Товар маркаси - компанияларни, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ёки хизматларни идентификация қилиш учун хизмат қиладиган ва ундан фойдаланиш мутлақ ҳуқуқини мустаҳкамлаш мақсадида рўйхатдан ўтказилган тимсол ёки ном. Товар маркаларини рўйхатдан ўтказиш эгалик қилишни асослаш учун амалга оширилади, рўйхатдан ўтгандан сўнг янгиланиши мумкин.
Товар белгиси - бир юридик ва жисмоний шахслар товарлари ва хизматларини бошқа юридик ва жисмоний шахсларни шу турдаги товарларидан фарқлаш учун хизмат қиладиган, белгиланган тартибда рўйхатдн ўтказилган белги. Товар белгисига бўлган ҳуқуқ эгаси ўзига тегишли белгидан фойдаланишда ва уни тасарруф этишда мутлақ ҳуқуққа, шуниндек товар белгисига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишдан иборат мутлақ ҳуқуққа эга. Тасвирлар, сўзлар, муайян шакл тарзидаги белгилар ва бошқа белгилар ёки уларнинг исталган бир рангидаги ёки турли рангдаги жамлама ифодаси товар белгилари сифатида рўйхатдан ўтказилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |