энергия қурилмаларидан чўпонлар ва геологларни вақтинчалик яшаш жойларини,
чорвачилик мажмуаларини электр энергияси билан таъминлашда, биноларни иситишда,
сувларни чучуклаштиришда кенг фойдаланишни йўлга қўйиш лозим. Шамол двигателларига
ишлай- диган кичик сув электр станциялари агросаноат мажмуаларидаги энергия сарфини
камайтиришга ёрдам берган бўлар эди.
+уёш энергиясидан фойдаланиш, яъни қуёш энергиясини гелиоқурилмалар ёрдамида
электр энергиясига айлантириш имкониятлари чексиз. Дунёнинг бир қатор мамлакатларида,
масалан, А+Шнинг Мохави(Калифорния) чўлида қуёш термодинамик электростанцияси
ишлаб турибди. Унинг ёрдами йилига 355 МВт энергия ишлаб чиқарилмоқда. Бу қувват 0,5
миллион кишининг энергияга бўлган талабини қондириш учун етарли. Дунё океанлари
сувлари сатхининг кўтарилиши ва қайтиши(тўлқинланиши) ҳисобига электр станциялари
барпо этиш ҳам энергия олишнинг самарали йўлларида ҳисобланади. Ҳисоб-китобларга
кўра, дунё океанлари ҳисобига 2,7 миллиард кВт энергия олиш мумкин. Бу энергия дунё
бўйича истеъмол ҳилинаётган энергиянинг 30 % ига тенг. Тўлқин электр станцияларининг
ишлаш принципи тўлқиннинг потенциал энергиясини кинетик энергияга айлантириб, электр
генераторлари валини ҳаракатлантиришга асосланган. 1982 йилда биринчи марта Колск
бўғози қирғоқларида тажриба учун тўлқин электр станциялари қурилган. Кейинчалик бу
каби электр станциялар А+Шда, Канадада, Буюк Британияда, Австралия, Жанубий Корея ва
Хиндистонда қурилди.
Муқобил энергия манбаларини халқ хўжалигининг турли соҳаларига кенг жорий
этиш, ернинг қайта тикланмайдиган ёнилғи ресурсларидан фойдаланишни кескин
камайтиради. Хисоб-китоблар шуни кўрсатмоқдаки, ноанъанавий энергия манбаларининг
роли камида 20-30 йилда сезилади. Ҳозирча улар махаллий эхтиёжларни қондириш
учунгина иқтисодий жихатдан ўзини оқлайди. Бу ўринда биоэнергетика катта қизиқиш
уйғотади. Масалан, 1 тонна гўнгдан 1 суткада 15 м
3
гача биогаз олиш мумкин. 1 м
3
биогаз
бир литр суюлтирилган газ ёки 0,5 литр юқори октанли бензин қувватига тенг. Хитойда
биогаз ишлаб чиқариш қурилмаларидан қишлоқ хўжалигида кенг фойдаланилмоқда. Биогаз
ишлаб чиқаришнинг бошқа манбаи-сув хавзаси қирғоқларида сув ўтлари етиштириш ва
уларни метан газигача қайта ишлашдир. 1000 гектар майдондаги сув ўтларидан ҳар йили
шундай хажмдаги метан гази олиш мумкинки, унинг иссиқлик ҳосил қилиш ҳусусияти
10000 тонна нефтники билан тенг. Бензинни тежаш йўлларидан бири, унга этанол ва
метанол қўшишдир. Бунинг учун махсус «энергетик» маданий ўсимликлар
(шакарқамиш,қизилча,кунгабоқар ва бошқалар) бензин таркибига қўшилади. Бразилияда
автотранспортларнинг аксарияти шу каби ёнилғи аралашмаларига ишлайди. Бундай
аралашмалар қўшилган ёнилғига ишлаган автотранспортлар нафақат бензинни кам сарф
қилади, балки атроф-муҳитни зарарли газлардан ифлосла- нишини камайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: