Ноу-хау - «ишлаб чиқариш сирлари», техник, иқтисодий, маъмурий, молиявий ва бошқа ўзига хос маълумотларни ўз ичига оладиган тўлиқ ёки қисман махфий билимлар, тажриба, малакалар. Ноу-хау лойиҳалаш, ҳисоб-китоб, қурилиш ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, илмий тадқиқотлар ва ишланмалар ўтказиш, материаллар ва буюмлар таркиби ва рецепти ва бошқалар бўйича патентланмаган билимлар ва жараёнлар, амалий тажриба, услублар, усуллар ва малакалар, шунингдек дизайн, маркетинг, бошқарув, иқтисод соҳаларига оид тажриба бўлиши мумкин. Ноу-хау корхона муассислари томонидан корхона иштирокчилари ёки муассислари келишуви билан белгиланган қиймат бўйича корхонанинг устав капиталига киритилиши мумкин. Ноу-хауни тижорат таомиллари асосида бериш лицензия муносабатлари билан расмийлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |