Ноишлаб чиқариш асосий фондлари корхона асосий фондларининг ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этмайдиган қисми бўлиб, шу сабабли ўз қийматини тайёр маҳсулотга ўтказмайди. Булар қаторига асосан корхона балансида турувчи турар жой, ошхона, қозонхона, профилактория, клуб, болалар боғчаси ва яслилар, спорт-соғломлаштириш ва бошқа объектлар киритилади. Маданий-маиший ва соғломлаштириш йўналишидаги ноишлаб чиқариш асосий фондлари ишлаб чиқариш асосий фондлари билан фойдаланиш муддати, натурал шаклнинг сақланиши, ўз қийматини секин-аста йўқотиши каби кўп жиҳатлари билан ўхшашдир.
Асосий фондлар маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида бажарадиган ролига қараб икки қисмга бўлинади:
1) актив (фаол) фондлар,
2) пассив (нофаол) асосий фондларга.
Do'stlaringiz bilan baham: |