П. Мирхамидова, А.Ҳ. Вахобов, Қ. Давранов, Г. С. Турсунбоева



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/95
Sana24.02.2022
Hajmi3,69 Mb.
#231616
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   95
Bog'liq
1mcxWBDspmPEtyJa2LAHFmpR0Ozmkbgkh9LSQDO0

е) Фруктанлар, маннанлар ва инулинлар 
Фруктанлар, маннанлар ва инулинлар муҳим биополимерлар бўлиб, 
улар юқори озиқа бирлигига эгалиги билан характерланадилар. 
Фруктанлар (леванлар) - фруктозадан ташкил топган полимерлардир. 
Улар, ўтли ўсимликларнинг қуруқ массасининг 14-15% ини ташкил 
этади ва ҳайвон озиқаси учун энг муҳими ҳисобланади. Тупроқдаги 
бактериялар фруктанларни парчалайдилар, аммо уларни парчалайдиган 
энг фаол микроорганизмлар - аспергиллар ҳисобланади. Табиатда 


 139 
фруктанларга 
ўхшаш 
бўлган 
полимерларни 
ҳосил 
қилувчи 
бактерияларнинг катта гуруҳи маълум.
Маннанлар - маннозалардан ташкил топган полимерлардир. 
Улар нина баргли ўсимликларда кўпроқ учрайди (қуруқ массасидан 10-
11%). Илмий адабиётларда маннанларга ўхшаган, эрувчан полимерлар 
ажратувчи ачитқи замбуруғларни борлиги ҳақида маълумотлар чоп этилган. 
Инулин - D-фруктоза қолдиқларидан ташкил топган полимер, озиқа 
бирлиги бўйича крахмалдан кам эмас, овқат билан бирга тез парчаланади. 
У ер ноки (тапинамбур) да кўпроқ учрайди. Бактериялар ва замбуруғлар 
инулинни парчаловчи фермент синтез қиладилар. Инулин озиқ-овқат саноатида, 
тиббиётда (қанд касаллигининг олдини олишда) кенг қўлланилиб келинмоқда. 
ё) Агар 
Агар - икки компонентдан агароза ва агарпектиндан ташкил топган. 
Агароза - кетма-кет боғланган D-галактоза ва 3,6-ангидрогалактозадан 
ташкил топган полимердир. 
Агаропектин - мураккаброқ таркибга эга. Юқорида қайд этилган 
бирикмалардан ташқари, унда уран кислотаси ва сульфат бор. Агар, Қизил сув 
ўтлар таркибида катта миқдорда учрайди. Саноат шароитида “агар” мана шу 
сувўтлардан олинади. Агар маълум авлодига мансуб бўлган бактериялар 
томонидан парчаланади: Cytophaga, Flavobacterium, Bacillus, Pseudomonas. Агар 
озиқ-овқат ва микробиология саноатида кенг ишлатилади. 
ж) Хитин 
Хитин - N-ацетил-глюкозаминнинг тўғри чизиқли полимеридир. 
Хитинни биополимер сифатида ҳар хил физик ва кимёвий таъсирга 
чидамлилиги N-ацетилли гуруҳ ҳосил қилувчи қўшимча водород боғларининг 
кўплиги билан тушинтирилади. Хитин ўсимлик ва ҳайвонот дунёсида структура 
полимери сифатида кенг тарқалган полимердир. 
Хитин тупроқда катта миқдорда учрайди, у кўпинча мицелиал 
замбуруғларнинг ҳужайра қобиғининг асосий компонентидир. Қисқичбақасимон 


 140 
планктонлар ҳар йили минглаб, миллион тонналаб хитин ишлаб чиқарадилар. 
Хитинни парчаловчи тупроқ ва сув бактериялари маълум. 
Хитиннинг гидролизлари углерод ва азот манбаи сифатида 
микробиология саноатида кенг қўлланилади. Хитин парчаловчи энг фаол 
микроскопик замбуруғлар Aspergillus авлодига мансубдир. Шунингдек хитинни 
актиномицетлар ҳам парчалай оладилар. Бу жараёнда хитиназа ва хитобиаза 
ферментлари иштирок этадилар. 
Узоқ муддат таъсир эттирилганда, бу ферментлар хитиндан 
мономерлар - М-ацетилглюкозаминлар, димерлар ва тримерлар ҳосил 
қиладилар. 
Микроорганизмлар учун озиқа муҳити. Микробиология фани 
ривожланган 
сари 
микроорганизмларни 
ўстириш 
методлари 
ҳам 
такомиллашиб бормоқда. Луи Пастер даврига қадар микроорганизмлар учун 
озиқа муҳити сифатида қайнатилган озиқалардан фойдаланиб келинган 
бўлса, Луи Пастер ва К. Негели оқсилсиз озиқа муҳитини қўллашни тавсия 
этади. 
Роберт Кох ва Ф. Лёффлер кайнатма шўрва, пептон ва ош тузидан 
фойдаланишни тавсия этадилар. Бундай озиқа муҳити гўшт-пептонли шўрва 
бўлиб, унга 1-2% қуруқ агар-агар қўшилади. Унинг таркибида 70-75% Ғе, 11-
22% - Н
2
О, 2-4% кул, 0,4- 0,9% - умумий азот, 0,03-0,09% аммиакли азот 
учрайди. Агар-агарнинг асосини кальций тузлари, нордон эфирлар, сульфат 
кислота ва углевод комплекси полисахаридлар (арабиноза, глюкоза, 
галактоза ва бошқалар) ташкил этади. 
Агар-агар 80-86°да эрийди, 36-40° да қотади. Шу хусусияти туфайли 
микробиологияда кенг фойдаланилади. Озиқа муҳитини 3 груҳга бўлиш 
мумкин: 
1) оддий ёки содда озиқа муҳити: гўшт пептонли шўрва, гўшт пептонли 
агар ва бошқалар; 


 141 
2) махсус тайёрланган озиқ муҳити: зардобли агар, зардобли шўрва, 
ивиб қолган зардоб, картошка, қонли агар, қонли шўрва, асцетик шўрва ва 
асцетик агар ва бошқалар мисол бўлади; 
3) дифференциал диагностик озиқа мухити: бу гуруҳга 1) микро 
организмларнинг протеолитик хусусиятларини аниклаш учун гўшт-пептонли 
желатин; 2) углеводларнииг ферментатив хусусиятларини аниқлаш учун 
озиқа муҳити (грисс озиғи) мисол бўлади; 3) гемолитик хусусиятларни 
аниқлаш учун озиқа муҳити (қонли агар). 
4) микроорганизмларнинг кайтарувчанлик хусусиятини аниқлаш учун 
озиқа. 
5) ўз танасида маълум моддалар синтезлай оладиган микроблар учун 
озиқа ва бошқалар мисол бўлади. 
Ҳозирги вактда кўп озиқалар қуруқ холда чиқарилмокда, чунки 
улардан фойдаланиш анча қулай. Микроорганизмларни ўстириш учун 
ҳозирги вақтда оқсилсиз озиқалардан кенг фойдаланилади. Бундай мухитда 
кўпчилик гетеротрофлар ва патоген микроблар яхши ўса оладилар. 
Бундай озиқаларни таркиби мураккаб бўлиб, улар кўплаб 
компонентлардан ташкил топадилар. Прототрофлар жуда оз миқдорда 
углеводлар ва тузлар бўлган мухитда ҳам ўса оладилар. Ауксотрофлар эса ўз 
озиғида аминокислоталар ва витаминлар бўлишини талаб қилади. 
Озиқа муҳити қаттиқ (гўштпептонли агар, гўштпептонли желатин, 
чириган зардоб, картошка, тухум оқи), ярим суюқ (0,5% гўштпептонли агар) 
ва суюқ ҳолатда (пептон суви, гўштпептонли бульон, шакарли бульон) 
бўлади. Лабораторияда бактериялар пробиркаларда, Петри ликобчаларида ва 
кичик шиша идишларда ўстирилади. Зич озиқа муҳитида бактериялар турли 
шаклдаги колониялар ҳосил килади: қирралари текис, текис бўлмаган, дўнг, 
ичига ботган, юмалоқ ва ҳоказо. 
Колонияларнинг диаметри турлича бўлиши мумкин (4-5 мм бўлса 
катта, 2-4 мм бўлса ўртача, 1-2 мм бўлса кичик ва 1 мм дан кичик бўлса 


 142 
митти колония дейилади). Колонияларнинг ранги ҳам турлича бўлиши 
мумкин, рангли, рангсиз, қуруқ ва шилимшиқ. 
Соф ва электив культуралар. Бактерияларнинг бир туридан ташкил 
топган культура, соф (тоза) культура дейилади. Соф ҳолдаги культурани 
ажратиб олиш анча машаққатли иш, лекин шунга қарамасдан бундай 
культуранинг аҳамияти катта. Чунки соф ҳолда ажратиб олинган культурада 
бактерияларнинг морфологияси, физиологиясини, биологик хусусиятлари ва 
ривожланишини аниқ текшириш имконияти яратилади. Соф культурадан 
ташқари, электив культуралар ҳам маълумдир. Шундай қилиб, электив 
атамаси В.И.Виноградский томонидан микробиологияга киритилган бўлиб, 
унда маълум муҳитда маълум бир гуруҳ микроорганизмлар, гуруҳ 
микроорганизмларга нисбатан устуворлик сезадилар. Электив культура деб 
кўп турли микроорганизмлар орасидан айрим бир турнинг ривожланиши 
учун шароит яратишга айтилади. Масалан, Bac. subtillis нинг электив 
культурасини шундай қўйиш мумкин. Қуруқ пичандан 5-10 г олиб, устига 
200 мл сув қуйилади ва озгина оқ бўрдан қўшиб, 15-30 минут қайнатилади. 
Сўнгра фильтрлаб, кичик колбаларга оз-оздан солинади ва оғзини пахта 
пробка билан беркитиб, 25-30° ли термостатда ўстирилади. 
Тупроқдаги кўп турли микроорганизмлардан айрим турларни ажратиб 
олиш мумкин. Юқорида келтириб ўтилганидек, электив культуралар усулини 
биринчи марта Виноградский ишлаб чиққан ва нитрификаторларни бошқа 
гуруҳга мансуб бўлган бактериялардан ажратиб олишга эришган. 


 143 
Микроорганизмларнинг 
оқиб 
турувчи 
культураси. 
Бу 
усул 
лабораторияда ёки ишлаб чиқариш корхоналарида муҳим аҳамиятга эга. 
Культурали идишларга доим янги озиқ эритмаси оқизиб қўйилади. Иккинчи 
томондан ишланиб бўлган культура чиқиб туради, иккала томоннинг оқим 
тезлиги баробар бўлади. Масалан, культиваторлар туташтирилган 3 та 
идишдан иборат бўлса, 1 идишда ёш бактериялар, 2 идишда етилган 
бактериялар ва учинчи идишда кўпайишдан тўхтаган бактериялар культураси 
бўлади. Бу усулда истаган вақтда ишни тўхтатиб, маълум ёшдаги 
бактериялар культурасини олиб, уларнинг хусусиятларини ўрганиш мумкин. 
Саволлар. 
1. Пектинли бижғишда қатнашадиган микроорганизмлар ва уларда 
учрайдиган ферменларни изоҳланг. 
2. Целлюлозанинг анаэроб бижғиши қандай боради? 
3. Целлюлозанинг аэроб парчаланиши химизмини тушунтиринг. 
4. Мой кислотали бижғишнинг аҳамияти нимада. 
5. Электив культура деганда нимани тушунасиз? 

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish