П. Мирхамидова, А.Ҳ. Вахобов, Қ. Давранов, Г. С. Турсунбоева



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/95
Sana24.02.2022
Hajmi3,69 Mb.
#231616
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   95
Bog'liq
1mcxWBDspmPEtyJa2LAHFmpR0Ozmkbgkh9LSQDO0

г) Пектин 
Пектинлар полигалактуронидларни тўғри чизиқли занжири бўлиб бир 
бирлари билан 
)
4
1
(



-гликозид боғлари билан боғланган. D-галактурон 
кислотаси 
қолдиқларидан 
ташкил 
топган. 
Пектинларнимг 
карбоксил 
гуруҳларининг катта қисми метанол билан эфир боғи ҳосил қилади. Пектин 
моддаларининг молекуляр массаси 20-200 kDа. Ҳар хил манбалардан ажратилган 
пектинлар молекуляр оғирликлари ва эфирланиш даражалари билан фарқланади. 
Микроорганизмлар ҳар хил пектинларни фаол парчалайди. Шуниси 
қизиқки, ўсимлик микрофлорасининг патогенлиги уларнинг пектолитик 
ферментлар синтез қилишлари билан белгиланади. Пектин моддаларининг 


 137 
бузилишида икки типдаги ферментлар - эстеразалар ва деполимеразалар иштирок 
этади. 
Пектин эстеразалар таъсирида эфир боғлари парчаланади ва оқибатда 
метанол ажралиб чиқади. Деполимеразалар, гидролазалар полигалактурон 
кислотасини ди- ва тример, олигомерларигача, ҳатто баъзи вақтларда 
мономерларгача (D-галактурон кислота) парчалайдилар. Табиий шароитда 
декарбоксилланиш оқибатида полигалактурон кислота пентоза-арабинга 
айланадилар. Ўсимликларда бу кислотани пектин моддаларнинг йўлдоши ҳам деб 
юритилади. Пектин моддаларга, шунингдек, галактозанинг полимери - галактан 
ҳам киради. Кўп миқдорда пектин моддалари сақлайдиган кўплаб ўсимликлар 
маълум: олма, узум, олхўри ва ҳ.к. 
Пектинлар ва уларнинг қисман гидролизатлари озиқ-овқат саноатида кенг 
қўлланилади. Масалан, джем, павидло, конфет ва бошқа ширинликлар тайёрлашда. 
д) Лигнин 
Қайта тикланадиган полимерлар орасида лигнин - карбон сув 
бўлмаган, ягона полимер ҳисобланади. Миқдор жиҳатидан ўсимликлар 
биополимерлари орасида лигнин, целлюлоза ва гемицеллюлозадан кейин учинчи 
ўринда туради. Ёғочли ўсимликларда лигниннинг миқдори 15-30% га етади. 
Ўсимликда лигнин целлюлоза билан гемицеллюлозани боғлаб турувчи агент 
ролини ўйнайди ва ўсимликка қаттиқлик беради. Ўсимлик полимерлари орасида 
лигнин микроблар таъсирига энг чидамлидир. 
Кимёвий нуқтаи назардан лигнин, бир хил бўлмаган бирикма бўлиб, 
таркибида кўмар спирти (асосий компонент) синап ва кониферил 
спиртларини сақлайди. Аммо, лигнинни мураккаблиги ҳар хил 
мономерларни сақлашида эмас, балки мономерлар орасидаги боғлар 
тўплами билан белгиланади. 
Ҳар хил манбалардан ажратилган лигнин метоксил гуруҳини сақлаши 
билан фарқланади. Масалан, баргли дарахтларда метоксил гуруҳининг 


 138 
миқдори 20-21%, нина баргли ўсимликларда эса 16%, бошоқлиларда 14-15% ни 
ташкил этади. 
Юқорида 
таъкидлаб 
ўтилганидек, 
ўсимликларнинг 
бошқа 
биополимерларига нисбатан лигнин микроблар таъсирига анча чидамли, 
Лигнинни парчалайдиган ягона организм - бу юксак базидиал замбуруғлардир. 
Бу микромицетлар икки экологик ва физиологик гуруҳга бўлинадилар. Бир 
гуруҳга мансуб замбуруғлар қўнғир рангли чиринди ҳосил қилса, (улар 
целлюлозали ва гемицеллюлозали компонентларни парчалайдилар, лигнинни 
парчаламайдилар), иккинчиси оқ рангли чиринди ҳосил қиладилар. Фақатгина 
мана шу гуруҳга кирувчи микромицетлар лигнинни ҳам парчалаш имкониятига 
эга, улар ўсимликнинг барча биополимерларини, парчалай оладилар. Лигнинни 
кўпроқ парчалаш хусусиятига эга бўлган базидиомицетлар ҳам ажратилган.
Pleurotus ostreatus шулар жумласидандир. 
Ёғоч маҳсулотларини саноат миқёсида қайта ишлаш жараёнида (қоғоз 
ишлаб чиқариш, ферментатив ва кислотали гидролиз, микрокристалл целлюлоза 
ишлаб чиқариш ва ҳ.к.) лигнин кераксиз компонент ҳисобланади ва шу 
сабабли, уни ажаратиб ташлашга тўғри келади. 
Бу жараён делигнификация деб аталади. Шу мақсад учун ёғоч массасига 
ҳар хил кимёвий ва физикавий ишлов берилади (кислоталар, ишқорлар, 
органик эритувчилар, босим, буғ, механик ишлов бериш, майдалаш ва ҳ.к.). 

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish