ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
TAБИИЙ ФАНЛАР ФАКУЛЬТЕТИ
БОТАНИКА КАФЕДРАСИ
ЎСИМЛИКЛАР ЦИТОЭМБРИОЛОГИЯСИ
фани бўйича
MAЪРУЗА МАТНИ
Билим соҳаси: 100 000 – Гуманитар соҳа
Taълим соҳаси: 140000 – Taбиий фанлар
Taълим йўналиши: 5140100 – Биология (турлари бўйича)
Фарғона – 2020
Tузувчи: катта ўқитувчи M.Давидов
ўқитувчи З.Юсупова
Taқризчи: профессор Ғ.Ҳамидов
«Ўсимликлар цитоэмбриологияси» фанидан маърузалар матни ботаника кафедрасининг 2020 йил 19 августдаги 1-йиғилишида муҳокама қилинган.
Мавзу. Ўсимликлар эмбриологияси фанининг объекти, мақсад ва вазифалари
Режа:
1.Фанининг объекти, мақсад ва вазифалари
2.Цитоэмбриологиянинг тармоқ йўналишлари
3 Цитоэмбриологиянинг бошқа фанлар билан алоқадорлиги
4. Ўзбекистонда цитоэмбриология фанининг қисқача ривожланиш тарихи
Ёпиқ уруғли ўсимликларни ўрганишда эмбриология ва цитология тармоқлари бир-бири билан шу қадар боғланиб кетганки энди бу тармоқларни умумлаштириб цитоэмбриология деб айтиш мумкин. Гулли ўсимликлар цитоэмбриологияси –антэкология фани билан чамбарчас боғлиқ ҳолда, ўсимликлар дунёсининг кўпайиш қонуниятларини ўрганади. Цитоэмбриология-ўсимликларда жинсий ҳужайраларнинг ривожланиши, оталаниш жараёни муртак ва эндосперма тараққиёти билан бир қаторда уруғ ва меваниниг ҳосил бўлишини ҳам ўрганувчи ботаниканинг алоҳида шаклланган фан тармоғи ҳисобланади. Шу сабабли ўсимликлар цитоэмбриологияси фанини ўрганиш натижасида олинган назарий маълумотларнинг қишлоқ ҳўжалигида маданий ўсимликлар ҳосилдорлигини оширишдаги аҳамияти беқиёсдир.
Ушбу фаннинг мақсади гулли ўсимликлар дунёсида уруғ ҳосил бўлиш жараёнлари билан боғлиқ бўлган эмбрионал тараққиёт ва ривожланиш жараёнларининг қонуниятларини ўрганишдан иборат.
Ўсимликлар цитоэмбриологияси тарихий тараққиётда жинсий аъзоларнинг тараққий этиши, жинсий жараён натижасида муртак, эндосперм ва шу кабиларнинг шаклланишини ўрганиш натижасида юзага келган. У спорогенез, гаметофит ва гаметаларни шаклланиши, чангланиш ва уруғланиш, муртак, эндосперм ва уруғдаги бошқа элементларни ҳосил бўлиши бўйича кенг қамровли масалаларни ўз ичига олади.
Юксак ўсимликлар цитологияси ва эмбриологияси ҳақидаги дастлабки маълумотлар XVII асрнинг охирида, асосан Европа мамлакатларининг ботаниклари томонидан бошланиб, мустақил илмий йўналишга эга бўлган фан сифатида XIX асрнинг иккинчи ярмида шаклланган. Ўсимликлар цитоэмбриологиясини ўрганишда узоқ муддат давомида қўлланилган услуб бу – морфологик тавсифлашдир. XX асрнинг бошларига келиб, уни ўрнига қиёслаш, ундан кейин экспериментал услуб ривожланган. Ўсимликлар цитоэмбриологиясини ўрганиш бўйича кенг қамровли илмий-тадқиқотлар ўтган асрнинг 60 йилларида бошланган.
Бу даврга келиб ўсимликларнинг цитоэмбриологияси чуқур тадқиқ этилди. Электрон микроскопдан фойдаланиш, биокимёвий, биофизикавий, цитокимёвий, авторадиография услублари тадбиқ этила бошланди. Бу услублардан тўқима ва ҳужайраларни ўсимликдан ажратиб олиб, уларни лаборатория шароитида сунъий озиқада ўстиришда қўлланилди. Шу билан бирга эмбриология бўйича илмий тадқиқотларнинг натижаларини унга турдош фанлар билан қиёслаб баҳо беришдаги нуқтаи назарлар ижобий ва ижодий томонга ўзгарди. Цитология, физиология, биокимё, генетика ва молекуляр генетикада қўлланиладиган услублар, бу соҳаларда эришилган янгиликлар, ютуқлар асосида умумий изланишлар йўлга қўйилди.
Бу ишлардан фойдаланган ҳолда ўсимликлар цитоэмбриологиясини тадқиқ этишда, янги йўналишлар шаклланди. Шуни олдиндан таъкидлашимиз жоизки, ҳозирги кунга келиб ўсимликлар цитоэмбриологияси бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқотлар натижасида кўплаб тармоқлар юзага келган. Ҳозирда улар тобора чуқурроқ даражада ўрганилмоқда. Ўсимликлар цитоэмбриологияси борасида олиб борилаётган барча тадқиқотларнинг тармоқ йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:
Назарий эмбриология йўналиши:
а) умумий; б) хусусий тармоқларни ўз ичига олади.
Амалий эмбриология йўналиши:
а) қиёсий; б) қишлоқ хўжалик экинлари бўйича олиб борилаётган тадқиқотларни ўз ичига олади.
Йўналишлардаги тармоқларни қисқача тавсифи қуйидагиларни ўз ичига олади:
Do'stlaringiz bilan baham: |