Қўшилган капитал акцияларни номинал қийматидан баланд нархларда дастлабки сотишдан олинадиган эмиссия даромадини ҳамда устав капиталини шакллантиришда пайдо бўладиган курс фарқларини акс эттиради.
Мақсадли тушумлар — маълум бир мақсадлар учун келиб тушаётган пул маблағлари киради. Уларга грант, субсидия, аъзолик бадаллари, мақсадли фойдаланиш учун солиқлар бўйича имтиёзлар ва бошқалар киради
Капитал таркибини оптималлаштиришда :
1. Корхона хўжалик фаолиятини келажакда ривожланишини ҳисобга олиш (капитал ҳажми ва таркибини шаклланиши жараёни унинг хўжалик фаолиятини таъминлаш вазифасига бўйсуниши нафақат корхонанинг бошланғич босқичи ҳаракатида, шунингдек яқин келажакдаги фаолияти учун ҳам зарур. Ривожланишни таъминлаш корхона капитали шаклланишида барча эҳтиёжларни қўшиш йўли билан бизнес режа лойиҳаларини тузишни талаб этади).
2. Корхонада шакллантирилган активлари ҳажмини жалб қилинган капиталлари билан мос келишини таъминлаш. (Корхоналар капиталга бўлган умумий эҳтиёжи унинг оборот ва оборотдан ташқари активларига бўлган эҳтиёжидан тузилади.)
Янги тузилаётган корхонада капиталга бўлган умумий эҳтиёжларини аниқлашда одатда икки асосий усулдан фойдаланилади:
- Тўғридан-тўғри ҳисоб усули – бу янгидан тузилаётган корхоналар хўжалик фаолиятини бошлаш мақсадида маълум белгиланган зарурий активлар суммасини аниқлаш орқали унинг капиталга умумий эҳтиёжи ҳисобланади. Бу ҳисоб усули қуйидаги алгоритмдан чиқади: Активларни умумий суммаси жалб қилинган (жойлаштирилган) капиталнинг умумий суммасига тенг. Актив - капитал. Бунда янги тузилаётган корхоналар активларга эҳтиёжи 3 та вариантда ҳисобланади (минимал зарурий активлар суммаси, зарурий активлар суммаси, максимал зарурий активлар суммаси, яъни алоҳида шакллар бўйича суғуртали заҳираларини етарли ҳажмда таъминлаши).
- Билвосита ҳисоб усули. Капиталга умумий эҳтиёжи турли кўрсаткичлардан фойдаланиш орқали ойдинлаштирилади. «Маҳсулотнинг капитал сиғими» - бу бир бирлик ишлаб чиқариладиган маҳсулот ёки сотилган маҳсулотга тўғри келадиган капитал миқдорини англатади (ўз ва жалб қилинган капитал). Бу қуйидаги формула билан аниқланади:
Ук = Кп х МХ + БХ,
Ук - янги корхонани тузиш учун умумий капиталга эҳтиёж.
Кп - маҳсулотга капитал сиғими кўрсаткичи (тармоқ ва анологик).
МХ - режалаштирилган ўртача йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари.
БХ – бошлангич харажатлар.
3. Капитал таркибини уни самарали харакати йўли билан оптималлаштиришни таъминлаш. Корхона фаолиятини юқори якуний натижаларини шакллантириш шартини аҳамиятли даражаси фойдаланиладиган капитал таркибидан иборат.
Капитал таркиби ўзида ўзининг хўжалик фаолияти жараёнида ўз ва жалб қилинган молиявий маблағларни, корхонада фойдаланишни солиштиришни ифодалайди. Корхонада фойдаланиладиган капитал таркиби бир қатор жиҳатлар билан аниқланади, у нафақат молиявий балки операцион ва инвестицион фаолиятни ифодалайди. У активларнинг рентабеллиги ва ўз капиталлари коэффициентларига таъсир қилади. Шунингдек, (иқтисодий ва молиявий рентабеллик даражасига) молиявий барқарорлик ва тўловга қобиллик коэффициентлар тизимини аниқлайди ва якуний ҳисобда фойдалилик даражасини ва корхона ривожланиши жараёнида шакллантиришда хавф-хатарларни аниқлайди.
Назорат учун саволлар:
1. Корхона активларининг иқтисодий моҳияти нималарда ифодаланади?
2. Корхона активлари қандай гуруҳланади?
3. Асосий воситалар ҳаракатини қандай боқарилади? 4. Номоддий активлар таркибини айтиб беринг.
5. Асосий фондлар қиймати, эскириши ва уларни баҳолаш тартибини тушунтиринг.
6. Асосий ишлаб чиқариш фондларининг иқтисодий кўрсаткичларини айтиб беринг.
7.Корхоналар капиталини иқтисодий моҳиятини тушунтиринг. 8. Капитал таркибини оптималлаштириш зарурлигини изоҳланг.
7. Хулоса
Korxonaning moliyaviy natijalarini tahlil qilganda, ushbu korxona tomonidan tahlil qilingan davrda olingan sof daromad, foyda yoki zararlar baholanishi kerak.
Korxonaning moliyaviy natijalari bo'yicha tahlil va xulosalar quyidagi savollarga batafsil javoblarni amalga oshirishi kerak:
O'zgarganidek sof daromad Tahlil qilinayotgan davrda korxonalar?
oshdi
pasaygan
o'zgarmadi.
Korxona yaratilgan asosiy faoliyat, tahlil qilingan davr foydali, foydasiz yoki bechorum bo'lmaganmi?
Korxona qaysi faoliyat turidan tahlil qilindi?
asosiy yoki investitsiya va boshqa tadbirlar
Nima foyda Soliq qabul qilinishidan oldin korxonani tahlil qilingan davr oxirida amalga oshirish natijasida olingan korxona qabul qilindimi?
Korxona yo'qligi bilan tasdiqlanganidek saqlangan daromad ?
Normal iqtisodiy faoliyatni ta'minlash uchun aylanma mablag'larni to'ldirish imkoniyati bo'lmaganda.
Samarali yoki samarasiz ishlaydi - bu daromad va xarajatlarning o'sish sur'atlarini taqqoslash kerak.
8. Адабиётлар.
1. Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов МОЛИЯВИЙ МEНEЖМEНТ «Ворис -Нашриёт»2016
2. Мамаразакова Т: “ Молния 2006
3.Мусаев Х Молния 2003
8 Интернет сайтлари 8.1. http://www.Gov.uz./ 8.2. http://www.Pravo.uz./ 8.3. http://www.Zionet.uz./ 8.4. http://www.Stat.uz./ 8.5. http://www.analitic.ru/
Do'stlaringiz bilan baham: |