П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик


Ерларни мухофазалаш ва улардан оқилона фойдаланиш



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

Ерларни мухофазалаш ва улардан оқилона фойдаланиш. Юқоридаги
бўлимлардан маълум бўлдики, турли антропоген таъсирлар натижасида тупроқларда
бирқатор салбий ўзгаришлар рўй берар экан. Бу ўзгаришлар тупроқларнинг асосий
ҳусусияти бўлган унумдорликни пасайишига ва охир оқибатида эса тупроқнинг
биосферадаги экологик функциясини изидан чиқариб оғир экологик ва иқтисодий
муаммоларни юз беришига олиб келади. Бу ўз навбатида тупроқларнинг мухофазалаш ва
улардан оқилона фойдаланишни тақозо этади. Ерларни мухофазалаш ва улардан оқилона
фойдаланиш дейилганда ушбу мақсадларга қаратлган ташкилий, технологик, иқтисодий,
хуқуқий, мухандислик ва бошқа чора-тадбирлар мажмуи тушунилади.


Тупроқлар эрозияси ва дефляциясини олдини олиш ва уларга қарши кураш ерларни
мухофазалашдаги марказий масалалардан бири хисобланади. Эрозияни олдини олишга
қаратилган тадбирларни қуйидаги 4 та гурухга бўлинади.
1. Ташкилий-хўжалик тадбирлари. Бу гурухга ердан фойдаланиш худудларини
тўғри ташкил этиш, яъни ерларнинг тупроқ иқлим шароитлари, қандай хилдаги эрозияга
учраганлиги ва эрозияланиш даражасига қараб ердан фойдаланишнинг табақалаштирилган
режаларини тузиш ва улар асосида эрозия ва дефляцияга қарши курашиш ва уни олдини
олиш усулларини белгилашга оид чора-тадбирлар киради. Улар ер участкаларидан
фойдаланиш мақсадларини аниқлаш, экинлар тури ва уларнинг ўзаро нисбатини белгилаш,
суғориш, ўғитлаш қоидаларини белгилаш, ишлов бериш ва экин ўстириш
технологияларини(технологик харита) тузиш, чорва хайвонларини боқишни тартибга солиш
дехқончилик машиналарини танлаш каби бир қатор ташкилий-хўжалик ишларини ўз ичига
олади. Масалан, кўп йиллик ўтсимон экин(беда) билан қопланган тупроқни эрозия
таъсирида ювилиши 0 га тенг деб олинса, бир йиллик кам ишловталаб экинлар(буғдой, озуқа
ўтлари) ўстирилган тупроқларда ювилиш 4-5 марта, кўп ишловталаб экинлар (гўза,
маккажўхори, картошка) ўстирилган тупроқларда ювилиш 25 марта юқори бўлади. Эрозияга
мойил енгил(енгил қумоқ, қумлоқ, қумли) тупроқларда куп йиллик ўтсимон экинлар
хиссасини 50% атрофида бўлиши яхши самара беради. 
2. Агротехник тадбирлар. Бу гурухга ер юзасининг тузилиши(рельефи) ва
тупроқларнинг бошқа хусусиятларига мос равишда эрозияга қарши қўлланиладиган
агротехник тадбирлар киради. Ерларни нишабликка нисбатан кўндалангига хайдаш ва
ишлов бериш, ерларни чуқур қилиб, ағдармасдан, юзасида ўсимлик қолдиқларини қолдириб
хайдаш, кундаланг нам тутувчи эгатлар барпо этиш, куп йиллик ёки серилдиз
ўсимликлардан кўндаланг ҳимоя минтақалари барпо этиш, тупроқни оптимал ғоваклиги ва
сув ўтказувчанлигини таьминлаш, суғоришда эгатлар узунлиги, сув сарфи ва суғориш
усулларини тўғри белгилаш, ёмғирлатиб, томчилатиб, ер остидан суғориш усулларини
қўллаш, ўғитлаш норма ва муддатларини тўғри ташкил этиш, органик ўғитлардан кўпроқ
фойдаланиш, тупроқ юзасини мустахкамловчи кимёвий воситаларни қўллаш, экинларни
пленка остига экиш, ўсимлик қолдиқлари билан мулчалаш, бўйчан, зич ўсадиган экинлардан
шамолга қарши кулислар вужудга келтириш, сершамол мавсумларда тупроқ юзасини нам
сақлаш, экин қаторларини шамолга кундаланг жойлаштириш ва бошқа юқори унумли
агротехник тадбирларни ўз вақтида қўллаш орқали эрозия ва дефляцияга қарши юқори
самарага эришиш мумкин.
3. Ўрмон-мелиоратив тадбирлар. Бу гурухга тупроқларни эрозия ва дефляциядан
ҳимояловчи ўрмонзорларни сақлаб қолиш ва янгидан барпо этиш, жарликларни
кенгайишини олдини олувчи дарахтзорларни вужудга келтириш, шамолга қарши
ихотазорлар барпо этиш,қумликларни кўчишдан сақловчи ва мустаҳкамловчи ўсимлик
қопламини шакллантириш, сув хавзаларини ҳимояловчи дарахтзорларни барпо этиш ва
бошқа шу каби ўрмончиликка дахлдор тадбирлар киради. Тупроқларни дефляциядан
ҳимоялашда ихотазорларнинг ахамияти каттадир. Уларнинг шамолдан ҳимояловчи таъсири
дарахт тури ва баландлиги, зичлиги хамда тупроқнинг хусусиятларига қараб 400 метргача
етиши мумкин. Ўзбекистон шароитида баландлиги 6-8 метрга етган ихотазор 60-250
метргача масофадаги тупроқни шамолдан сақлай олади.
+умликларни шамол таъсирида кўчишидан сақлашда фитомелиорация, яъни селен,
шувоқ, юлғун, қум қиёғи ва бошқа чўл ўсимликлардан ташкил топган мустахкам ўсимлик
қопламини вужудга келтириш хамда сахсовул, кандим, қуёнсуяк каби чўл буталаридан
ўрмонзорлар барпо этиш яхши самара боради.
4. Гидротехник тадбирлар. Бу қиялик ерларда сув тезлигини тартибга солувчи
гидротехник қурилма ва иншоотларни барпо этишга қаратилган тадбирлар бўлиб, ўз ичига
сув оқимини йўналтирувчи дамбалар, мустахкам қопламали шаршаралар, селхоналар,
зинапоясимон ариқлар қуриш, суғориш тармоқларини қаттиқ қопламалар билан қоплаш,
бетон ариқлар, қувурлар, турли пластик шланглардан фойдаланиш, нишаблиги юқори(>10
0
)


бўлган қияликларда экинлар учун террасалар барпо этиш каби усулларни ўз ичига олади. Бу
гурухдаги чора-тадбирлар асосан сув эрозиясининг олдини олишда кўпроқ қўлланилади.
Ерларни шўрланишдан ҳимоялашда қуйидагиларга амал қилиш зарур: Шўр сизот
сувларини ер юзасига меъёридан ортиқча яқинлашувига йўл қўймаслик, сизот сувларни
оқиб чиқиб кетиши учун вертикал ва горизонтал зовур(дренаж)лар барпо этиш ва уларнинг
яхши ишлашини таьминлаш, ортиқча шўрланган сувлар билан экинларни суғормаслик,
ерларни вақтида шўрини ювиш, экин турини тўғри танлаш.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish