6. Капитал таркиби ва уни оптималлаштириш.
Капитал – молиявий менежментда доимий фойдаланиб келинаётган иқтисодий категориялардандир, мамлакатни бозор муносабатларига ўтиши билан ўзининг янги мазмунига эга бўлди. Корхонанинг ташкил этилиши ва ривожланишида бош иқтисодий негиз бўлиб, капитал ўзини мавжудлиги ва ҳаракати жараёнида давлат, мулкдорлар ва ишчи ходимлар манфаатларини таъминлайди.
Капитал корхона ихтиёридаги мол-мулкнинг ташкил топиш манбаларини характерлайди. Корхона мулкининг ташкил топиши
манбаларига кўра иккига бўлинади: ўз маблағларининг манбаи ва мажбуриятлар. Ўз маблағларининг манбаи корхона таъсисчилар томонидан киритилган ва ишлаб топилган маблағларидан ташкил топади. Уларга қуйидагилар киради: устав капитали, қўшилган ва заҳира капитали, тақсмланмаган фойда.
Do'stlaringiz bilan baham: |