Ҳар бир киши эхтиёжи учун ишлатиладиган ўртача сув миқдори
Мамлакатлар
Сувдан фойдаланиш
соҳалари
Ҳар бир киши бир
йил давомида сарф-
лайдиган чучук сув
хажми, м
3
+ишлоқ хўжалиги ва саноати
жадал ривожланган мамлакат-
ларда(А+Ш,каби)
Саноат корхоналарини сув
билан таъминлаш ва қишлоқ
хўжалик ерларини суғориш
ва бошқа мақсадлар учун
2000-2500
Саноати ва қишлоқ хўжалиги
ўртача ривожланган мамлакат-
ларда (Франция, Германия каби)
-- «» --
800
Африка ва Яқин Шарқ мамлакат-
ларида
-- «» --
200-300
Сув манбалари бўлмаган
минтақа-ларда
жойлашган
мамлакатларда
-- «» --
30-50
20-расм. Марказий Осиё республикаларида сув ресурсларининг улуши.
Жадвалдан кўриниб турибдики, чучук сув етишмовчилигининг асосий сабабларидан
бири дунё мамлакатлари ҳудудида чучук сув манбаларининг нотекис тақсимланганлигидир.
+уруқликни тахминан 60 фоизини арид(чўлли) ва ярим арид(ярим чўлли) ерлар
эгаллаган. +урғоқчилик хукумдор бўлган районларда яшовчи аҳоли оддий ичимлик суви
етишмовчилигидан азият чекмоқдалар. Бундай кам сувли регионларга Мексика, Покистон,
Эрон, Алжир, А+Шнинг ўнлаб штатлари ва Ўрта Осиёнинг арид иқлимли минтақалари
киради. Чучук сув етишмовчилиги нам иқлимли гумид минтақаларда ҳам сезилмоқда. А+Ш
нинг бир қатор штатларида, Канада, Жанубий Американинг тропик минтақаларида, Осиё ва
Африкада табиий сув етарли бўлса-да, уларга бўлган эхтиёж кескин ортган. Энг муҳим сув
манбаларининг ифлосланиши бу ерларда чучук сув етишмовчилигига олиб келмоқда. А+Ш
аҳолисининг 1/7 қисми сув етишмовчилигини бошидан кечирмоқда. Келажакда Германия,
Франция, Буюк Британия ва /арбий Европанинг бошқа давлатларида сув етишмовчилиги
содир бўлиши мумкин. Бу хол тобора ўсиб бораётган инсонларнинг сувга бўлган эхтиёжини
таъминлашнинг бошқа йўлларини қидириб топишга мажбур қилади. Шу мақсадда ер ости
сувлари ҳар томонлама ўрганилмоқда ва ишлатилмоқда. Айсберг музларидан фойдаланиш
лойихалари ишлаб чиқилмоқда. Шўр сувларни чучуклаштиришга катта эътибор
қаратилмоқда. Бунинг учун кўплаб мамлакатларда чучуклаштириш станциялари
қурилмоқда. Дунё бўйича ҳозирги кунда 800 дан зиёд чучуклаштирувчи станциялар ишлаб
турибди. Улардан ҳар суткада 1,7 млн.м
3
чучук сув ишлаб чиқилмоқда. Чучуклашган
сувларнинг 90 фоизи ичимлик сувлари сифатида сарфланмоқда. Бир вақтнинг ўзида чучук
сув олиш йўлларини қидириш билан бирга, уни йўқолиши ва ифлосланишини олдини олиш
учун чора тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Бунинг учун тозалаш иншоатлари ва технологик
жараёнлар такомиллаш- тирилмоқда. Саноати ривожланган мамлакатларда айланма сув
таъминоти амалиётга кенг жорий этилмоқда. Маълум миқдорда тозаланган сувлардан
технологик жараёнларда қайта фойдаланилмоқда. Саноат корхоналарини чучук сувга бўлган
талабини қондириш учун энг мақбул йўналишлар қуйидагилардан иборат:
сувдан фойдаланишда ундан яна қайта фойдаланишни кўзлаб, уни йўқолишини
максимумга етказилишига эришиши;
саноат корхоналарида ифлосланган сувларни қайта тозалаб яна корхона фаолияти
учун қайта ишлатиш; бошқача қилиб айтганда, сувни кўп талаб қиладиган саноат
тармоқларини берк-айланма сув таьминотига ўтказиш;
катта миқдорда сув билан ишлашга асосланган технологик жараёнларни тубдан
ўзгартириш; масалан, бир тонна сунъий тола ишлаб чиқариш учун 20-30
тоннагача, бир тонна сунъий резина ишлаб чиқариш учун эса 15 тоннагача сув
сарф қилинади. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Чучук сув
етишмовчилиги кўзга кўриниб турган бизнинг давримизда бундай технологик
жараёнларни тубдан ўзгартириш муҳим масала ҳисобланади;
тозаланмаган ва зарарсизлантирилмаган саноат оқаваларини дарёларга, кўлларга
ва денгизларга окизилишини умуман тўхтатиш; Бунинг учун мавжуд технологик
жараёнларни такомиллаштириш орқали камчиқиндили ёки чиқиндисиз
технология- ларга ўтиш; барча саноат корхоналарида замонавий тозалаш
қурилмаларидан фойдаланиш.
+ишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда жуда кўп сув йўқолади. А+Ш да суғориш
учун ишлатиладиган сувнинг йўқолиш коэффиценти 0,6 га тенг, ҳамдўстлик мамлакат-
ларида 0,4 дан 0,7 гача, +озоғистоннинг жанубида эса 0,25-0,35 гача ўзгариб туради.
Сувларнинг йўқолиши ва уларни тозалигини сақлаб қолишнинг муҳим тадбирларига
қуйидагилар киради:
ҳудудларнинг сув билан таъминланганлигини ҳисобга олиб, экин турларини
танлаш;
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришда ер усти ва ер ости сувларини
ифлосланишига йўл қўймаслик мақсадида ўғитлар ва пестицидларни қўллашни
меъёрлаш;
суғориш меъёрларини тартибга солиш;
сувларни ерларга шимилиши, ҳавога парланиши натижасида руй берадиган
йўқитилишларни ва самарасиз суғориш учун сарф-ҳаражатларни камайтириш;
тупроқ намлигини сақлашнинг энг илғор усулларини қўллаш;
кичик дарёларни оқавалар билан ифлосланишидан муҳофаза қилиш, жумладан,
дарёларни ўзини-ўзини тозалаш ҳусусиятларини таъминлаш учун зарур бўлган
қўшимча сув билан ёрдам бериш;
суғоришнинг сувни тежовчи технологияларини яъни импульсли, аэрозолли
тупроқ ости, томчилатиш ва бошқа усулларини амалиётга кенг жорий этиш
орқали суғориш тизимларида сувдан фойдаланиш самарадорлигини 25-30 % га
ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |