таъкидлаш керакки, собиқ иттифоқ даврида ишга туширилган аксарият конлардан тўлиқ
фойдаланишнинг таъминланмаганлиги натижасида ҳар йили тоғ-кон саноатида 60 миллион
тоннага яқин чиқиндилар вужудга келган ва улар 10 минг гектар унумдор ер майдонларини
эгаллаган. Конларда рудага бой бўлган тоғ жинслари таркибидан асосий «қаймоғи» олиниб,
фойдали рудаси кам бўлган қатламлар, йўлдош
минераллар, кераксиз тоғ жинслари
сифатида кон атрофларига чиқариб ташланган. Бу чиқиндилар ҳозирги кунда ҳам атроф-
муҳитни ифлосланишига сабаб бўлмоқда. Масалан, соатига 5 км. тезлик билан эсган шамол
1 м
2
чиқинди уюмлари устидан 70 кг.гача чанг заррачаларини учириб, ҳавони ифлослан-
тираётганлиги аниқланган. Ҳозирги вақтда тоғ-кон ишлаб чиқариш корхоналари томонидан
биосферага етказиладиган зарар шу қадар юқорики, бунинг натижасида бир қатор
ҳудудларда экологик салбий оқибатлар келиб чиқаётганлиги хеч кимга сир эмас. Масалан,
Ўзбекистон ҳудудида тарқалган унумдор ерларнинг тенг ярми кучли эрозияга учраган,
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси катта зарар кўрмоқда. Айниқса, чиқиндихоналардан майда
заррачалар ёмғир, қор ва дарё сувлари билан ювилиб, атроф-муҳитга тарқалиши жуда
хавфлидир. Улар ичида маргумуш, симоб, қўрғошин, кадмий, никель, молибден, рух каби
зарарли моддалар бўлиши мумкин. Конлардан фойдаланиш, тоғ-кон саноати корхоналарида
хом-ашёларни қайта ишлаш, чиқиндиларни бойитиш вақтида чиққан ўта
зарарли
моддаларни атроф-муҳитга етказадиган зарарларини камайтириш мақсадида бир қатор
тадбирларни амалга ошириш талаб этилади. Бундай тарбирларга қуйидагини киритиш
мумкин:
меъёрдан ортиқ ифлосланаган сувларни дарёларга оқизишни тақиқлаш;
қазиш ишлари тугатилган шахта, каръер ва жарликларни чиқиндилар билан
кўмиш;
чиқиндилардан йўл қурилиши ёки қурилиш материаллари учун хом-ашё
сифатида фойдаланиш;
ташландиқ ерларни қайта тиклаш(рекультивация)
Ўзбекистонда тоғ-кон саноати ривожланган районларда бузилган ва нокерак жинслар
билан эгалланган ерларни рекультивация қилиш лозим. Келажакда Республикамиз бўйича 2-
16 минг гектар ерни рекультивация қилиш кўзда тутилган.
Рекультивация икки босқичда амалга оширилади: 1. Кон-техник рекультивация 2.
Биологик рекультивация. Биринчи босқичда ер юзаси текисланади, холати яхшиланади ва
биологик рекультивация давомида тупроқ қатлами ва ўсимликлар тикланади.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда ер ости қазилмаларидан самарали фойдаланиш учун
қуйидагиларга асосий эътиборни қаратиш лозим:
фан ва техника ютуқларига таяниб, мавжуд фойдали қазилмалардан
комплекс
равишда фойдаланиш ва янги конларни ишга туширишда кераксиз тоғ жинслари
миқдорини камайтиришга эришиш;
минераллардан «қаймоғи»ни ажратиб олувчи заводлар эмас, балки улар
таркибидан йўлдош элементларни ҳам ажратиб олувчи корхоналарни барпо этиш;
қазилмаларни қазиб олиш ва ташишда исрофгарчиликка чек қўйиш;
кераксиз жинс сифатида ташлаб юбориладиган ва ишлаб чиқариш
чиқиндиларидан фойдаланиш миқдорини яқин келажакда 30 миллион м
3
га
етказиш;
қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлашнинг барча босқичларида минерал ва
хом-ашё манбаларидан тўла ва комплекс фойдаланишга эришган корхоналарни
иқтисодий жиҳатдан рағбатлантириш.
Айтиб ўтилган вазифаларни амалга ошириш борасида мустақиллик йилларида бир
қатор мувоффақиятларга эришилди.
Жумладан, кўп йиллар фойдаланиш натижасида
Мурунтов олтин кони атрофида катта хажмда таркибидан олтини ажратиб олинган минерал
тоғ жинслари уюмлари тўплаб қўйилган эди. Бугунги кунда ана шу уюмлар Американинг
«Ньюмонт Майнинг Корпорейшн компанияси» иштирокида энг янги технологиялар жалб
этилиб, қайта ишланмоқда. Мурунтов олтин кони хом-ашёсидан олтинни тозалашда аффи-
наж(энг соф металл олиш) жараёнининг замонавий технологияси жорий этилган. Натижада
олий товар кўринишига эга бўлган, софлик даражаси «тўртта тўққиз» га тенг асл олтин
олинмоқда. +ўнғиротда Барсакелмас конининг тузларидан кимёвий усулда юқори сифатли
калций ва каустик сода ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Ангрен кўмир конидан кўмир билан бирга жуда қимматбаҳо минерал хом-ашёлар:
каолин, охактош, кварц қумлари, тош қотишмалар ва бошқа тоғ жинслари қазиб олинмоқда.
Ангрен каолинидан алюминий оксиди, ўтга
чидамли материаллар, керамик қопламалар,
пардозлаш ва мехлах плиткалари, чинни ва фаянс, электр изоляторлар,
дренаж ва
канализация қувурлари, қоғоз саноати учун тўлдиргич, оқ ва рангли цементлар, ўта пишиқ
ғишт каби маҳсулотлар тайёрлаш учун хом-ашё сифатида фойдаланиш мумкин. Ҳозирги
кунда Ангрен каолинларини ишга тушириш бўйича Олмония билан Ўзбекистон ўртасида
«Каолин» қўшма корхонаси иш бошлаган. Булардан ташқари, Олмалиқ кон-металлургия
комбинатида мис, молибден рудаларини қайта ишлаш, мис рудалари билан бирга
учрайдиган ноёб рений ва осмийни ажратиб олиш, Жиззах вилоятининг Учқулоч ва
Сурхондарё вилоятининг Хондиза конларида қўрғошин ва рух билан бирга учрайдиган мис,
қумуш, кадмий, селен, олтин ва индийни комплекс ажратиб олиш, Республика ҳудудидан
топилган бир қатор нодир ва тарқоқ холда учрайдиган
металл конларидан мис,
полиметаллар, уран ва бошқа фойдали қазилмаларни ва йўлдош элементларни ажратиб
олиш, Республика ҳудудида мавжуд бўлган 20 та мармар, 15 та гранит ва габро конларини,
Марказий +изилқумдан топилган фосфорит конларини ишга тушириш, +ашқадарё
вилоятидаги Тубакат ва Сурхондарё вилоятидаги Хўжаикон туз конлари негизида тузларни
комплекс қайта ишлаш ва бромли темир,
магнезит, гипс ва бошқа материалларни йўл-
йўлакай олиш учун чет эллик инвесторларни кенг жалб этиш кўзда тутилмоқда. Жахон
тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, ликвидлик даражаси юқори бўлган фойдали қазилмаларни
ўзлаштиришга қаратилган инвестициялар катта-катта даромадлар келтиради. Дунёнинг
етакчи чет эл компаниялари ва фирмалари ҳозирнинг ўзидаёқ бу йўналишда фаол
қатнашмоқдалар.
Do'stlaringiz bilan baham: