П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик


 ЧУЧУК СУВ ЕТИШМОВЧИЛИГИ САБАБЛАРИ



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

3.2. ЧУЧУК СУВ ЕТИШМОВЧИЛИГИ САБАБЛАРИ
Ер шарининг кўплаб районларида тоза ичимлик суви етишмовчилиги муаммоси
асосий муаммога айланиб бормоқда. 9 -жадвалда келтирилган маълумотлардан кўриниб
турибдики, чучук сув захиралари гидросферадаги умумий сув хажмининг 3,4 фоизини
ташкил қилади. Унинг ер шарида тарқалиши 10- жадвалда келтирилган. Жадвалдаги
маълумотлардан кўриниб турибдики, ерда чучук сув захиралари ер ости сувлари билан
қўшиб ҳисобланганда 48 млн.км
3
атрофида. Бу сувларнинг каттагина қисми(24064100 км
3
)
Антарктида, Гринландия, қутб ороллари ва тоғликлардаги музликларга тўғри келади. Кези
келганда шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, агар барча музларни ер сатхи бўйлаб
жойлаштиришни иложи бўлганда эди, қалинлиги 53 метрли муз қатлами ҳосил бўлган булар
эди. 
Гидросферада чучук сувларнинг тарқалиши
10-жадвал
Чучук сув манбалари
Чучук сувлар миқдори, км
3
Чучук сувнинг умумий
захирасига нисбатан хажми, % 
Музликлар
24064100
50,1
Ер ости сувлари
23700000
49,4
Кўллар ва сув омборлари
176400
0,4
Тупроқдаги намлик
16500
0,05
Атмосфера намлик
12200
0,04
Дарё сувлари
2120
0,01
Жами:
47972020
100
Музликлар ҳам катта аҳамиятга эга. Уларга реал чучук сув манбалари сифатида
қаралмоқда. Ер остида кўплаб чучук сув захиралари мавжуд, аммо улар жуда чуқурликда
жойлашганлиги сабабли уларни қазиб чиқариш имконияти чекланган. +уруқликнинг 3% га
яқин ҳудудини кўл ва дарёлар эгаллаган. Улар гидросферани жуда кам қисмини ёки умумий
сув хажмининг 0.41% ини ташкил қилади. Агар фақат шу сувларнигина ишлатиш учун
лойиқлигини ҳисобга олинса, чучук сув етишмовчилиги рўй бериши табиий хол эканлигига
шубха қолмайди. Дунё аҳолисининг ҳар бирига бир йилда тўғри келадиган чучук сув
миқдори 300-400 метр
3
ни ташкил этади. Ҳозирча инсониятнинг чучук сувга бўлган талаби
асосан дарёлар ва кўллар, ер ости чучук сувлари, денгиз ва ер ости сувларини
чучуклаштириш ҳисобига қондирилмоқда.
Ер юзида аҳоли сонини тобора кўпайиб бораётганлиги, инсоният олдида турган қатор
муаммоларни инсонларни ўзлари хал этишларини тақозо қилмоқда. Аҳолини озиқ-овқат
маҳсулотлари билан таъминлаш муаммосини хал этиш учун қишлоқ хўжалиги жадал
суръатда ривожлантирилмоқда. Аҳолини иш билан таъминлаш, моддий ва маънавий
эхтиёжларини қондириш мақсадида кўплаб саноат корхоналари, энергетика, техника-
транспорт, турли маъмурий ва турар жой бинолари ва бошқа объектлар барпо этилмоқдаки,
бу хол табиатнинг энг ноёб неъматларидан бири ҳисобланган чучук сувга бўлган талабни


йилдан-йилга ошиб боришига сабаб бўлмоқда. Агар дунё миқиёсида олиб қаралса, чучук
сувдан фойдаланиш бўйича саноат корхоналари олдинги ўринда, сўнгра қишлоқ хўжалиги
туради. Бу холат Ўзбекистон республикасида аксинча, чучук сувни энг кўп сарф қиладиган
тармоқ қишлоқ хўжалиги ҳисобланади. (19-расм).
19-расм. Ўзбекистонда сувлардан фойдаланиш соҳалари ва уларда ишлатиладиган сувлар
улуши(3%-коммунал хўжаликларда, 12%-саноатда ва 85%-қишлоқ хўжалигида).
Ер юзасида тарқалган чучук сув захиралари 20-25 миллиард кишининг эхтиёжини
қондириш учун етарли бўлсада, чучук сув етишмовчилиги дунёнинг кўплаб мамлакатларида
кузатилмоқда. Бунинг асосий сабаби аҳоли сонини тез суръатларда ўсиб бораётганлиги,
қуруқликда чучук сувларнинг бир хилда тарқалмаганлиги, саноат ва қишлоқ хўжалигининг
жадал ривожлантирилаётганлигидир. Масалан, Марказий Осиё республикалари худудида
сув ресурслари бир хилда тақсимланмаган. (20-расм). 
ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан дунё аҳолисининг ҳар бири учун зарур
бўлган чучук сувнинг ўртача йиллик миқдори аниқланган(11-жадвал).
11-жадвал

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish