O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TRANSPORT VAZIRLIGI
TOSHKENT DAVLAT TRASPORT UNIVERSITETI
IQTISODIYOT FAKULTETI
“IQTISODIYOT” KAFEDRASI
Mavzu: «KORXONALARDA MOLIYAVIY NAZORAT»
MUSTAQIL ISHI
Bajardi: Usmanjonov.A.A
Tekshirdi: prof. Xashimova N.A.
TOSHKENT – 2021
КОРХОНАНИНГ УЗОҚ МУДДАТЛИ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ
Режа
Кириш.
Асосий воситалар ҳаракатини бошқариш.
Номоддий активлар таркиби ва уларни бошқариш.
Асосий фондларни қиймати, эскириши ва уларни баҳолаш.
Асосий ишлаб чиқариш фондларининг иқтисодий кўрсаткичлари.
Капитал таркиби ва уни оптималлаштириш.
Хулоса.
Адабиётлар.
Интернет сайтлари
1. Кириш
Корхона ихтиёридаги иқтисодий ресурслар корхонанинг активлари деб аталади. Активларнинг энг муҳим хусусияти шундаки, улар жорий даврда ва (ёки) келажакда корхонага иқтисодий наф келтиради. Ўз навбатида бу иқтисодий наф корхона активларининг кўпайишида ёки иқтисодий мажбуриятларнинг камайишида ифодаланади.
Корхонанинг жорий даврда иқтисодий наф келтирувчи активлари жорий (қисқа муддатли) активларни ташкил этади. Жорий даврдан ташқарида наф келтирувчи активлар эса, узоқ муддатли активлар деб юритилади. Жорий активларда мужассамлашган маблағлар корхонанинг айланма маблағларидир. Узоқ муддатли активларда мужассамлашган маблағларни баъзан оборотдан ташқаридаги активлар деб айтадилар. Уларнинг қайтадан пул ресурсларига айланиши айланма маблағларга нисбатан анча секин кечади.
Корхона капиталининг узоқ муддатли активларни шакллантиришни молиялаш учун хизмат қилаётган қисми асосий капитални ташкил этади. Узоқ муддатли активлар таркибига асосий воситалар, номоддий активлар узоқ муддатли молиявий қўйилмалар, капитал қўйилмалар ва узоқ муддатли дебиторлик қарзлари киритилади.
Хўжалик амалиётида асосий воситалар ва номоддий активлар таркибига бир йилдан кўпроқ муддат хизмат қиладиган, ишлаб чиқариш, тижорат ёки маъмурий мақсадлар учун фойдаланиладиган, қайта сотиш учун мўлжалланмаган активлар киритилади.
Қийматининг маҳсулот таннархига ёки давр харажатлари таркибига ўтиб бориши хусусиятларига кўра моддий активлар уч гуруҳга бўлинади:
1) амортизация қилинадиган моддий активлар (бинолар, ускуналар ва бошқа шу кабилар);
2) емирилишга тегишли бўлган моддий активлар (фойдали қазилмалар, ўрмон бойликлари);
3) емирилишга тегишли бўлмаган ва амортизация қилинмайдиган моддий активлар (ер).
Асосий воситалар ҳисобланмайдиган бошқа таҳлил қилинадиган
активлар қаторига тугалланмаган қурилиш, эскириш қиймати билан номоддий активлар ва бошқалар киритилади.
Молиявий менежментнинг асосий вазифаси асосий маблағларлар таҳлил кўрсаткичларининг ўзгариш динамикасига асосланган ҳолда уларни молиялаштиришнинг устивор йўналишларини аниқлашдир.
Корхоналарда жорий активларни бошқариш активларни бошқариш тизимининг муҳим буғинларидан бири саналади. Жорий активлар кўп холларда айланма маблағлар ёки айланма капитал деб ҳам юритилади. Умуман олганда корхоналарнинг айланма маблағлари - бу унинг жорий активларига қуйилган капиталларнинг қисми ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |