O‘zbekiston respublikasi oliy va



Download 7,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet297/631
Sana23.02.2022
Hajmi7,22 Mb.
#121665
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   631
Bog'liq
543388c55c7b1

15.2. Коуз теоремаси 
 
Ташқи самаралар ѐки экстерналилар (externalites) – бозордаги олди-
соттидан олинадиган, лекин нархда ѝз ифодасини топмаган харажат ѐки фойда. 
Улар муайян операцияда қатнашадиган бозор субъектлари билан бир қаторида 
учинчи томон билан боғлиқ бѝлгани учун ҳам «ташқи» деб қабул қилинади. 
Ушбу харажатлар ѐки ютуқлар (фойда) товарлар ва хизматларни ҳам ишлаб 
чиқаришда, ҳам истеъмол қилишда вужудга келади. 
Ташқи Самара мусбат (ижобий) ва манфий (салбий) самараларга 
бѝлинади. Манфий Самара харажатлар билан боғлиқ бѝлса, мусбат самара 
учунчи томоннинг ютуғи билан боғлиқдир. Шундай қилиб, ташқи самара 
ижтимоий харажатлар (ютуқлар) ва хусусий хражатлар (ютуқлар) ѝртасидаги 
фарқни кѝрсатади. 
MSC = MPC + MEC, 
бу ерда MSC – ижтимоий чекли харажат; 
MPC – хусусий чекли харажат; 
МЕС – тушқи чекли харажат (Marginal External Cost).
Агар бир иқтисодий субъектнинг фаолияти бошқа иқтисодий субъектлар 
фаолиятида харажатларга олиб келса, салбий ташқи Самара вужудга келади. 
Масалан, химия заводи фойдаланилган сувни етарли даражада тозаламасдан 
дарѐга оқизмоқда, дейлик. Чиқинди сув ҳажми завод ишлаб чиқариш 
пропорционал бѝлса, завод қанча кѝп маҳсулот ишлаб чиқарса, уатроф муҳитни 
шунча кѝп ифлослантиради. Химия заводи махсус сув тозалаш иншооти 
қурмаганлиги учун, чиқинди сув тѝлиқ тозаланмайди, демак заводнинг хусусий 
чекли харажати ижтимоий чекли харажатидан паст бѝлади, нима учун деганда 
унинг харажати сувни тозалаш билан боғлиқ харажатдан холи. Завод 
харажатларни тежаш асосида кѝпроқ маҳсулот ишлаб чиқаради. Ишлаб 
чиқарган маҳсулот ҳажми самарали ҳажмдан кѝп бѝлади. (15,1,-расм). 
Р MSC = MPC + MEC, 


444 
Р
2
Е
2
МЕС S= MEC, 
Е
1
D –MSB 

Q
2
Q

18.1- расм. Манфий (салбий) ташқи самара 
Сувни тозалашга харажат қилмаганда заводнинг ишлаб чиқариш ҳажми 
Q
1
га, унинг нархи Р
1
га тенг ва Е
1
нуқтада бозор мувозанти ѝрнатилади. Е
1
нуқтада кесишадиган талаб чизиғи чекли ижтимоий ютуқ MSВни ифлосланса, 
таклиф чизиғи хусусий чекли харажат МРС ни ифодалайди. Е
1
нуқтада бозор 
мувозанати ѝрнатилганда чекли хусусий харажат чекли ижтимоий ютуқга тенг 
бѝлади: 
МРС = MSВ 
Лекин, чекли ижтимоий харажат чекли хусусий харажат билан чекли 
ташқи харажат йиғиндисига тенг: 
MSC = MPC + MEC, 
Агар ташқи харажат заводининг ички харажатига айлантирилса, самарали 
ишлаб чиқариш ҳажми Q
1
дан Q
2
га қисқарган бѝлади. Маҳсулот нархи Р
1
дан 
Р
2
га кѝтарилади ва Е
2
нуқтада чекли ижтимоий ютуқ чекли ижтимоий харажат 
билан тенглашарди, яъни
MSВ = MSC 
Шуни эътиборига олиш керакки, Е
2
нуқтада ташқи муҳитни 
ифлослантиришнинг оқибатлари тѝлиқ йѝқотилмайди, нима учун деганда, 
химия завод Q
2
миқдорда маҳсулот ишлаб чиқаришни давом эттиради ва шу 
ишлаб чиқариш ҳажмига пропорционал чиқинди ҳам атроф-муҳитга чиқаради. 
Лекин, атроф-муҳитни ифлослантиришдан бѝладиган зарар анча камаяди. 15.1-
расмдаги Е
1
Е

Е учбурчакнинг юзи хусусий чекли харажатни ижтимоий чекли 
харажатдан паст бѝлиши билан боғлиқ бѝлгандаги йѝқотилган самарани 
кѝрсатади.


445 
Шундай қилиб, салбий ташқи Самара мавжуд бѝлганда иқтисодий неъмат 
самарали ҳажмдан кѝпроқ ҳажмда сотилади ва сотиб солинади, аниқроқ қилиб 
айтадиган бѝлсак салбий ташқи самарага эга бѝлган товарлар ва хизматлар 
керагидан ортиқча ишлаб чиқарилади. 
Мусбат (ижобий) ташқи самара бирор иқтисодий субъектнинг фаолияти 
бошқа субъектларга ютуқ келтирганда вужудга келади. 
MSB = MPB + MEB 
Бу ерда MSB – ижтимоий чекли ютуқ
MPB – хусусий чекли ютуқ 
MEB – ташқи чекли ютуқ 
Ижобий ташқи самарага маорифни ва илмий изланишларни келтириш 
мумкин. Маориф яхши йѝлга қѝйилса, бундан жамиятнинг ҳар бир аъзоси 
ютади. Худди шундай илмий изланишлардаги кашфиѐтлардан ҳам жамият ва 
унинг аъзолари ютади. Ҳар бир шахс таълим олаѐтганда ѝзи оладиган ютуқни 
уйлаши мумкин, лекин, бундан жамият қандай ютуқ олиш мумкинлигини 
ѝйламайди, яъни ѝзи қандай ютуқ олиш мумкинлигини ѝйламайди, яъни ѝзи 
оладиган ютуқни ҳисобга олади, холос. Шахс таълим олишга қарор қилишидан 
олдин таълимга кетадиган харажат билан таълимдан оладиган ютуқни бир-бири 
билан таққослаб кѝради. Инсон капиталига қилинган инвестициялар жамият 
учун оптимал бѝлган миқдордан паст бѝлади (15.2-расм). 
Бозор мувозанати У
1
хусусий чекли ютуқ билан ижтимоий чекли харажат 
чизиқлари кесишган нуқтада ѝрнатилади. 
MPB = MSС 
Яъни (6) тенгликда жамият оладиган чекли ютуқ ҳисобга олинмаган. 
Умуман олганда ижтимоий чекли ютуқ хусусий чекли ютуқдан ташқи чекли 
ютуқ миқдорига катта. 
Шунинг учун ҳам, ишлаб чиқариш ҳажмини умумий чекли ютуқ, яъни 
ижтимоий чекли ютуқ ижтимоий чекли харажатга тенг бѝлганга қадар ошириш 
мумкин. Демак, жамият учун самарали бѝлган мувозанат,
Р
F P 
P
2
E
2
P
1
E
1
D = MPB + MEB 


446 
D = MPB

Q
2
Q

18.2 – расм. Ижобий ташқи самара 
ижтимоий чекли ютуқ чизиғи билан ижтимоий чекли харажат чизиғи кесишган 
Е
2
нуқтада эришилиши мумкин. Натижада, самарадорлик FE
2
E
1
учбурчак юзига 
тенг миқдорга ошади. 
Умумлаштириб айтадиган бѝлсак, ижобий ташқи самара бѝлганда 
иқтисодий неъматлар самарали ҳажмдан кам миқдорда сотилади ва сотиб 
олинади, яъни ижобий ташқи самарали товарлар ва хизматлар камроқ ишлаб 
чиқилади. 

Download 7,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   631




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish