Тупроқлар деградацияси дейилганда тупроқларни эрозия хамда дефляцияга учраши,
иккиламчи шўрланиши, ифлосланиши, қашшоқлашуви, ботқоқланиши, захарланиши каби
салбий антропоген таъсирлар натижасида ҳусусиятларини ёмонлашуви ва унинг оқибатида
унумдорлигини кескин пасайиб кетиши тушинилади ва иқтисодий жихатдан хавфли бўлган
комплекс жараёнлар тушунилади. Демак, деградация экологик ва иқтисодий жиҳатдан
хавфли бўлган комплекс жараёндир.
Ҳозирги даврда дунё бўйича деградация ва бошқа сабаблар оқибатида йилига 7
млн.гектар хайдалма ер йўқотилмоқда. Бундан ташқари йилига миллионлаб гектар яроқли
унумдор ерлар саноат корхоналари, сув омборлари, конлар, йўллар, қувурлар ўтказиш,
электр ва алоқа тармоқлари, аэродромлар, аҳоли пунктлари қурилиши каби нодехқончилик
мақсадларга ажратилмоқда. БМТ маълумотларига кўра дунёда фақат шахар ва йўллар
қурилиши учун йилига 300 минг гектар хайдалма ердан фойдаланилади.
Тупроқлар эрозияси деб тупроқнинг юза унумдор қатламларини сув, шамол ва
бошқа антропоген таъсирлар остида ювилиб, учириб кетилиши ва емирилишига айтилади.
Эрозия жараёни тупроққа жуда кучли салбий таъсир кўрсатади. Унинг натижасида
тупроқнинг кўп хусусиятларини белгиловчи гумус ва майда коллоид заррачалар миқдори
камайиб кетади, оқибатда тупроқнинг ғоваклиги, сув ушлаш ва ўтказиш, термик, зичлик,
озуқа моддалари, биологик фаоллиги, ўз-ўзини тозалаш ва тиклаш каби бир қатор
агроэкологик кўрсатгичлари ёмонлашиб, унумдорлиги сезиларли пасайиб кетади.
Эрозияда тупроқ гумусини камайиши туфайли тупроқнинг энергетик захираси
камайиб кетади. Бир гектар ернинг бир сантиметр гумусли қатиламни ювилиб ёки учириб
кетилиши 167472
.
10
6
жоул энергия йўқолишига тенг бўлади. Юқорида қайд этилган
омиллар тупроқларнинг биосферадаги ролини пасайтириб, табиий барқарорликни
бузилишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида атроф-муҳитда чуқур ва кўп холларда тиклаб
бўлмас даражадаги оғир экологик оқибатларга олиб келиши мумкин.
Эрозиядан нафақат аграр соҳа, балки сув хавзалари ва суғориш тармоқларини лойқа
босиши, ифлосланиши, сувлар сифатининг бузилиши натижасида сув хўжалиги, сув
транспорти, балиқчилик ва энергетика каби халқ ҳўжалиги тармоқлари ҳам сезиларли зарар
кўрадилар.
Юз бериш тезлигига кўра геологик(меъёрида) ва антропоген(тезлашган) эрозиялар
фарқланади.
Геологик эрозия нисбатан секин кечадиган табиий жараён бўлиб, тупроқ ўз-
ўзини тиклашга улгуради, яъни бу турдаги эрозиянинг салбий таъсири бирмунча камроқ
дейиш мумкин.
Антропоген ёки
тезлашган эрозия инсоннинг деҳқончилик ва бошқа
ишлаб чиқариш фаолиятларини нотўғри амалга ошириш натижасида юз беради. Бу турдаги
эрозия кўпинча тезроқ кечади. Шу туфайли тупроқ ўз-ўзини тиклаб улгурмайди, оқибатда
деградация жараёни авж олиб унумдорлик пасайиб кетади.
Эрозия жараёнини келтириб чиқарувчи омилларнинг турига қараб, сув эрозияси ва
шамол эрозияси(дефляция) каби турларга бўлинади. Ерларни эрозияланиш даражасига яъни
эрозия таъсирида гумусли қатламни қанчалик қисқарганлигига қараб, кучсиз, ўртача ва
кучли эрозияланган хилларга ажратилади.
Эрозия ва дефляция жараёнларини руй беришига кўра қуйидаги табиий ва антропоген
омиллар сабабчи бўладилар:
Табиий омиллар- ер юзаси рельефининг нотекислиги яъни
паст баланд, қия ва нишабликларни мавжудлиги, кучли шамолларни тез-тез эсиб туриши,
тупроқни ўз хусусиятларига кўра эрозия ёки дефляцияга мойиллиги, тупроқ юзасида
ўсимлик қопламини етарли эмаслиги, ёғин-сочин миқдори ва уларнинг ёғиш характери
кабилар.
Do'stlaringiz bilan baham: