“ВАҚТДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ” (TIME-MANAGEMENT)
МАВЗУСИДАН ТЕСТ САВОЛЛАРИ
“Тайм-менежмент” атамаси қачон ва нима сабабдан пайдо бўлган?
А) ХХ асрнинг 70-йилларида АҚШда демократик жараёнларнинг кенг ёйилиши туфайли пайдо бўлган;
Б) ХХ асрнинг 90-йилларида дунёда глобаллашув жараёнлари кенг ёйила бошлаганида пайдо бўлган;
В) ХХ асрнинг 60-йилларида Европада ҳаёт суръатларининг жадаллашувига жавобан пайдо бўлган;
Г) ХХI асрнинг бошларида жаҳонда ахборотлашув жараёнлари авж ола бошлаганида пайдо бўлган;
“Вақтни бошқармай туриб, бошқа ҳеч нарсани бошқариб бўлмайди” иборасининг муаллифи ким?
А) Питер Друкер;
Б) Конфуций;
В) Брайан Трейси;
Г) Билл Гейтс;
SMART-мақсадларни белгилаш мезонларини кўрсатинг.
А) мақсадли, режалаштирилган, мотивацияланган, назорат қилинган;
Б) натижадор, ривожлантирувчи, мувозанатланган, мувофиқлаштирилган;
В) аниқ, ўлчанадиган, эришиладиган, аҳамиятли, вақтга боғланган;
Г) ақлли, мукаммал, вақтга боғланган, илмий асосланган, башорат қилувчи;
Эйзенхауэр жадвали бўйича қайси ишлар энг кўп вақт ажратилишини талаб этади?
А) инқирозли вазиятларни ҳал қилиш;
Б) ўзгаришлар, мажлислар, учрашувлар;
В) хатлар билан ишлаш, телефон сўзлашувлари;
Г) режалаштириш, назорат қилиш;
5. Эйзенхауэр жадвали бўйича қайси масалалар муҳим ва тезкор ҳисобланади?
А) Инқирозли вазиятлар, кечиктириб бўлмайдиган муаммолар, “ёнаётган” масалалар, ўзгаришлар;
Б) Профилактик ҳаракатлар, муносабат ўрнатиш, янги имкониятлар топиш, режалаштириш, шахсий ривожланиш;
В) Хатлар билан ишлаш, айрим мажлислар, телефон сўзлашувлари, кутилмаган “меҳмонлар”, фаолиятнинг кенг тарқалган шакллари;
Г) Интернетда “ўтириш”, телевизор кўриш, “гап сотиш”, учрашувлар;
6. Эйзенхауэр жадвали бўйича қайси масалалар муҳим эмас, аммо тезкор ҳисобланади?
А) Инқирозли вазиятлар, кечиктириб бўлмайдиган муаммолар, “ёнаётган” масалалар, ўзгаришлар;
Б) Профилактик ҳаракатлар, муносабат ўрнатиш, янги имкониятлар топиш, режалаштириш, шахсий ривожланиш;
В) Хатлар билан ишлаш, айрим мажлислар, телефон сўзлашувлари, кутилмаган “меҳмонлар”, фаолиятнинг кенг тарқалган шакллари;
Г) Интернетда “ўтириш”, телевизор кўриш, “гап сотиш”, учрашувлар;
7. Эйзенхауэр жадвали бўйича қайси масалалар муҳим, бироқ шошилинч эмас ҳисобланади?
А) Инқирозли вазиятлар, кечиктириб бўлмайдиган муаммолар, “ёнаётган” масалалар, ўзгаришлар;
Б) Профилактик ҳаракатлар, муносабат ўрнатиш, янги имкониятлар топиш, режалаштириш, шахсий ривожланиш;
В) Хатлар билан ишлаш, айрим мажлислар, телефон сўзлашувлари, кутилмаган “меҳмонлар”, фаолиятнинг кенг тарқалган шакллари;
Г) Интернетда “ўтириш”, телевизор кўриш, “гап сотиш”, учрашувлар;
8. Парето тамойилига кўра:
А) 80 % ҳаракат 20 % натижа беради;
Б) 50 % ҳаракат 50 % натижа беради;
В) 20 % ҳаракат 80 % натижа беради;
Г) А ва В лар тўғри;
9. Парето тамойилига кўра, қайси ҳолларда минимал ҳаракат эвазига максимал натижаларга эришиш мумкин?
А) мақсадлар миқдори нисбатан ким бўлганида;
Б) хронометраж аниқ белгилаб берилганида;
В) устуворликлар тўғри белгиланганида;
Г) раҳбар кучли компетенцияларга эга бўлганида;
10. “Хронометраж” деганда нима тушунилади?
А) бажариладиган ишларнинг давомийлигини ўлчаш ва белгилаш йўли билан вақт сарфини ўрганиш усули;
Б) ташкилотдаги барча лавозимлар учун хизмат вазифаларини аудит қилиш йўли билан ташкилот самарадорлигини ўрганиш усули;
В) инсонга берилган вақт капиталидан оқилона фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиб бериш усули;
Г) муваффақиятга эришган инсонларнинг вақтдан фойдаланиш санъатини ўрганиш орқали шахсий юксалиш усули;
Do'stlaringiz bilan baham: |