П. Мирхамидова, А.Ҳ. Вахобов, Қ. Давранов, Г. С. Турсунбоева



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/95
Sana24.02.2022
Hajmi3,69 Mb.
#231616
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   95
Bog'liq
1mcxWBDspmPEtyJa2LAHFmpR0Ozmkbgkh9LSQDO0

5.4. Сув микрофлораси
Бошқа тирик организмларга қараганда бактериялар табиатда кенг 
тарқалган, чунки улар ниҳоятда майда бўлганлиги, ташқи муҳит 
факторларига тез мослаша олганлиги, турли-туман озиқ моддаларни 
истеъмол эта олганлиги учун бошқа организмлар яшай олмайдиган жойларда 


 169 
ҳам учрайди. Бактериялар тупроқда, сувда, ҳавода ва бошқа организмлар 
танасида учрайди. 
Сувда жуда кўп микроорганизмлар учрайди, чунки сув табиий мухит 
ҳисобланади. Сувга микроорганизмлар тупроқдан ўтади. Агар сувда озиқа 
моддалар етарли бўлса, микроорганизмлар сони жуда кўпайиб кетади. 
Айниқса чиқинди оқава сувда бактериялар кўп бўлади. Артезиан қудуқлари 
ва булоқ сувлари эса тоза хисобланадилар, уларда бактериялар деярли 
учрамайди. Ариқ ва ҳовуз сувларида, айниқса ариқ сувининг 10 см. гача 
бўлган чуқур қисмида, қирғоққа яқин жойларда микроблар сони кўп бўлади. 
Қирғоқдан узоқлашган сари ва чуқурлашган сари микроблар сони камая 
боради. 1 мл тоза сувда 100-200 дона микроб учраса, ифлос сувда 100000 дан 
300000 гача ва ундан ҳам кўп бўлади. 
Айниқса аҳоли яшайдиган жойлардан оқиб ўтган сувда бактериялар 
кўп бўлади. Масалан, А. С. Разумов маълумотига кўра, Урал дарёсининг 
сувида аҳоли яшайдиган пунктдан юқорида 1 мл да 19700 бактерия бўлса, 
ахоли яшайдиган пунктдан пастда 400000 дона бактерия топилган. 
Сувнинг энг юқори қатламида бактериялар камрок, ўрта қатламида 
кўпроқ ва пастки қатламида янада камроқ бўлади. Масалан, қирғоқдан 300 м 
нарида 1 мл сувда 38 дона бактерия, 5 м чуқурликда 79 дона бактерия, 20 м 
чуқурликда эса 7 дона бактерия топилган. Ёмғирдан кейин бактериялар сони 
кўпаяди, ёмғирдан олдин 1 мл сувда 8 та бактерия топилган бўлса, ёмғирдан 
кейин уларнинг сони 1223 тага етган. 
Ариқ сувига нисбатан ариқнинг чўкинди моддаларида микроблар сони 
кўп бўлади, айниқса олтингугурт ва темир бактериялари кўп учрайди. 
Булардан 
ташкари, 
нитрификаторлар, 
азотфиксаторлар, 
пектинни 
парчаловчилар ҳам учрайди. Сувда (97%) спора ҳосил қилмайдиганлар, 
чўкиндиларда эса (75%) спора ҳосил қилувчилар учрайди. 
Сувда доим учрайдиган вакилларидан: Bact. flurescens, Bact. aquatilis, 
Micrococcus candicans ва бошқалар, ҳовуз сувларида эса вибрионлар, 
спириллалар темир ва олтингугурт бактериялари учрайди. Оқава сув 


 170 
таркибида миллиардлаб бактериялар учрайди ва улар орасида юқумли ичак 
касалликларини қўзғатувчи вакиллар ҳам бўлади. 
Сувнинг энг ифлос қисми полисапроб зона дейилади, бу зонадаги 
сувнинг 1 мл да 1000000 га яқин бактерия бўлади. Ўртача ифлосланган зона 
мезасапроб зона бўлиб, бу зонадаги сувнинг 1 мл да 100000 бактерия бўлади. 
Анча тоза қисми олигосапроб зона дейилади. Бу зонадаги сувнинг 1 мл да 
1000 га яқин бактерия учрайди. Полисапроб зонада ўсимлик ва ҳайвон 
қолдиқлари анаэроб йўл билан парчаланади, натижада метан, водород 
сульфид, меркаптан, аммиак, органик кислоталар ва аминокислоталар ҳосил 
бўлади. Мезасапроб зонада моддаларнинг парчаланиши давом этади. 
Олигосапроб зонада кўпроқ икки валентли темир тузлари уч валентли 
тузларга айланади. Айниқса ариқ ва ҳовуз сувларида жуда кўп патоген 
микроблар учрайди, улар орасида бруцеллёз, қорин тифи, дизентерия 
таёкчалари, вабо вибриони ва бошқалар бўлиши мумкин. 
Битта одам 10 минут чўмилганда танасидан сувга 3 миллиард сапрофит 
бактерия, 100 мингдан 20 миллионгача ичак таёқчаси тушади. 
Бактерияларнинг кўл сувида тарқалиши йил фаслларига қараб ўзгаради. Май 
ва июнь ойларида бактериялар сони кўпроқ бўлади. Денгиз ва океан 
сувларида микроблар сони ариқ сувларидагидан кам, қирғоққа яқин 
жойларда эса кўпроқ бўлади. 
А. Е. Крисс ва Б. Л. Исаченко денгиз ва океан сувларида 
денитрификаторлар борлигини аниклаганлар. Крисс ва унинг шогирдлари 
океан сувларида спора ҳосил қилувчи ва спора ҳосил қилмайдиган вакиллар, 
актиномицетлар ҳам учраши мумкинлигини кўрсатадилар. 
Тинч океандаги бактериялар сони ва биомасса миқдори текширилганда 
қуйидаги натижалар олинган. 50 м чуқурликкача бўлган қисмида 1 см
3
сувда 
100 минглаб бактерия топилган, биомассанинг миқдори 1 см
3
сувга нисбатан 
олинганда атиги бир неча ўн миллиграммни ташкил этган. 50 м дан 200 м 
гача чуқурликда 1 см
3
сувда 10000 бактерия бўлиб, биомасса 10 мг/м
3
га, 750-
3000 м чуқурликдаги сувнинг 1 см
3
да бактериялар сони 100.000 гача, 


 171 
биомасса эса 0,1 мг/м
3
га тенг бўлган. Б. С. Буткевич денгиз сувида 3% га 
яқин NаС1 бўлганда ҳам бактериялар яхши ўсганлигини аниқлаган. 
Бактерияларнинг 60% га яқин штаммлари чучук сувларда ўсмаганлиги 
аниқланган. Бу бактерияларни Крисс галофиллар деб атаган. Галофиллар 
Тинч океанда 56,5% дан 88% гача, Ҳинд океанида ва Антарктида атрофидаги 
денгизларда 53-91% гача учраши аниқланган. 
Маълумки, оқава сувда учрайдиган бактерияларга денгиз суви салбий 
таъсир этади. Масалан, Карпентер ва унинг шогирдларини (1938) аниқлаши 
бўйича, денгиз суви 30 минут ичида оқава сувдаги бактерияларнинг 80% ни 
нобуд қилган. Розенфельд ва Цоббель (1947) денгиз сувидан антибиотиклар 
ҳосил қилувчи 9 та форма топганлар, бу антибиотиклар эса, бактерияларни 
бошқа формаларига салбий таъсир этган. 
Аҳолиси зич жойлашган ерлардаги сувда микроблар жуда кўп бўлади, 
шаҳардан сув 3-4 км нари ўтгач, микроблар сони яна камаяди. Бунинг бир 
қанча сабаблари бор: механик йўл билан микроблар сув тагига чўкади, сувда 
озиқа моддалар камаяди, бевосита тушган қуёш нури уларга салбий таъсир 
этади, микроорганизмларнинг бир қисмини содда ҳайвонлар истеъмол этади 
ва бошқа факторлар сабаб бўлади. 
Патоген микроблардан бруцеллёз, туляремия, паратиф, дизентерия 
таёқчалари, вабо вибриони ва бошқалар оқава сувда узоқ муддат яшайди. 
Қорин тифи таёқчаси 21 кун, музда 60 кун ва оқава сувда 6-30 кунгача 
яшайди. Демак, очиқ сув ҳавзалари юқумли ичак касалликларини тарқатишда 
хавфли восита бўлиши мумкин. Шунинг учун сувни биологик усул билан 
тозалашга алоҳида аҳамият берилади. 
Сувни тозалаш. Тозалаш учун сув аввал махсус тиндиргичларда 
тиндирилади, бунда микроорганизмларнинг 75% чўкади. Чўкиш жараёни тез 
бориши учун сувга коагулянт (оҳак ёки глинозём) кўшилади, сўнгра майда 
шағал ва қум орқали фильтрланади. Шундан кейин эса хлорланади. Сувнинг 
таркибидаги ичак таёқчаси титр орқали аниқланади. Агар 300-500 мл сувда 


 172 
бир дона ичак таёқчаси топилса, сув тоза хисобланади, шундан кейин бу сув 
водопровод орқали аҳолига юборилади. 

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish