Жорий таъмирлашда асосан асбоб-ускуналар тозаланади, мойланади, текширилади, майда камчиликлари бартараф қилинади, яъни ускуналарнинг фойдаланишга доимий тайёрлиги таъминланади.
5. Асосий ишлаб чиқариш фондларининг иқтисодий кўрсаткичлари
Асосий воситаларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва меҳнат унумдорлигига бевосита таъсир этувчи қисми актив асосий воситалар деб аталади (машиналар, ускуналар ва шу кабилар), билвосита таъсир этувчи қисми эса пассив асосий воситалар (бинолар, иншоотлар) деб аталади. Асосий воситалар таркибида актив ва пассив турлари салмоғи турли
тармоқларда фарқланади. Асосий фондларни пассив қисми салмоғи қўйидаги соҳаларда юқори бўлади: озиқ-овқат, тикувчилик, гўшт, сут саъноати, қурилиш материаллари ва ёқилги саноатида. Қўйидаги саноат корхоналарида асосий фондларни актив қисми салмоғи юқори: тўқимачилик, химия, нефтни қайта ишлаш саноатлари, электро энергия, машинасозлик комплексларида.
Асосий фондлардан фойдаланишни баҳолашда фонд самарадорлиги даражаси ва фонд сиғими умумий иқтисодий кўрсаткичлар бўлиб ҳисобланади.
Фондларнинг самарадорлиги даражаси асосий фондларнинг бир сўмига ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорини билдиради. Уни қуйидаги формула билан ҳисоблаб чиқиш мумкин.
бунда: Фс - фондларнинг самарадорлик даражаси; Ям - товар ёки соф маҳсулот ҳажми, сўм;
Аф - асосий ишлаб чиқариш фондларининг йиллик ўртача қиймати, сўм. Асосий ишлаб чиқариш фондлари самарадорлик кўрсаткичининг
ортиши ишлаб чиқариш фондларидан яхши фойдаланганликдан дарак беради.
Фонд сиғими асосий ишлаб чиқариш фондининг самарадорлик даражасига тескари кўрсаткич бўлиб, қуйидаги формула билан аниқланади:
Фонд сиғими деб, бир сўмлик ялпи маҳсулогга тўғри келаётган асосий фондлар қийматига айтилади
Фонд билан таъминланиш ишлаб чиқаришнинг асосий фондлар билан таъминланганлик даражасини ифодалайди, у эса қуйидаги формула билан аниқланади:
Бу ерда: Фт — фонд билан таъминланганлик; Аф – асосий фондлар қиймати;
Ссх – саноат ишлаб чиқариш ходимларининг умумий сони.
Фонд самараси, фонд билан таъминланганлик ва меҳнат унумдорлиги кўрсаткичлари бир-бирлари билан чамбарчас боғлиқдир, яъни
Бунда: Му - меҳнат унумдорлиги, сўм.
Асосий фондларни эскириши уларнинг сифат холатини ифодалайди ва қуйидаги формула билан аниқланади:
Бунда: Мх – асосий фондларни ишлатилишининг ҳақиқий муддати, йил ҳисобида;
Мн - асосий фондларнинг нормативдаги хизмат қилиш муддати, йил ҳисобида.
Шуни таъкидлаш керакки, фонд самарадорлиги даражаси ишлаб чиқарилган маҳсулотга, ишлаб чиқариш ҳажми асосий фондларнинг фаол ва суст қисмларидан қандай фойдаланаётганлигига боғлиқдир. Шу мақсадда машина ускуналардан экстенсив ва интенсив фойдаланиш кўрсаткичлари қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |