П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

соҳанинг хиссаси жуда каттадир. Харбий қурол-яроғларнинг ишлаб чиқаришда, синаш,
қўллаш, база ва палигонлардан фойдаланиш жараёнларида тупроққа катта зарар етказилади.
Ҳозирги пайтда дунё миқёсида тупроқ , сув ва хавони ифлосланишининг ўртача 40% и
харбий соҳа хисобига тўғри келмоқда. Бу соҳа атроф-муҳитни ифлослантирибгина қолмай,
балки жуда катта миқдордаги ишлаб чиқариш кучлари ва маблағларни бехуда сарфланишига
олиб келади. Вахоланки, агар харбий мақсадларга сарфланаётган куч ва маблағнинг бир
қисмини сарфлаш орқали экология ва тинчлик борасидаги жуда кўплаб муаммоларни хал
этиш мумкин.
Тупроқларнинг ифлословчи яна бири манба чорвачилик хисобланади. Бу
тармоқнинг атроф-мухитни ифлослашдаги ўрнини қуйидаги қиёслаш орқали тўлароқ
тасаввур қилиш мумкин. Ўртача 35 минг йирик қора моллар боқиладиган чорвачилик
комплексларининг атроф-мухитга таъсири, аҳолиси 400-500 минг бўлган саноат
марказининг атроф-мухитга таъсири билан тенгдир. Чорвачилик чиқиндилари (гўнг, суюқ
чиқиндилар, оқава сув) тупроқ ва атроф мухит учун зарарли бўлган азот, фосфор, калий,
олтингугурт ва бошқа бирикмаларга бой бўлади. Буларни меъёридан ортиқча тўпланиши
тупроқ, сув ва хавонинг ифлосланишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, чорвачилик
чиқитлари кўплаб патаген микроорганизмларга (салмонелла, ич терлама, куйдирги) ва
гелминт (жигар қурти ва бошқа) тухумларига бой бўлади. Шунинг учун бу тармоқ
тупроқларнинг биологик ифлосланишда етакчи ўринни эгаллайди. Тупроқларнинг биологик
ифлосланишида чорвачилик билан бирга маиший, сут, гўшт ва терини қайта ишлаш хамда
биологик саноат корхоналари чиқитлари хам мухим ўрин тутади. Бу соҳаларнинг чиқинди
ва оқава сувлари билан тупроққа жуда кўплаб касаллик қўзғатувчи микроорганизмлар,


гелминтларнинг тухумлари келиб тушади. Уларнинг кўпчилиги тупроқда узоқ
муддатларгача яшовчанлигини сақлаб қолади. Тупроқнинг турли бактериялар, микроблар,
вируслар ва гелминтлар билан ифлосланиши ундаги биологик мувозанатни изидан чиқаради
ва унинг санитар- гигиеник холатини ёмонлаштиради. 
Тупроқнинг экологик холатини белгилаб берувчи хусусиятларидан бири унинг
зичлигидир. Тупроқнинг зичлиги унинг сув, ҳаво, иссиқлик, озуқа, механик ва бошқа
хоссаларига, шу жумладан, унумдорлигига катта таъсир кўрсатади. Дехқончилик учун
тупроқнинг хоссалари ва экин турларига қараб ўртача оптимал зичлик 1,10-1,25 г/см
3
атрофида бўлиши талаб этилади. Дехқончилик ва бошқа соҳаларда оғир техникадан
фойдаланиш, ерларга нотўғри ишлов бериш, суғориш, гумусни камайиб кетиши, фақат
минерал ўғитлардан фойдаланиш, монокультура ва бошқа шу каби антропоген таъсирлар
натижасида тупроқ меъёридан ортиқча зичлашади. Ўта зичлашган тупроқларга ишлоб
бериш оғрилашади ва кўп энергия талаб этилади. Тупроқларнинг агрономик аҳамиятга эга
бўлган донадорлик хоссалари бузилиб тупроқнинг ғоваклиги камайиб кетади. Эрозия учун
қулай шароит вужудга келади, экинларни илдизи яхши ривожлана олмай, хосилдорлиги
пасайиб кетади. Хозирги пайтда кўплаб мамлакатларда тупроқларнинг зичлашувчи катта
иқтисодий ва экологик зиён келтирмоқда. Биргина А+Шнинг ўзида ушбу холатдан йилига
1,8 млрд. долларлик зарар кўрилмоқда. Россияда эса хайдалма ерларнинг қарийиб 90% и
ўртача ва кучли даражада зичлашган. Ушбу холат деярли барча мамлакатларда жумладан,
бизнинг Республикамизда хам кузатилмоқда. Жуда куплаб эскидан суғориб келинаётган,
айниқса, оғир ва ўртача механик таркибли ерларимизда хосилдорликни пастлигининг асосий
сабабларидан бири, хайдов ости қатламларини меъёридан ортиқча (1,35-1,50
г/см
3
)зичлашганлигидандир.
Антропоген таъсирлар натижасида ўсимлик қоплами йўқотилган, сув режими изидан
чиққан, рельефи ўзгартирилган, ифлосланган, чиқиндилар ва турли тоғ жинслари остида
кўмилиб кетиш оқибатида ишдан чиққан ерларни бузилган ерлар дейилади. Саноати кучли
ривожланган худудларда бундай ерлар кўплаб майдонларни ишғол этади. Тоғ-кон саноати,
иншоотлари, энергетика объектлари, йирик индустрлашган аҳоли пунктлари атрофида
(чиқиндилар «қабристон»и) бундай ерлар куплаб учрайди. Айниқса, фойдали қазилма
конларидан очиқ усулда фойдаланилганда теварак атрофдаги тупроқларга катта зарар
етказилади. Вахоланки, ҳозирги пайтда дунёдаги конларнинг 80% и очиқ усулда қазиб
олинадиган конлардир. Кон жойлашган майдоннинг тупроқ қатлами тўлалигича бузиб
ташланади. Бундан ташқари, кон ўрнига нисбатан ўн мартадан кўпроқ майдонининг табиий
шароитлари ёмонлашади. Бундай худудларда тупроқнинг сув, физик ва биологик
хусусиятлари ёмонлашади, моддаларнинг тупроқдаги табиий геокимёвий миграцияси
изидан чиқада, эрозия ва дефляция кучаяди, ер усти ва ости сувларининг режими бузилиб,
ифлосланадилар.
Инсоният юқоридаги бир қатор салбий жараёнлар туфайли сўнгги эллик йилда, 50
мил.гектар унумдор ерларни йўқотди. Хозир эса кунига ўртача 4-5 минг гектар ер
ташландиқ ерларга айланмоқда. Бундан ташкари, турли салбий антропоген таъсирлар
натижасида дунё бўйича йилига 5 млн. гектар ер «чўллашмоқ»да.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish