Ажабланарлиси шундаки, ичак касалликларини келтириб чикарувчи микроблар
ташқи муҳитнинг мураккаб омиллари таъсирида ўзгариб, ўзининг касаллик келтириб
чиқариш ҳусусиятларини янада орттирмоқда. Ўзбекистонда сув орқали тарқаладиган ичак
касалликларининг 70-80%и ховуз, ариқ ва канал сувларини ичиш, 8-13% и канал ва катта
ариқлар сувларида чўмилиш, 5-8%и ифлосланган қудуқ сувларидан истеъмол қилиш
натижасида содир бўлмоқда. Бундай касалликлар гохо етарлича зарарсизлантирилмаган
водопровод сувларини ичишдан ҳам юқиши мумкин. Жуда кўп канализация сувлари
тозаланмасдан, ахлатлар зарарсиз холга келтирилмасдан очиқ сув хавзаларига
ташланишидан дарё сувлари микроблар маконига айланиб бормоқдаки, бу хол тегишли
шошилинч чоралар кўришни тақозо этади.
Хуллас, сув орқали бир қанча хавфли юқумли касалликлар тарқалиши мумкин.
Ичимлик сувларини зарарли оқава сувлардан, чиқиндилардан ва бошқа ифлосликлардан
тадбиркорлик билан ҳимоя қилиш, сув орқали юқадиган кўплаб касалликларнинг олдини
олиш имконини беради.
Тоза ичимлик сувига қўйиладиган талаблар. Сув сифатини стандартлаш сув
истеъмол қилиш туфайли келиб чиқадиган касалликларни олдини олиш имконини беради.
Сув сифатига бўлган стандарт талабларини бажарилишига соғлиқни сақлаш муассасалари
масъулдирлар. Сув сифатига бўлган талаб меъёрларини ишлаб чиқиш узоқ Гиппократ
давридан бошланган. ХYIII аср ўрталарида М.Ломоносов ва Лавуазье шунингдек, ўз
замонасида Абу Али ибн Сино сув орқали келиб чиқадиган касалликлар тўғрисида ўз
фикрларини билдириб ичимлик суви қандай бўлиши керак деган саволга жавоб излаганлар.
ХХ асрнинг ўрталарига келиб гигиена ва физиология соҳасида қўлга киритилган фан
ютуқларидан келиб чиқиб, ичимлик сувининг 28-74-45 рақамли давлат стандарти ишлаб
чиқилган. 1945 йилда ишлаб чиқилган бу стандарт сувнинг мураккаб моддалар ва
бактериялар билан ифлосланишини ҳисобга олиб 1954 йилда қайта кўриб чиқилди. Сув
таркибидаги нитритлар, тиндирувчи коогулянтлар, флокулянтлар, занглашга қарши
моддалар меъёрларини тажрибалар йўли билан хал этилиши, мавжуд давлат стандартини
ўзгартиришни тақозо қилди. Шундай қилиб, 1973 йилда 28-74-73 рақамли навбатдаги
стандарт ишлаб чиқилди. Ҳозирги кунда турли ўзгартиришлар билан тўлдирилган 28-74-82
«Ичимлик суви» ва 27-61-84 «Марказлашган хўжалик ичимлик суви таьминоти манбаалари»
деб номланадиган Давлат стандартлари қабул қилинган. 28-74-82 «Ичимлик суви» Давлат
стандарти бўйича ичимлик сувининг кимёвий(14-жадвал), бактериалогик(15-жадвал) ва
органолетик(16-жадвал) таркиби хамда унинг хусусиятларига таъсир этувчи(17-жадвал)
меъёрлар ишлаб
Do'stlaringiz bilan baham: