П. Мирхамидова, А.Ҳ. Вахобов, Қ. Давранов, Г. С. Турсунбоева



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/95
Sana24.02.2022
Hajmi3,69 Mb.
#231616
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   95
Bog'liq
1mcxWBDspmPEtyJa2LAHFmpR0Ozmkbgkh9LSQDO0

 
 
5.6. Ҳаво микрофлораси
Ҳаво микрофлораси тупроқ ва сув микрофлораси билан боғлиқ, чунки 
ҳаво булар устида жойлашган бўлади. Агар тупроқда ва сувда 
микроорганизмларнинг 
кўпайиши 
учун 
шароит 
бўлса, 
ҳавода 
микроорганизмлар кўпая олмайди. Хавога микроорганизмлар чанг билан 
бирга кўтарилади, кейин яна тупроққа ўтади. Ҳавода озиқа моддалар 
етишмаганда ёки ультрабинафша нурлар таъсиридан бактерияларнинг бир 
қисми нобуд бўлади. Шунинг учун ҳавода микроблар сони тупроқ ва 
сувдагига нисабатан кам бўлади. 
Ҳаво микрофлорасида кокклар, сарциналар, таёқчасимонлар, моғор 
замбуруғларининг 
споралари, 
ачитқи 
замбуруғлари 
ва 
бошқа 
микроорганизмлар учрайди. Шаҳар хавосида микроорганизмлар кўп, 


 175 
қишлоқлар хавосида камроқ бўлади. Айниқса ўрмонлар, тоғлар ҳавоси тоза 
бўлади. Ер юзига яқин хаво таркибида микроблар сони кўп бўлиб, юқорига 
кўтарилган сайин камайиб боришини Е.Н.Мишустин кузатган. 1 м
3
ҳавода 
5000-300000 га якин бактерия бўлиши аниқланган. 
Бактериялар орасида касаллик туғдирувчи вакиллари ҳам кўп учрайди: 
сил таёқчалари, стрептококклар, стафилококклар, грипп вируслари, кўкйўтал 
таёқчаси ва бошқалар ана шулар жумласидандир. Грипп, қизамиқ, кўкйўтал 
фақат ҳаво томчилари орқали юқади, яъни аксирганда чиқадиган майда 
аэрозол томчилар ўзида бактериялар тутган бўлиб, ҳавога тарқалади, 
атрофдаги одамлар нафас олиши натижасида касалланадн. Бунинг олдини 
олиш мақсадида яшайдиган хоналар ҳавосини доим тозалаб туриш зарур. 
Ёзда кўчаларга сув сепиб, чанг кўтарилмаслигига, кўкаламзорлаштириш 
ишларига аҳамият бериш керак. Игнабаргли ўрмонларга саёҳат қилиш 
одамнинг саломатлиги учун муҳим аҳамиятга эга. 
5.7. Ризосфера бактериялари
Ўсимликлар илдизи таъсири остидаги зона ризосфера дейилади, 
Ризосфера микроорганизмлари илдизлар юзасида ва ўсимлик илдизларига 
бевосита тақалиб турадиган тупроқда кўплаб ривожланади. Н. А. 
Красильников маълумотига кўра, маккажўхори, кунгабокар, соя ва бошқа 
экинлар ризосферасидаги микроорганизмлар сони контрол ерлардагига 
қараганда 5-10 баравар кўп бўлар экан. 
Ризосферада 3 та зона фарқ қилинади: 
1) микрофлорага ниҳоятда бой бўлган илдизлар юзаси; 
2) илдизларга тақалиб турадиган тупроқнинг юпқа катлами;
3) илдизлар юзасидан 0,5-1 мм нарида бўлган ҳақиқнй ризосфера 
зонаси. Бу зонада микроорганизмлар учун озиқа кўп бўлади. 


 176 
Ризосфера зоналарида микроорганизмлар жуда кўп миқдорда бўлади, 
ўсимликларнинг ривожланиш фазаларига қараб, уларнинг сони ҳам ўзгариб 
туради. Одатда, уруғлар унишидан то гуллаш давригача микроорганизмлар 
сони ортиб боради, гуллаш даврида камаяди. Замбуруғлар, актиномицетлар 
ва целлюлозани парчаловчи бактериялар сони эса гуллаш даврида ортади. 
Ризосферада кўпинча спора ҳосил қилмайдиганлардан: псевдомонаслар, 
микробактериялар, радиобактериялар ва бошқалар учрайди. 
Бактериялар ўсимликлар учун физиологик актив моддалар ҳосил 
килади, қолдиқ моддаларни парчалайди ва ўз навбатида юксак ўсимликларга 
таъсир этиб туради. Ўсимликлар илдизидан чиқкан моддалардан эса 
ризосфера бактериялари фойдаланади. Юксак ўсимликларнинг барглари ва 
новдаларида эпифит микрофлора бактериялари учрайди.
Немис олими Е. Либберт (1966) эпифит микрофлора бактериялари 
физиологик актив модда - гетероауксин синтезлаш хусусиятига эга деган 
фикрни айтади. Лекин В. И. Кефели (1969, 1971) карам ўсимлиги стерил 
муҳитда L - триптофандан гетероауксин синтезлашини кўрсатади. 
А.А.Тарасенко 
(1972) 
эпифит 
микрофлора 
маккажўхори 
майсаларининг ўсишига ва моддалар алмашинуви жараёнига ижобий таъсир 
этганлигини кузатган. Ажратиб олинган 12 тур бактериядан атиги 6 тури 
гетероауксин синтезлаш хусусиятига эга эканлиги маълум бўлган. 

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish