O`zbekistоn respublikasi


-расм. Микроспораларни тетрада жойланиши( Rodkiwicz 1973)



Download 25,07 Mb.
bet10/54
Sana17.07.2022
Hajmi25,07 Mb.
#817031
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   54
Bog'liq
ЎСИМЛИКЛАР ЦИТОЭМБРИОЛОГИЯСИ

3-расм. Микроспораларни тетрада жойланиши( Rodkiwicz 1973):
а –тетраэдрик, б –изобилатериал, в-бутсимон, г –чизиқсимон, д –Т –кўринишли.
Микроспоралар тетрадада жуда кўп ҳолларда изобилатериал ёки тетраэдрик тарзда жойлашади. Микроспораларнинг чизиқли ёки Т-симон жойланиши айрим ҳолларда рўй беради (3-расм).
Микроспоралар цитокимёси. Тетрада микроспоранинг ядросидаги ДНК метаболитик жиҳатидан фаол эмас, бундай ядролардаги хроматин зич кўринишда бўлиб, физиологик фаол бўлмаган ҳолга ўтган. Микроспораларни ҳосил бўлиш типи ўсимликнинг систематикасида муҳим аҳамиятга эгалигини кўплаб тадқиқотчилар таъкидлашади. Шунга қарамай микроспорани симультан ёки сукцессив усулда ҳосил бўлиши ҳақидаги филогенетик баҳо беришда ягона фикр йўқ.
Бир гуруҳ тадқиқотчилар микроспораларни симультан типи сукцесив типга нисбатан анча содда ҳисоблаб, бу тип микроспорани ҳосил бўлиши фақат ёпиқуруғли ўсимликлардагина эмас, шунингдек очиқ уруғлилар, плаунлар, папоротниклар ва мохларда ҳам рўй беришини эътироф этишса, бошқа гуруҳ тадқиқотчилар симультан типда эркин микроспораларни ҳосил бўлиши прогрессив белги деб ҳисоблайди. Учинчи гуруҳ тадқиқотчилар, микроспоранинг ҳосил бўлиш типи систематиканинг турли поғоналарида турлича рўй бериши мумкинлигини эътироф этиб, бир филогенетик йўналишнинг турли шохларида биринчи тип соддароқ, бошқасида иккинчиси рўй беради, деб ҳисоблайди.
Микроспораларнинг тетрадалари ҳосил бўлганидан кўп вақт ўтмай микроспороцитнинг каллозали ҳужайра пўсти эрий бошлайди. Каллоза тетрада ҳужайра пўстининг чеккаси –перифериясидан эрий бошлайди, аста-секин унинг ҳамма қисмини эгаллайди. Микроспоранинг пўсти эрий бошлаши билан унинг шахсий пўсти шаклланиши билан чанг донасига айланади (2-расм.m).
Чанг донасини пўсти шаклланиши билан бир вақтда микроспоранинг плазмолеммасини каллозали деворидан ажралиши рўй бериб, плазмолемма ва каллозали пўст орасида электрон шаффоф қисмлар пайдо бўлади, унинг юзаси тез катталашади ва чанг донасининг ташқи пўсти экзинанинг ҳосил бўлиши бошланади. Ички пўст интина, экзина ҳосил бўлиб бўлганидан кейин, пайдо бўлади. Интина ҳосил бўла бошлаганида, чанг донасининг цитоплазмасида кучли даражада вакуолланиш бошланиб, буни натижасида чанг донасининг ўлчами катталашади (2-расм.ф,х).
Бир ядроли чанг доналарини вакуоланиши оталик гаметофитни ривожланишида қонуний ҳолат ҳисобланиб, чанг донасини кейинги ривожланишдаги хусусиятларини белгилайди ва пировард натижада махсус ҳужайра–оталик гаметасини ҳосил бўлишини белгилайди. Чанг доналарини вакуоланиши аста-секин рўй беради. Дастлаб майда вакуолалар қўшилиб, битта катта вакуолага айланади. Бунинг натижасида цитоплазманинг асосий қисми ядро билан биргаликда чанг деворининг пўсти томонига сурилади ва у ерда ядрони бўлиниши рўй беради (2-расм. ц-ш; 4- расм. а-в).


Download 25,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish