П. Мирхамидова, А.Ҳ. Вахобов, Қ. Давранов, Г. С. Турсунбоева



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/95
Sana24.02.2022
Hajmi3,69 Mb.
#231616
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   95
Bog'liq
1mcxWBDspmPEtyJa2LAHFmpR0Ozmkbgkh9LSQDO0

Ферментларнинг хусусиятлари: микроб ҳужайрасида ўтадиган 
жараёнлар ферментларнинг активлигига боғлиқдир. Ферментлар сув, туз, 
кислота ва ишқор эритмаларида эрийди. Улар оқсил комплекси, 
кристаллсимон ва эритманинг тубига тушади.
Ферментларнинг умумий хусусиятлари: 1) спецификлиги (махсус 
таъсир этишлиги). Ферментлар фақат махсус химиявий бирикмаларга ёки 
химиявий бирикмаларнинг группаларига таъсир этадилар. Масалан, лактаза 
ферменти, фақат сут шакарини (лактозани), уреаза эса мочевинани 
парчалайди ва ҳоказо. 
2) ферментларнинг каталитик активлиги жуда ҳам баланд бўлиши 
мумкин. Масалан, 1 г амилаза 1 т крахмални парчалаши ёки 1 г химозин 12 т 
сутни ивитиш имкониятига эгадир. 
3) термолабиллиги - ферментлар иситилганда, тезда парчаланади. 
Масалан, 50 – 60 
0
С даража иссиқда ферментлар ўзининг активлигини 
пасайтиради. 80 
0
С даражада эса активлигини йўқотади, 100 
0
С даражада эса 
тўла парчаланади. Ферментларнинг активлиги 30 - 50 даражада яхши ўтади, 
ҳайвонлардаги ферментлар эса 37 - 40 даражада актив бўлади. 
4) таъсири маълум рН мухитда ўтади. Масалан, пепсин рНнинг 1,5 - 
2,5, трипсин - 7,8 - 8,7, каталаза ва уреазалар эса рНнинг 7-муҳитида яхши 
таъсир этади (рН оптимум). 


 77 
5) 
реакцияларнинг 
охирида 
ўзгармайди 
ва 
ҳосил 
бўлган 
маҳсулотларнинг таркибига кирмайди. 
Ҳозир 1000 дан ортиқ ферментлар мавжуд. Ҳамма ферментлар олтита 
синфга бўлинган. Булар: 
1. Оксидоредуктазалар; 2.Трансферазалар; 3.Гидролазалар; 4.Лиазалар; 
5.Изомеразалар; 6.Лигазалар. 
Оксидоредуктазалар 
– 
оксидланиш-қайтарилиш 
реакцияларида 
катализаторлик қилади. Бу гуруҳга кирувчи ферментлар ҳужайранинг нафас 
олиш жараёнида водород ва кислород ташишини активлаштиради.
Трансфераза айрим радикалларни: ацетил трансферазалар – сирка 
кислота қолдиғини (СН
3
СО), фосфотрансфераза-фосфат кислота қолдиғини 

2
РО
3
2-
) ташувчи ферментлардир.
Гидролаза гидролизланиш реакциясини тезлатади. Бу ферментлар 
мураккаб моддаларни cув иштирокида оддий моддаларгача парчалайдилар. 
Пептидогидрогеназалар оқсил ва пептидларни глюкозидгидролазалар 
углевод ва глюкозидларни парчалайди ва ҳ.к. 
Лиазалар субстратлардан кимёвий гуруҳлар радикалларини олиб, 
қўш боғ ҳосил қилади ёки кимёвий гуруҳ радикалларини қўш боғларга 
улайди. 
Изомеразалар органик моддаларни уларнинг изомерларига 
айлантиради яъни, молекула ичидаги атомлар, радикаллар ва гуруҳларнинг 
ўрнини ўзгартиради. Уларнинг моддалар алмашинишида аҳамияти катта. 
Лигаза ёки синтетаза пирофосфор боғланишининг узилиши 
ҳисобига оддий бирикмалардан мураккаб бирикмаларнинг синтезланишини 
тезлаштиради. Масалан, карбоксилаза карбонат ангдридни органик 
бирикмаларга бириктиради.
Пируват карбоксилаза пирузум кислота ва карбонат ангдриддан 
шавелсирка кислотасини синтез қилади. Ферментлар тузилишига қараб икки 
синфга бўлинади:
Оддий оқсиллар (ферментлар) - улар фақат оқсилдан иборат. 


 78 
Мураккаб оқсиллар (ферментлар) – оксидланиш қайтарилиш 
реакцияларини олиб борувчи, кимёвий гуруҳларни кўчирувчи ферментлар. 
Улар икки қисмдан иборат: апофермент қисми (оқсил қисми) ва фермент 
активлигини белгилайдиган кофактор қисми. Бу қисмлар алоҳида ҳолатда 
активликка эга эмас, балки бирлашгандан сўнгина активликка эга бўлади.
Апофермент ва кофактордан ташкил топган комплекс холофермент деб 
аталади.
Металларнинг ионлари (темир, мис, кобальт, рух, молибден ва ҳ.) ёки 
кофермент деб аталадиган мураккаб органик бирикмалар кофактор бўлиши 
мумкин. Коферментлар одатда электронларни, атомларни, гуруҳларни 
ферментатив реакция натижасида бир бирикмадан бошқасига ўтишида 
оралиқ ўтказувчи вазифасини бажаради. Баъзи коферментлар фермент 
оқсили билан мустахкам бириккан бўлади. Уларни простетик гуруҳ деб 
аталади. Кофакторларга дегидрогенезаларнинг фаол гуруҳлари НАД ёки 
НАДФ лар киради. Бу коферментлар таркибига В гуруҳ витаминларидан 
бири никотин кислотаси киради. Витамин В1 (тиамин) пироузум кислота 
алмашинувида қатнашадиган тиамин пирофосфокиназа таркибига киради. 
Кофермент А нинг таркибий қисми бўлиб, пантотен кислота, флавопротеин 
ферментларининг простетик гуруҳини-витамин В2 (рибофлавин) ташкил 
қилади. Тирик организмларнинг озиқланишида витаминларнинг аҳамиятли 
томонлари ҳам шундаки, улар коферментларнинг таркибий қисмига 
кирадилар. Ферментлар эркин активлаштириш реакциясини пасайтириб, 
кимёвий 
реакцияларни 
тезлаштиради. 
Ферментларни 
бошқа 
катализаторлардан фарқи уларни олиб бораётган кимёвий реакцияларни 
спецификлигидир. Ҳар бир фермент фақат битта маълум реакцияни олиб 
боради. Фермент молекуласининг субстрат бирикадиган каталитик маркази 
маълум фазовий конфигурацияга эга бўлиб, у фақат субстрат 
молекуласигагина мос келади. Ферментларнинг активлиги фермент ва 
субстратнинг концентрациясига, хароратга, рН га ва бошқа омилларга боғлиқ 
бўлади. Ҳар бир фермент учун ўз харорат ва рН оптимумлари мавжуд. 


 79 
Кўпгина ферментатив реакциялар қайтмас реакциялар ҳисобланади. 
Микроорганизмларнинг ўлчамлари кичик бўлишига қарамасдан ҳар хил 
вазифаларни бажарадиган бир-биридан фарқ қиладиган ферментларни ишлаб 
чиқаради. Метаболизмда қатнашадиган ферментлар одатда хужайра ичида 
бўлиб, уларнинг эндоферментлар деб номланади.
Эндоферментлар (эндоэнзимлар) микроб ҳужайрасининг ўзи билан 
боғланган бўлади. Микроблар ўз фаолияти давомида экзоферментларни 
озиқланувчи муҳитга ажратади, улар бактериал фильтрдан ўтадилар, 
мураккаб озиқ моддаларни (оқсиллар, крахмал, клетчатка ва бошқаларни) 
парчалаб, ҳазм қилиш учун тайёрлайдилар. 
Эндоферментлар ҳужайра протоплазмаси билан мустаҳкам боғлик 
бўлиб, фақат ҳужайра ичига кирган озиқ моддаларни парчалайдилар ва 
уларни ҳужайранинг асосий қисмларига айлантирадилар. 
Баъзи ферментлар хужайра томонидан ташқи муҳитга ажратилади, 
шунинг учун ҳам уларга экзоферментлар дейилади. Одатда бундай 
ферментлар гидролитик ферментлар бўлиб, катта молекулали бирикмаларни 
парчалаб, хужайрага ўта оладиган холатга келтиради ва хужайра томонидан 
озуқа сифатида ўзлаштирилади.

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish