3. Номоддий активлар таркиби ва уларни бошқариш
Хўжалик қонунчилигида номоддий активлар деб юридик ҳуқуқлар, шу жумладан мулк ҳуқуқи билан боғлиқ бўлган, моддий-ашёвий мазмунга эга бўлмаган, хўжалик юритувчи субъект томонидан хўжалик фаолиятида фойдаланиш ёки бошқариш учун фойдаланиш мақсадида назорат қилинадиган, шунингдек узоқ вақт (бир йилдан кўп) ишлатиш учун мўлжалланган мол-мулк объектлари тан олинади.
Шунга кўра қуйидаги сифатларга эга бўлган активлар номоддий актив деб аталади:
- моддий-ашёвий кўринишга эга бўлмаслиги;
- номоддий активнинг келажакда корхонага иқтисодий наф (даромад) келтиришга қодирлиги;
- узоқ вақт, 12 ойдан кўп ишлатилиши. (корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятида фойдаланиш муддати 12 ойдан кам бўлган интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқ номоддий активлар таркибига киритилиши мумкин эмас);
- корхона ушбу активни кейинчалик қайта сотишни режалаштирмайди; - маҳсулот ишлаб чиқаришда ёки корхонанинг бошқарув эҳтиёжида
фойдаланиш. Номоддий активлардан маҳсулот (иш, хизматлар) ишлаб чиқариш жараенида фойдаланиш исботи бўлиб технологик ҳужжатлар,
оширилганлигини қайд этадиган бошқа ҳисоб ҳужжатлари хизмат қилиши мумкин;
- корхонанинг бошқа мулкидан идентификация (ажратиш, булиш) қилиш мумкинлиги. Бир ҳисоб объектининг бошқасидан идентификация қилинишининг асосий белгиси унинг маҳсулот ишлаб чиқаришда, иш бажаришда ёки корхонанинг бошқарув эҳтиёжлари учун мустакил вазифаларни бажаришида ифодаланади;
- активнинг ўзининг мавжудлигини тасдиқловчи расмийлаштирилган ҳужжатлар ва корхонада интеллектуал фаолият натижаларига бўлган мутлақ ҳуқуқнинг (патентлар, лицензиялар, гувоҳномалар, бошқа ҳимоялов ҳужжатлари) мавжудлиги.
Интелектуал мулк объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш ва бу билан боғлиқ операцияларни корхона бухгалтерия ҳисобида акс эттириш бундай ҳуқуқ эгаси бўлган шахс ва фойдаланувчи ўртасида тузилган лицензия, муаллифлик ва шунга ўхшаш бошқа шартномалар асосида амалга оширилади.
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида номоддий активларнинг турли хиллари мавжуд бўлади. Кўпинча уларнинг икки гуруҳини фарқлайдилар:
- интелектуал мулк объектлари; - бошқа номоддий активлар.
Фукаролик кодексининг 1031-моддаси интеллектуал мулк объектларига қуйидагиларни киритади:
1) интеллектуал фаолият натижалари: - фан, адабиёт ва санъат асарлари;
- радио эшиттириш ва телекўрсатув ташкилотларининг ижролари, фонограммалари ва эшиттириш ва кўрсатувлари;
- электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлар ва маълумот базалари;
- ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари; - селекция ютуқлари;
- ошкор этилмаган ахборот, шу жумладан ишлаб чиқариш сирлари (ноу-хау);
2) фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарлар, ишлар ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалар:
- фирма номлари;
- товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари); - товарлар ишлаб чиқарилган жой номи;
3) Фуқаролик кодексида ёки бошқа қонунларда назарда тутилган ҳолларда интеллектуал фаолиятнинг бошқа натижалари ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарлар ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалар.
Фуқаролик кодексининг қоидаларига биноан интеллектуал фаолият натижасига ёки хусусий аломатларни акс эттирувчи воситага нисбатан мулкий ҳуқуқлар эгасига ана шу интеллектуал мулк объектидан уз хоҳишига кўра ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай усулда қонуний фойдаланиш мутлақ ҳуқуқи тегишли бўлади. Ҳуқуқ эгасига мутлак ҳуқуқ асосида тегишли бўлган интеллектуал мулк объектларидан бошқа шахсларнинг фойдаланишига фақат ҳуқуқ эгасининг розилиги билан йўл қўйилади. Интеллектуал мулк объектига нисбатан мутлақ ҳуқуқ эгаси бу ҳуқуқни бошқа шахсга тўлиқ ёки қисман ўтказишга, интеллектуал мулк объектидан бошқа шахс фойдаланишига рухсат беришга ҳакли ва, агар бу Фуқаролик кодекси ва бошқа қонунларнинг қоидаларига зид бўлмаса, уларни бошқача тарзда тасарруф этишга ҳақли.
Демак, номоддий активларни ташкил этувчи интеллектуал мулк объектларига улардан фойдаланишнинг мутлақ ҳуқуқлари киради. Ушбу мезонга асосан номоддий активларга - интеллектуал мулк объектларига қуйидагилар киритилиши керак:
- интеллектуал фаолият натижасига нисбатан мутлақ ҳуқуқлар;
- фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни шахсийлаштириш воситаларига нисбатан мутлақ ҳуқуқлар;
- интеллектуал фаолиятнинг бошқа натижаларига ва фукаролик муомаласи иштирокчиларининг хусусий аломатларни акс эттирувчи воситаларига, товарларга, ишларга ва хизматларга нисбатан мутлақ ҳуқуқлар.
Булардан ташқари номоддий активларга ташкилий харажатлар ва фирманинг амалий мавқеини (фирманинг нархи ёки гудвилл) киритадилар.
21-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартида номоддий активларнинг янада аниқроқ таснифини келтирилган:
- патентлар, лицензиялар ва ноу-хау;
- товар маркалари, товар белгилари ва саноат намуналари; - дастурий таъминот;
- ер ва табиий бойликлардан фойдаланиш ҳуқуқи; - ташкилий харажатлар;
- франчайз;
- муаллифлик ҳуқуқлари; - гудвилл;
- бошқа номоддий активлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |