O`zbekistоn respublikasi


Уруғчи типи Плацента типи



Download 25,07 Mb.
bet18/54
Sana17.07.2022
Hajmi25,07 Mb.
#817031
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   54
Bog'liq
ЎСИМЛИКЛАР ЦИТОЭМБРИОЛОГИЯСИ

Уруғчи типи Плацента типи
Апокарп-I ва II юзали ва бурчакли
Синкарп – III бурчакли деворли
Паракарп – IV эркин, марказий
Лизокарп –V (устунчали)



14-расм Генеций ва плаценталарнинг асосий типлари (Тахтаджян 1945)


Уруғкуртак тузилиши. Гулдаги уруғчи тугунчасининг ривожланишини муайян босқичида унда бўртиқлар кўринишида уруғкуртакни юзага келиши билан бошланади. Уруғчининг тугунчасида бўртма пайдо бўлиши биланоқ дарҳол, унинг ҳужайралари орасида табақалашув бошланади. Плацентада аввало уруғкуртакнинг марказий, ўрта қисми ҳосил бўлади, уни нуцеллус дейилади. Нуцеллус юпқа целлюлоза пўстли паренхима ҳужайраларидан иборат. Турли систематик гуруҳларга мансуб ўсимлик турларида нуцеллус ривожланиши бир хил тарзда бўлмайди. Бир тур ўсимликларда у кучли даражада ривожланган-крассинуцеллят, бошқаларида эса суст даражада ривожлаган-тенуинуцеллят уруғкуртак ҳосил бўлади.
У
15-расм. Polygonum corisrium уруғкуртагининг кундаланг кесмаси (Савченко, 1973): а-ташқи интегумент, б-ички интегумент, в-нуцеллус, г- муртак халта.
руғкуртакнинг қопламлари (интигумент) ҳам нуцеллус билан бир вақтда ривожлана бошлайди, улар ички ва ташқи интегументдан иборат. Ўсимликларда интегументнинг юқори қисми уруғкуртакнинг учида қўшилиб ўсмай тирқиш-микропиле ҳосил қилади. Ўша жойдан муртак халтага борадиган чанг найлари ўтади. Микропиле одатда уруғкуртакнинг ички интигументидан ҳосил бўлади. Айрим ҳолларда ташқи интигумент, баъзи ўсимликларда ҳар иккала интигументдан ҳосил бўлади. Уруғкуртакнинг юқори қисми микропиляр, унга қарама-қарши пастки қисми халазал қисм деб юритилади (15-расм).

Уруғкуртак плацентага уруғбанд орқали бирикади. Уруғбанд тугунчадан озиқ моддаларни уруғкуртакка ўтказиш вазифасини ҳам бажаради. Айрим ўсимликларда масалан, ғалладошларда уруғбанд плаценто-халаза деб номланган ҳосила билан алмашган.


Ёпиқуруғли ўсимликларнинг турли оилаларига мансуб туркумларни турларида уруғкуртакнинг шакли ва катталиклари ҳам бир хил эмас. У одатда юмалоқ, овал, чўзиқ каби кўринишларга эга. Микропилени плацентага нисбатан жойланиш ҳолатига кўра нуцеллуснинг ривожланиши, ўтказувчи тўқиманинг тузилиши ва бошқа белгиларига кўра уруғкуртакни бир неча типларга бўлиб ўрганилади. М.И.Савченко, (1973) уруғкуртакни асосий иккита типга ажратади: а) ортотроп; б) анатроп.
Бу типларда рўй берадиган айрим ўзгаришлар туфайли гемитроп, кампилотроп, ортокамилотроп, орто-цирцинотроп, ана-цирцинотроп деб номланадиган ҳолатлар кузатилади (16-расм).
Уруғкуртакнинг биз қайд этган ҳолатларни ўсимликларни тарихий тараққиётида уруғкуртакдаги ўзгаришлар деб ҳисобланади. Бунда чанг донаси ҳосил қилган найнинг ўсишига ва уруғланишни оптимал даражада амалга ошишига йўналтирилган.
Тенуинуцелят уруғкуртакларда интигументнинг ички қаватини ташкил этган ҳужайраларидан кўп ҳолларда интегументал тапетум (эндотелий) ривожланиб, у муртак халтани ўрайди. Интегументал тапетум кутикула билан қопланган ичи қўйиқ цитоплазмали ва анча йирик ядроли ҳужайралардан ташкил топган. Интегументал тапетумнинг ҳужайраларида кутикулали пардани бўлишини айрим мутахассислар, муртак халтадан озиқ моддаларнинг келишига тўсқинлик қилади, деб ҳисоблашса, бошқалари бу парда секреторлик вазифани бажаради деган фикрни билдиради. Учинчилари интегументал тапетум муртак халта, муртак ва эндоспермни бир томондан, иккинчи томондан интегументнинг мувофиқлашган ҳолда ўсишини таъминлашда иштирок этади, деб ҳисоблайди. Шу боисдан у меристематик характерни сақлайди, тухум ҳужайра ва марказий ҳужайра уруғланганидан кейин муртак ҳамда эндоспермни жадал равишда ривожланишида иштирок этади.

16-расм Уруғкуртак типлари. А – асосий (Goebel, 1933); 1- ортротроп ёки атроп, 2-анатроп, 3-гемитроп, 4-кампилотроп, 5-амфитроп; Б-цирцинотроп уруғкуртакнинг кетма-кет ривожланиш босқичлари Plumbago capensis (Haupt, 1934); B-турли типдаги уруғкуртакларнинг схематик боғлиқлиги, (Савченко, 1973); 1-5-А; расмдагининг айнан ўзи; а-орто кампилотроп; б-ана-кампилотроп; г-орто-амфитроп; 6-гипертроп; д-ана-амфитроп; е-орто-цирцинотроп; ж-ана-цирцинотроп.



Download 25,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish