130
ўсимлик маҳсулотларини йилига тахминан 75 млрд тоннага кўпайтириш мумкин
деган фикрга келиш мумкин.
Ўсимлик массасининг 70-80% ини биополимерлар ташкил этиши маълум.
Булар асосан глюкоза (целлюлоза) ва пентоза (гемицеллюлоза) ларнинг
поликонденсация маҳсулотлари ҳисобланади.
Замонавий нуқтаи-назарга асосан, ўсимликларнинг фотосинтезловчи
аппаратининг фаоллигини кўтариш, қуйидаги шарт-шароитларга риоя
қилиш орқали амалга ошиши мумкин:
баргларнинг
умумий юзасини кенгайтириш;
фотосинтез жараёнини бошқаришда гормонлардан фойдаланиш;
хлоропластлар сонини ошириш;
фототизмлар орасида электронлар транспортини тезлаштириш;
фотонафас олишнинг тезлигини пасайтириш ва ҳ.к.
Бу вазифаларнинг бажарилиши - фотосинтезнинг жадаллигини
кучайтириш учун асос бўлиб хизмат қилган бўлар эди. Аммо, фотосинтезнинг
маҳсулдорлигини чегаралаб қўядиган факторларнинг ролини ҳам ҳисобга
олишга
тўғри келади. Уларнинг таъсири ички фотобиологик чегараловчи ўзига хослик
ҳамда атроф муҳитнинг ўзига хос омиллари: ҳосилдорлик индекси, ёруғлик, СО
2
, сув,
ҳарорат, озиқа моддалари, фотонафас олиш тезлиги, зараркунандалар, касалликлар
ва ҳ.к, билан аниқланади.
Шунинг учун ҳам фотосинтезни кучайтирадиган универсал рецепт йўқ.
Шунга қарамасдан баъзи бир натижаларга эришилган. Масалан, кўплаб тез
ўсадиган ўсимликларнинг
навлари яратилган, улардан баъзилари саноат
нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эга. Масалан, тол ўсимлигининг йилига 10-12
м ўсадиган навлари яратилган, уларнинг биомассаларида лигнин миқдори
жуда ҳам кам (3-4%). Кўп йиллик ўсимликлар сингари бу навни катта
майдонларда экиб, уларнинг плантациялари ташкил этилса, албатта катта
саноат аҳамиятига эга бўлади. Агар бугунги кунда сайёрамизнинг ҳар бир
вакилига йилига 40 т. фотосинтез маҳсулотлари (қайта тикланадиган ўсимлик
131
полимерлари) етиштирилишини
эътиборга олинса, бундай субстратларнинг
аҳамияти ўз-ўзидан маълум бўлади,
Кимёвий синтез йўли билан олинадиган углеродли бирикмаларнинг
табиатда айланишини алоҳида муаммо сифатида қараш лозим.
Маълумки, инсон қўли билан яратилган қатор паст молекулали
(детергентлар,
ядохимикатлар
ва
ҳ.к.)
ёки
юқори
молекулали
(полиуретанлар
?
полистироллар, эпоксидлар ва ҳ.к.)
бирикмалар бутунлай
микробиологик ўзгаришларга учрамайдилар ёки жуда ҳам секинлик билан
парчаланадилар. Бундай бирикмаларни йўқотишнинг ягона йўли - ёқишдир.
Синтетик химикатларни тайёрлаш
,
уларнинг таркибидаги моддаларни (углерод,
азот
э
олтингугурт, фосфор), ўзларига хос бўлган айланишдан четлатиб қўяди
(бор элементлар полимер кўринишида бўлганлиги сабабли парчаланмайди, демак,
элемент табиатда айланмайди).
Йилига бир неча юз миллион тонналаб кимёвий синтез орқали
тайёрланадиган полимерлар ишлаб чиқарилаётганлигини ва бу янада
кенгайиб бораётганлигини ҳисобга олган ҳолда, инсониятнинг “кимёвий”
фаолиятини алоҳида назоратга олишни талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: