П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик


III-БОБ  ГИДРОСФЕРА ВА УНИ МУҲОФАЗАЛАШ



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

III-БОБ
 ГИДРОСФЕРА ВА УНИ МУҲОФАЗАЛАШ
3.1. СУВЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ ВА ЕРНИНГ СУВ РЕСУРСЛАРИ
Сув-табиатнинг қимматбаҳо ресурси бўлиб, биосферани мавжудлигини таьминловчи
моддалар алмашиниш жараёнларида ўта муҳим рол уйнайди. Сувнинг қудратли кучи ҳақида
академик В.И.Вернадский шундай ёзади: «Сув бизнинг сайёрамизнинг шаклланишида хал
қилувчи рол ўйнаган. Хеч қандай табиий куч ўз таъсири бўйича энг асосий, энг қудратли,
геологик жараёнларни тартибга солишда сув билан беллаша олмайди». Сув ҳар доим ва ҳар
вақт биосферанинг муҳим қисмини ташкил этиб, инсонлар яшаш муҳитини ажралмас қисми
бўлиб қолади. Атроф-муҳитимизнинг мавжудлигини таьминлашда зарурий восита бўлиб,
сайёрамиздаги бутун тирик организмларни, энг аввало бутун инсониятни яшаши учун
шароит яратада. Шунинг учун ҳам сувга «Ернинг қон томир тизими» деб таьриф берилиши
бежиз эмас. Сайёрамизда ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсини тарқалиши ва уларни яшаши
учун зарур шароитнинг мавжудлиги албатта сув билан боғлиқ. +айерда сув зиёда бўлса, у
ерда бутун тирик мавжудот гуллаб яшнайди ва кўпаяди, аксинча сув кам ёки умуман йўқ
бўлса, ҳаётнинг ўзи ҳам бўлмайди. Сув инсониятнинг маданий ҳаётини шаклланиши ва
тарққий этишида сайёрамиздаги бошқа табиий ресурсларга нисбатан сезиларли рол уйнайди.
Сувнинг саноат ва қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти беқиёсдир. Унинг маиший эхтиёжларни
қондириш учун зарур восита эканлиги хеч кимга сир эмас. Сув инсон организми, барча
ўсимлик ва ҳайвонлар таркибини ташкил қилади. Кўплаб тирик мавжудодлар учун яшаш
муҳити вазифасини бажаради.
Сув-шубхасиз фотосинтез жараёнининг воситачисидир. У юқори диэлектрик
ўтказувчанликка эгалиги туфайли деярли барча моддаларни ўзига бириктира олади ва ушлаб
қолади. У аъло даражали иссиқлик ташувчи ва совўткич ҳамдир. Сув ўзининг юқори сирт
таранглигига эга бўлган сифати билан тупроқ капилярлари бўйлаб юқорига кўтарилишга
қодир.
Сув табиатда айланма ҳаракат қилиб, ер юзасини шакллантиришда иштирок этади. У
бузади, эритади ва турли хил ноорганик моддаларни оқизиб, охир оқибатда чўкинди тоғ
жинсларини ва тупроқларни ҳосил қилади. Сув юқори иссиқлик сиғимига ва паст иссиқлик
ўтказувчанлик ҳусусиятига эгалиги билан фасл ва об-ҳавога катта таъсир кўрсатади.
+уёшдан келадиган иссиқликни ўзида ютиб йиллик ва суткалик ҳарорат ўзгаришларини
тартибга солиб туради.
Сув-арзон электр энергия манбаидир. Денгизлар, дарёлар ва бошқа бир қатор сув
хавзалари сув йўллари вазифасини бажаради, аҳолини балиқ ва бошқа маҳсулотлар билан


таъминлайди. Саноат корхоналарида жуда кўп сув сарф этилади, масалан, 1 тонна пўлат
ишлаб чиқариш учун-4000, синтетик бензин олиш учун-50-90, сирка ишлаб чиқариш учун -
100, содалар олиш учун-300, табиий шойи ишлаб чиқариш учун-400, нитроцеллюлозалар
ишлаб чиқариш учун-750, қоғоз ишлаб чиқариш учун-1000 м
3
сув сарфланади.
Гидросфера сувининг асосий массаси Ер юзасининг 71% ини эгаллаб турувчи Дунё
океанларида тарқалган. Дунё океанларидаги сув массасининг хажми 1.386 млн. 500 минг км
3
га яқин. Бу кўрсаткич ердаги умумий сув захираларининг 96,53% га яқинини ташкил
қилади. +уйидаги жадвалда МСD(Халқаро гидрологик ўн йиллик) дастури бўйича олиб
борилган тадқиқот натижаларига асосланган маълумотлар келтирилган.
9-жадвал

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish