П. Мирхамидова, А.Ҳ. Вахобов, Қ. Давранов, Г. С. Турсунбоева



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/95
Sana24.02.2022
Hajmi3,69 Mb.
#231616
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   95
Bog'liq
1mcxWBDspmPEtyJa2LAHFmpR0Ozmkbgkh9LSQDO0

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


 144 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
IV. БОБ. МИКРООРГАНИЗМЛАР ГЕНЕТИКАСИ. 
 
4.1. Ирсият ва ўзгарувчанлик. 
Микроорганизмларда ҳам, худди бошқа тирик жониворлардаги каби, 
муайян турга хос белгилар наслдан-наслга ўтади. Лекин ташқи муҳит 
таъсири остида бир турдаги морфологик, физиологик хоссалар ўзгариши 
мумкин. Масалан, Луи Пастер куйдирги қўзғатувчисида сунъий йўл билан 
қайтмас ўзгаришлар ҳосил қилди ва шу касалликлардан сақлайдиган 
вакциналар ишлаб чиқди. Н. Ф. Гамалея озиқа муҳитига литий хлорид 
қўшилганида, вабо вибрионининг морфологияси ўзгаришини кузатди. Бу 
мисоллар яшаш шароитига қараб, микроорганизмлар ўз хоссаларини 
ўзгартира олишини кўрсатади. 
Ирсият билан ўзгарувчанлик бир-бири билан чамбарчас боғлиқ икки 
жараён бўлиб, тирикликнинг асосини ташкил этади. Ҳозирги вақтда 
микроорганизмларнинг ирсий хусусиятлари ва ўзгарувчанлиги бошқа 
организмларникига қараганда яхши ўрганилган. 


 145 
1925 йилда Г. А. Надсон ва Г. С. Филиппов ачитқи замбуруғларига 
рентген нурларини таъсир эттириб, янги мутантлар олишга муваффақ 
бўлганлар. Улардан кейин 1928-1932 йилларда М. Н. Мейсель ачитқиларга 
хлороформ ва кучсиз циан тузлари таъсир эттириб, янги мутантлар олган. 
Микроорганизмларда генетика қонуниятларини ўрганиш муҳим аҳамиятга 
эга, чунки бактерияларнинг тез бўлиниши ва наслининг ниҳоятда кўп, майда 
бўлиши ва кам жойни эгаллаши уларни ниҳоятда қулай объект қилиб қўяди. 
Масалан, ичак таёқчаси кўпаяр экан, ҳар 15 минутда бўлиниб туради, битта 
ҳужайра наслининг сони 18-24 соатдан кейин 1 мм
3
да 24 миллиардга етади. 
Микроорганизмларда фенотипик (наслдан наслга ўтмайдиган) 
ва генотипик (наслдан наслга ўтадиган) ўзгарувчанлик фарқ қилинади. Булар 
ҳужайранинг икки асосий хусусияти: генотипи билан фенотипига боғлиқдир.
Генотип ҳужайрадаги умумий генлар мажмуаси (йиғиндиси) дир. У 
организмнинг бутун бир гуруҳ хоссаларини, ташқи муҳитнинг ҳар хил 
шароитида турлича намоён бўладиган хоссаларини белгилаб беради. Бироқ, 
генотип ҳар кандай шароитда нисбий доимийлигини сақлаб қоладики, бу ҳол 
микроорганизмлар турларини бир-биридан фарқ қилиб, ажратиб олишга 
имкон беради. 
Фенотип ҳар бир индивидуумдаги морфологик ва физиологик 
хоссаларнинг умумий комплексидир. Фенотип гўё маълум бир конкрет яшаш 
шароитида генотип характерининг ташқи кўриниши ифодасидир. 
Генотип ҳужайранинг умумий юзага чиқиши мумкин бўлган хусусияти 
бўлса, фенотип ушбу хусусиятларнинг кўзга кўринадиган ифодасидир. 
Дизоксирибонуклеин кислотаси (ДНК) полимер бўлиб, унинг 
мономерлари нуклеотидлардан иборат. Хар бир нуклеотид ўз навбатида 
пуринли асослардан: аденин, гуаниндан (А, Г); пиромидинли асослардан 
тимин ва цитозин (Т, Ц), қандмоддаси, дизоксирибоза ва фосфат кислота 
қолдиғидан иборат. 
ДНК молекуласи қўшалоқ спирал бўлиб, унинг занжирлари бир-бирига 
комплементар жойлашган. Занжирлардан бирида А, унинг рўпарасида 


 146 
иккинчи занжирда Т жойлашган бўлади; бирида Г жойлашса, иккинчи 
занжирда албатта Ц бўлади. Бу деган сўз ДНК молекуласидаги занжирлардан 
бирида нуклеотидлар, А, Г, Ц, Г, Г, Г, А, Г, Ц тартибда бўлса, унга 
комплементар занжирдаги нуклеотидлар албатта Т, Ц, Г, А, Ц, Ц, Т, Ц, Г 
тартибда 
бўлади. 
Бу 
ДНК 
молекуласидаги 
нуклеотидларни 
комплементарлиги ёки ўзаро тўлдириш припципи деб юритилади. Ҳар бир 
микроорганизм ҳужайраси кўпайиши маҳалида ДНК молекуласи ҳам 
кўпаяди. ДНК молекуласининг кўпайиши ярим консерватив, яъни янги ҳосил 
бўладиган ДНК молекуласи учун эски ДНК молекуласининг ҳар бир занжири 
алоҳида қолип (матрица) ролини ўйнайди. Бу усулдаги ДНК синтези 
аутосинтез деб юритилади. ДНК синтезини амалга оширувчи фермент ДНК 
полимераза ферменти дейилади. Бу фермент ДНК молекуласидаги А-Т, Г-Ц 
оралиғидаги водород боғларини узиб, кўшалоқ спирални якка спирал ҳолига 
келтиради. Ҳар бир спирал янгидан ҳосил бўладиган ДНК молекуласи учун 
қолип ролини ўйнайди. 

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish