3.9. Микроорганизмлар иштирокида ёғларнинг оксидланиши
87
Тупроқда учрайдиган микроорганизмлар ўз танасидаги липаза
ферменти иштирокида ёғларни парчалайди.
C
3
H
5
(C
18
H
35
O
2
)
3
+3H
2
O
C
3
H
5
(OH)
3
+3C
18
H
36
O
2
глецерин ёғ кислота
Ёғ кислота оксидланишидан СО
2
ва Н
2
О ҳосил бўлади:
C
18
H
36
О
3
+ 26О
3
18СО
2
+ 18Н
2
0.
Ёғларни оксидлайдиган микроорганизмларга Pseudomonas fluorescens,
актиномицетлар, замбуруғлар ва Oidium lactis мисол бўлади.
Чумоли кислотани Methanobact. fermicum аэроб ва анаэроб
шароитда оксидлайди, Қуйидаги жараёнлар ҳисобига энергия ажралади:
2НСООН + О
2
2Н
2
СО
3
4НСООН
3СО
2
+ 2Н
2
О + СН
4
.
Сирка кислота ҳосил қилувчи бактериялар, ачитқи замбуруғлари билан
бирга учрайди, чунки ачитқи замбуруглари ҳосил қилган этанолни бу
бактериялар парчалайди, реакция натижасида сув ва сирка кислота ҳосил
бўлади:
СН
3
СН
2
ОН + О
2
= СН
3
СООН + Н
2
О + 479 кЖ.
Спирт етишмай қолса, бактериялар сирка кислотани оксидлайди ва СО
2
билан Н
2
О ҳосил бўлади:
CH
3
COOH + 2O
2
= 2CO
2
+ 2H
2
O
Бу бактериялар пропил спиртни пропион кислотагача, глюкозани
глюкон кислотагача оксидлайди:
CH
3
CH
3
CH
2
OH
CH
3
CH
2
COOH
пропил спирт пропион кислота
СН
2
ОН(СНОН)
4
СНО
СН
2
ОН(СНОН)
4
СООН
88
глюкоза глюкон кислота
Сирка кислота ҳосил қилувчи бактериялар учун углерод манбаи
сифатида фосфор ва аммоний сульфат тузлари ва шакар берилади.
Ишлаб чикариш корхоналарида сирка кислота миқдори 10- 12% бўлса,
бактерияларнинг активлиги ортишини В. Н, Шапошников кузатган.
Бактериялар таёқча шаклида бўлади, асосий вакиллари: Acetobacter aceti,
A.pasteuriаnum, А. orleanense дир.
Ишлаб
чиқариш
корхоналарида
булардан
кенг
равишда
фойдаланилади. Сирка кислота олишда 2 усул: орлеан усули ва немис усули
ёки тез кислота олиш усули қўлланилади.
Орлеан усулида сирка кислота олиш учун винодан фойдаланилса,
немис усулида этил спиртидан фойдаланилади. Орлеан усулида сирка
кислота олиш учун иш махсус чанларда олиб борилади, чанларда 2% сирка
кислота ва 4% спирт бўлади ва озиқ муҳитига 2% кислота қўшилади. Бижғиш
охирида олинган модда таркибида 5-6% кислота бўлади. Бижғиш 20-30° да
олиб борилади. Олинган сирка кислота жуда хушбўй бўлади. Немис усулида
сирка кислота олиш учун генераторлар бамбук дарахтининг қипиғи билан
тўлдирилади. У аэроб шароитда яхши ривожланади. Муҳитга 6% сирка
кислота, 3% этил спирт қўшилади. Генераторларда иш тўхтамасдаи бир неча
йиллар давом эттирилади, олинган кислота 9% ли бўлади.
Ширин чойда замбуруғни ўстириш мумкин, бунинг учун ачитқи
замбуруғлари қўшиб ўстирилади. Ҳосил бўлган масса бир оз нордон мазали,
худди квасга ўхшаш ичимлик хосил бўлади.
Саволлар.
1. Катаболизм нима?
2. Нафас олиш жараёнининг Кребс циклини тушунтиринг.
3. Нафас олишда қайси ферментлр иштирок этади?
4. Микроорганизмлар ёғларни қандай оксидлайди?
5. Аэроб нафас олишнинг анаэроб нафас олишдан фарқи?
89
6. Нафас олишнинг фазаларини изоҳланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |