П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик


 ТУПРО+ЛАРНИ МУҲОФАЗА +ИЛИШ ВА УЛАРДАН О+ИЛОНА



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

4.4. ТУПРО+ЛАРНИ МУҲОФАЗА +ИЛИШ ВА УЛАРДАН О+ИЛОНА
ФОЙДАЛАНИШ
Тупроқлар ва уларнинг биосфера ҳамда инсон хаётида тутган ўрни.
Сайёрамизнинг атиги 149 млн. км
2
майдони қуруқлик бўлиб, шундай 19 млн. км
2
ёки 13%
игина инсонлар фойдаланиш учун яроқли ерлар ҳисобланади.
+уруқликнинг табиий-тарихий жараёнларда ўзгарган юза, ғовак, унумдор қатлами
тупроқ дейилади. Тупроқ табиатнинг муҳим таркибий қисми сифатида, тоғ жинслари,
иқлим, ўсимлик ва ҳайвонот, рельеф, вақт, инсон фаолияти каби омилларнинг ўзаро
мураккаб таъсирлашуви натижасида вужудга келади. Тупроқ ҳосил бўлиши ўта мураккаб ва
узоқ давом этадиган жараён ҳисобланади. Ўрта ҳисобда 1,5-2 см.қалинликдаги тупроқ
қатламини ҳосил бўлиши учун 100 йил вақт зарур бўлади. Тупроқларнинг ўртача қалинлиги
18-20 см.ни ташкил этади. Баъзи ҳудудларда бир неча миллиметрлардан 1,45-2,0 метргача
етиши ҳам мумкин.
Тупроқ таркибидаги гумус яъни чиринди миқдори унинг муҳим таркибий қисми
бўлиб қарийб барча ҳусусиятларини белгилаб беради. Гумус тупроқ ҳосил бўлиши
жараёнида ўсимлик ва бошқа организмларнинг қолдиқларини мураккаб қайта ўзгариши
оқибатида ҳосил бўлади. У тупроқнинг турли ташқи физик, кимёвий ва биологик
таъсирларга бўлган барқарорлиги(чидамлилиги)ни таьминлайди.
Тупроқнинг ўсимлик ва организмларни оптимал яшаш шароитлари билан таьминлай
олиш ҳусусияти тупроқ унумдорлиги дейилади. Тупроқларнинг табиат ва инсон хаётидаги
аҳамияти айнан шу ҳусусият билан боғлиқдир. Унумдорлик тупроқнинг физик, кимёвий,
агрономик, биологик хоссалари ва экологик холати билан узвий боғлиқ бўлган интеграл
ҳусусият ҳисобланади. Шунинг учун тупроқ унумдорлигини белгиловчи омил хоссаларнинг
сони бир неча ўнтага етади. Булар қаторига тупроқдаги гумус миқдори ва сифати, намлик
миқдори ва холати, озуқа моддаларни тури, миқдори ва ўзлашувчанлиги, тупроқ хавоси,
харорати, зичлиги, ғоваклиги, турли моддалар билан ифлосланганлиги, микробиологик
холати каби хоссаларни киритиш мумкин.
Табиий жараёнларда ва инсон ҳаётида тупроқларни ўрни беқиёсдир. У потенциал
энергияни, намликни, озука моддаларни тўплаш, ўсимликлар ва бошқа кўплаб
организмларни зарур хаётий шароитлар билан таьминлаш каби муҳим ҳусусиятларга эга. Ер


юзасига етиб келадиган 10
20
-10
21
ккал. миқдордаги энергиянинг 10
17
-10
18
ккалорияси
тупроқда тўпланади. Бундан ташқари, у қарийб барча элементларнинг геокимёвий
аккумулятори бўлиб уларни сув ва бошқа омиллар таъсирида ювилиб кетишидан сақлайди.
Тупроқ жуда кўплаб организмлар учун ўзига хос яшаш муҳити вазифасини бажаради.
Айниқса, қуйи даражадаги мавжудотлар ва ҳашоратлар хамда кўплаб ҳайвонларнинг хаёти
тупроқ билан чамбарчас боғлиқдир. Бир грамм тупроқда 1,5 млн.гача амёба, инфузория, сув
ўтлари каби содда организмлар ва 3 млрд. донагача микроб ва бактериялар яшаши мумкин.
Тупроқ биосферада кечадиган қарийб барча жараёнларда муҳим компонент сифатида
иштрок этади. Биологик(кичик) модда айланишида, экотизим ва биосферанинг
барқарорлигини таьминлашда етакчи ўрин тутади. Унинг экологик аҳамиятларидан бири
шуки, у биосферадаги ўз-ўзини тозалаш жараёнида асосий рол ўйнайди, атроф-муҳитни
ифлословчи жуда кўплаб моддаларга нисбатан табиий, универсал, биологик адсорбент ва
нейтрализатор ҳисобланади.
Тупроқ иқтисодий, хаётий ва экологик аҳамиятига кўра алмаштириб бўлмайдиган
табиий ресурсдир. Ҳозирча амалиётда ўсимликларни гидропон, аэропон, пластопон каби
тупроқсиз ўстириш усуллари мавжуд бўлса-да, илм-фан табиий тупроқ ўрнига сунъийсини
таклиф қилишга қодир эмас. Шунинг учун тупроқларни мухофазалаш ва улардан оқилона
фойдаланиш энг долзарб экологик масалалардан бири ҳисобланади. Экологик нуқтаи
назардан тупроқ тугайдиган қайта тикланадиган ресурслар гурухига мансуб, яъни тегишли
қулай шароит яратилса тупроқлардан фойдаланиш имконияти чексиздир.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish