194
ҳайдалма қатламида боради. Қора тупроқларнинг ҳайдалма қатламида ҳам бу
жараён интенсив боради. Нитрификация жараёнида қатнашадиган
бактериялар хатто 50 см чуқурликда ҳам учрайдилар.
Ўрта Осиёнинг бўз тупроқларида нитрификация жараёни жуда ҳам тез
боради ва тупроқда кўп миқдорда нитратлар тўпланади. Лекин шўр
тупроқларда бу жараён кучсиз боради ва нитрит кислота тўпланиши билан
тугайди, чунки шўр тупроқларда нитробактер учрамайди. В. Л. Исаченко бу
бактерияларни шўр сувларда ҳам учратмаган. Эндигина ўзлаштирилаётган
шўр тупроқларда нитрификация жараёни асосан ҳайдалма қатламда
бошланади, айниқса, сульфатли шўрланиш бактерияларга салбий таъсир
этади.
Шунингдек, нитрификаторлар тупроқнинг намлигига ҳам сезгир,
қуруқ тупроқда ёки намлик ҳаддан ташқари ортиб кетган шароитида улар
яхши ривожланмайди.
Денитрификация жараёни. Денитрификация жараёни нитрификация
жараёнининг акси бўлиб, бунда боғланган азот яна атмосферага эркин ҳолда
қайтади. Бу жараён бевосита ва билвосита содир бўлади, чунки ниҳоятда
хилма-хил жараёнлар натижасида нитратлардан молекуляр азот ҳосил
бўлиши мумкин.
Бевосита денитрификацияда нитратлар денитрификацияловчи алоҳида
бактериялар группасининг ҳаёт фаолияти туфайли қайтарилса,
билвосита
денитрикация жараёнида фақат аминокислоталар билан нитрит кислота ўзаро
муносабатга кирадилар. Бунинг натижасида ҳам молекуляр азот ҳосил
бўлади. Бевосита денитрификация жараёни табиатда, кўпроқ тупроқда,
гўнгда ва сув ҳавзаларида кенг тарқалган денитрификацияловчи
бактерияларнинг ҳаёт фаолияти туфайли содир бўлади:
4HNO
3
= 2H
2
O + 5O
2
+ 2N
2
Бу бактерияларга қуйидагилар мисол бўлади:
1. Вас. denitroficans таёқчасимон, перетриха типда хивчинланган, спора
ҳосил қилмайди.
2. Achromobacter - майда таёқчалар, кўпинча занжир шаклида учрайди.
195
3. Pseudomonas fluorescens - ҳаракатчан, таёқчасимон бактерия.
4. Pseudomonas pyocyonea-таёқчасимон; кўк тусли пигмент ҳосил
килади.
Денитрификация ҳам
оксидланиш, ҳам кайтарилиш жараёнидир.
Бактериялар факультатив анаэроб бўлиб, кислород кўпайиб кетганда
денитрификация жараёни тўхтайди. Анаэроб муҳитда нитратлар ва органик
моддалар етарли бўлганда, дархол
денитрификация бошланади, муҳитда
кислород етишмаса, нитратларни қайтариб ўзига керакли бўлган кислород
олади. Муҳитнинг рНкўрсатгичи -3,2-8,7 оралиғида бўлса, бу
бактериялар
яхши ривожланадилар.
Билвосита ёки бевосита денитрификация нитратлар билан аминларнинг
ўзаро химиявий йўл билан реакцияга кириши туфайли боради, бунда
бевосита денитрификацияга қараганда икки марта кўп азот ҳосил бўлади:
R – CHNH
2
COOH + ONOH = R – CHOH × COOH + H
2
O + N
2
аминокислота
органик кислота
Do'stlaringiz bilan baham: