши керак;
Объектларни бошқариш мураккаб синтаксисга эга бўлган буйруқлар кетма-кетлигини киритиш орқали эмас, балки физик харакатлар ёки маълум клавишларни босиш орқали амалга оширилиши керак;
Харакатлар тезкор ва акслантирилган бўлиши, яъни уларнинг объектга нисбатан таъсири бевосита харакатлар давомида кузатиб бориш керак.
Тўғридан тўғри манипуляцияга кўплаб мисолларни келтириш мумкин: матн редакторлари, нашриёт тизимлари, Autocаd лойихалаш тизимлари, учиш имитаторлари, видео ўйинлар ва бошқалар. Бундай интерфейслар WYSIWYG (What You See Is What You Get) тамойилини қўллайдилар, яъни объектлар ва уларнинг экрандаги харакат натижаларини тўғридан тўғри мослашуви тамойили. Ушбу интерфейслар қатор ютуқ ва камчиликларга эга.
Асосий ютуғи шундан иборатки, фойдаланувчи ишлаш жараёнида объектларни бевосита харакатини амалга ошириб, натижасини кўриб боради. Бу эса синтаксис мураккаб буйруқларни эслаб қолишга нисбатан осон ёдда қолади. Яна бир ютуғи шуки, хатоликлар борлиги тўғрисидаги хабарномаларни минималлашади, чунки натижа визуал тарзда экранда намойиш этиб борилади.
Тўғридан тўғри манипуляция қилиш интерфейсининг камчилиги метафора ва нишонлар (иконка) билан ишлашда юзага келадиган умумий муаммолар билан боғлиқ. Бунда фойдаланувчи дастур ишлаб чиқувчилар ушбу нишон(иконка) ларни нима мақсадда қўллаганликлари тўғрисидаги фикрлар билан ишдан чалғиб кетиши ёки экран қисмларидан самарасиз фойдаланганлик натижаси сифатида қараши мумкин.
Антропоморф интерфейс – бу инсонга мўлжалланган интерфейс лойихасидир. Бундай интерфейс фойдаланувчи билан белгили элементлар, визуал ахборот, хатто фойдаланувчининг нигохи қаратилган элементларни ўз ичига олган табиий тилда диалог хосил қила олиши керак.
Буйруқлар сатри (командная строка) – бу фойдаланувчи томонидан компьютерга тўғридан тўғри кўрсатмалар бериш воситасидир. Одатда функционал калитлар, алохида символлар, аббревиатуралар ёки бир бутун сўзлардан иборат буйруқлардан ташкил топган. У орқали тизимга тўғридан тўғри кириш имкониятига эгамиз.
Буйруқлар сатри хотирадан жуда кичик хажмни эгаллагани билан, ўзаро харакатни амалга оширишнинг йирик воситаси хисобланади ва ўзаро харакат давомида хеч қандай воситачи дастурларни талаб қилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |