Рибонуклеин кислотаси (РНК) ҳам полимер бўлиб, унинг мономерлари
нуклеотидлардир. РНК молекуласи битта занжирдан, рибоза, азотли
асослардан А, У, Ц, Г ва фосфат кислота қолдиғидан иборат. Ҳужайрада 3
хил РНК мавжуд; 1) и-РНК бу полимераза ферменти таъсирида ДНКдан
синтезланади. 2) р-РНК - оқсил синтезини амалга оширувчи рибосомани
таркибига киради. 3) т-РНК - оқсил синтсзида и-РНК га ўз антикодонлари
билан керакли аминокислоталар ташиб келади. Баъзи бир вирусларнинг
ирсий моддаси асосида ДНК ўрнида РНК ҳам бўлади. Бундай вируслар
қаторига грипп, полиамелиг вируслари киради.
Микроорганизмлар хромосомаси. Ҳақиқий микроорганизмларнинг
ядросида
хромосомалар
бўлиб,
уларда
генлар
жойлашади.
Микроорганизмлар хромосомасидаги генлар галлоид тўпламида бўлади. Кўп
ҳолларда микроорганизмларнинг ядросидан ташқари митохондрия ва сув
ўтларининг хлоропластларида ҳам генлар бўлиб, улар назорат қиладиган
белгилар бир томонлама, цитоплазматик усулда авлоддан-авлодга узатилади.
147
Ядроси шаклланмаган микроорганизмларнинг хромосомаси доира шаклида
бўлиб, улар битта, бир-бирига боғланган генлар системасини ташкил қилади.
Плазмид. Бактерия ҳужайрасида халқасимон хромосомадан ташқари
молекуляр оғирлиги 1·10
8
дальтондан ортиқ бўлмаган ДНК молекуласи
учрайди. Бу ДНК бактерия хромосомасига боғлиқ бўлмаган ҳолда кўпайиши
ва янгитдан ҳосил бўлган бактерия ҳужайраларига берилиши мумкин.
Бактерия
плазмидлари
ҳужайрада
икки
ҳолатда:
бактерия
хромосомасидан алоҳида ва бактерия хромосомасига бириккан ҳолда бўлади.
Бактерия хромосомасига бириккан плазмидлар эписомалар деб юритилади.
Агар бактерия плазмиди донар ҳужайрадан реципиент ҳужайрага
берилса, “трансмиссибель”, берилмаса “трансмиссибель бўлмаган” плазмид
дейилади. Демак, плазмидларнинг нусха кўчириш (репликация), бактериал
хромосомага бирикиш ва турлича миқдорда бошқа ҳужайраларга узатилиш
каби уч функцияси мавжуд. Бактерия фенотипида намоён бўладиган
белгилар қаторига: донорлик (Ғ плазмид), оғир металл тузлари ва
антибиотикларга чидамилилик (R плазмид), касалликни юзага чиқиши (Ent,
Vir) ва шу кабилар киради. Бактерияларнинг турли хил антибиотикларга
чидамли бўлишига антибиотикларни парчаловчи ёки уларнинг активлигини
камайтирувчи ферментлар ишлаб чиқариши, антибиотикларни ҳужайрага
кириш қобилиятининг йўқолиши, уларни бактерия ҳужайраларида
тўпланмаслиги сабабдир. Шунинг учун медицинада, ветеринарияда
касалликларга қарши антибиотиклар қўлланилганда яхши натижа бермайди.
Плазмидларнинг салбий функцияларидан яна бири вирулент бўлмаган
бактерияларни вирулент, яъни касаллик турдирувчи бактерияларга
айлантириб қўйишдир. Бундай ҳоллар ветеринария, медицина ва
фитопатологияда муҳим ўрин эгаллайди. Табиатдан ажратиб олинган
бактерияларнинг 50 процентидан ортиғида плазмидлар топилган.
Микроорганизмлар генотипи ва фенотипи ҳақида тушунча. Генотип бу
муайян системадаги ўзаро таъсир этувчи генлар йиғиндисидир.
148
Фенотип эса генотип ва муайян ташқи муҳит таъсирида организмда
шаклланадиган барча белги ва хусусиятлар йиғиндисидир. Организмда ҳеч
вақт генотипдаги барча имкониятлар бир вақтда юзага чиқмайди. Ҳар бир
организмнинг фенотипи бу муайян шароитда генотип ва ташқи муҳит
таъсирида қисман белги ва хусусиятларнинг шаклланишидир.
Микроорганизмлар генетикасида текшириш ишлари культураларда
яъни миллион ва миллиард ҳужайра йиғиндисида олиб борилади.
Микроорганизмлардаги белгилар бир қанча группаларга бўлинади.
1. Морфологик белгиларга культурани қаттиқ озиқа муҳитидаги ранги,
ўсиш
характери,
мицеллиларининг
борлиги,
ўлчами,
формаси,
колонияларининг чети ва устидаги характерли белгилар, ҳамда суюқ озиқа
муҳитида ўсиши кабилар киради.
2. Физиологик белгиларга ҳужайранинг температурага бўлган
муносабати, яъни паст ва юқори температурада ўсиши ёки ўса олмаслиги,
радиация, турли хил заҳарли моддаларга ҳамда антибиотикларга
чидамлилиги ва бошқа хусусиятлари киради.
3. Биокимёвий белгиларга микроб культурасининг баъзи бир
витаминлар, аминокислоталар ёки бошқа факторлар бўлмаган озиқ муҳитида
ўсиши, баъзи бир озиқа муҳитларидан ўзи учун зарур бўлган моддаларни
синтезлаш қобилияти киради. Агар микроб культураси яшаётган озиқа
муҳитида унинг ҳаёти учун фақат айрим элементларгина учраса-да, лекин
шунга қарамасдан микроб культураси ўзи учун зарур озиқаларни синтезлаб
олса, бундай культура прототроф культура дейилади. Озиқа муҳитига
витаминлар, аминокислота ва шу каби моддалар қўшилгандагина ўсадиган
культура ауксотроф культура дейилади.
Ачитқи замбуруғи (Saccharomyces serevisae) одатда минерал тузлар,
глюкоза, витаминлардан: тиамин ва биотиндан иборат озиқа муҳитида ўса
олади. Бундай культура прототроф культура дейилади. Агар замбуруғ озиқа
муҳитида аргинин ёки лизин бўлмаса, бошқа аминокислотасиз ўса олмаса,
бундай культура ауксотроф культура дейилади.
149
Табиатдан ажратиб олинган микроб штаммлари одатда “ёввойи тур”
дейилади. Битта ҳужайранинг бўлинишидан ҳосил бўлган колония-клон
дейилади. Клондаги ҳужайралар бир хил бўлади. Микроорганизмларнинг ҳар
қандай белги ва хусусиятлари генотип ва ташқи муҳит таъсирида
шаклланади. Генотипга кўра бир хил бўлган культуралар турли хил шароитда
ҳар хил фенотипга эга бўлиши мумкин. Бундай холат наслдан-наслга
берилмайди
ва
Do'stlaringiz bilan baham: |