П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

3.3. СУВЛАРНИНГ ИФЛОСЛАНИШИ
Океан ва денгизларнинг ифлосланиши. +ачонлардир океан ва денгизларга ташлана-
диган суюқ ва қаттиқ чиқиндилар миқдори унча катта эмас эди. Шунинг учун бу сув
хавзаларида чиқиндиларни суюлиб тозаланиш имкониятлари юқори бўлган. Аммо, аҳоли
сонини тобора ўсиб бориши, саноат корхоналарини ривожланиши натижасида катта
миқдордаги чиқиндиларни сувларга оқизилиши уларни табиий тозаланиш жараёнини чеклаб
қўйди. Нефть, нефть маҳсулотлари ва бошқа кимёвий моддаларни денгиз ва океанларга
оқизишнинг тобора ўсиб бориши уларни ифлосланишини кучайтириб юборди. Буларнинг
бари денгиз ва океанларда яшовчи тирик организмларга, жумладан, балиқ захираларига ўз
таъсирини кўрсатди. Европа ва Америка қўшма штатлари қирғоқларида учрайдиган ноёб
чиғаноқли денгиз хаёвонларининг йўқолиб кетиши ва денгиз қушлари сонининг кескин
қисқариши океан ва денгиз сувларининг кучли ифлосланиши оқибатидир. Шунингдек,
денгиз олди минтақаларида жойлашган дам олиш жойлари, сихатгохлар ва чўмилиш
жойларида ноқулай вазият юзага келди. Дунё океанларига ҳар йили тўкиладиган нефть ва
нефть маҳсулотлари миқдори 10 млн.тоннага етди. Улар нефть қазиб чиқариш ва уни қайта
ишлаш, юклаш, ташиш ва қуйиш вақтида тўкилган маҳсулотлардир. Океан сувларида нефть
ташувчи танкерларнинг тасодифий тўқнашувлари оқибатида ҳам ифлосланади. Масалан,
1979 йилда Кариб бўғозида иккита йирик нефть ортилган танкерларнинг тўқнашуви
натижасида денгизга 300 минг тонна нефть оқиб кетди. 1989 йилда Беринг денгизида,
Аляска қирғоқларида Американинг йирик танкери халокатга учради. Натижада 100 минг
тоннадан ортиқ нефть денгиз сувига қуйилди. Шунингдек, 1991 йилда +увайтда бошланган
уруш натижасида Персив бўғози сувларини нефть билан ифлосланиши йирик экологик
вазиятларни вужудга келтирди. Сув юзасида ҳосил бўлган нефть пардалари океан ва
атмосфера ўртасида кечадиган энергия, иссиқлик, намлик ва моддалар алмашинуви
жараёнларини бузади. Планктон микро- организмлар ривожланишига қаршилик кўрсатади.
Шунингдек, сув қушлари учун ҳам ўта хавфли ҳисобланади. Нефтли сувга ботган қушларни
қанотлари уларни учишларига халақит беради. Натижада йилига миллионлаб қушлар нобуд
бўлмоқда. Нефть билан ифлосланган сувда кўплаб майда нефть пуфакчалари учрайди.
Уларнинг углеводородли компоненти балиқларни озуқаси ҳисобланмиш денгиз умуртқасиз
жониворларини заҳарлайди. Уларни истеъмол қилган балиқлар ҳам заҳарланадилар.
Натижада уларнинг кўпчилиги нобуд бўлади. Тирик қолганларини эса истеъмол қилиш
мумкин эмас. Чунки улардан нефть хиди анқиб туради. Денгизларни нефть ва нефть
маҳсулотларидан ифлосланишини олдини олиш мақсадда бундан манфаатдор бўлган
давлатлар биргаликда зарурий чораларни кўрадилар. Бу борада 1962, 1972 ва 1973 йилларда
имзоланган Халқаро конвенциялар дастлабки қадамлардир. 1968 йилда давлат томонидан
Каспий денгизига нефть ва нефть маҳсулотларини ҳамда бошқа саноат ва маиший
оқаваларни ташлаш тақиқланган эди. 1976 йилда +ора, Азов ва Болтиқ денгиз хавзаларини
ифлосланишдан муҳофаза қилиш тадбирлари тўғрисида давлат қарорлари қабул қилинган.
Шунга қарамасдан, ҳозирги кунга келиб бу сув хавзаларининг ифлосланиш даражаси
хавфлилик чегарасидан ошиб кетди. Дунё океанлари сувига пестицидлар ҳам етиб бормоқда.
Улар ҳам бошқа зарарли моддалар каби тез суръатларда оқим ёрдамида тарқалади.
Пестицидлар билан сувларнинг ифлосланиши балиқчилик хўжаликларига катта зарар
келтирмоқда.


Дунё океанлари учун радиоактив парчаланиш маҳсулотлари ҳам катта хавф
туғдиради. 1954 йилдан буён А+Ш давлати томонидан тинч океанида ўтказилаётган
термоядро қуролларини сув остидаги синовлари эвазига океан сувларини
зарарланаётганлиги катта шов- шувларга сабаб бўлмоқда.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish