Устав капитали — таъсис ҳужжатларда белгиланган ҳиссаларнинг (пул ифодасида) йиғиндисидир. Устав капиталига ҳисса шаклида қўшиладиган моддий ва номоддии активлар таъсисчилар келишувига ёки юридик шахс ижроия органининг қарорига кўра баҳоланади ва ҳисобга олинади. Устав капитали корхона мулкини шакллантиришнинг асосий манбаи ҳисобланади. Унинг суммаси корхона уставида ёзилган бўлади ва унинг ўзгартирилиши учун корхона уставига ўзгартириш киритилиши ва корхоналарни рўйхатга олувчи органда қайта рўйхатдан ўтказиш лозим бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |