O‘zbekiston respublikasi oliy va



Download 7,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet298/631
Sana23.02.2022
Hajmi7,22 Mb.
#121665
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   631
Bog'liq
543388c55c7b1

 
 
 
18.3. Ижобий ва салбий ташқи самарага
таъсир қилиш 
Салбий ташқи самарага эга бѝлган товарлар ва хизматларни кѝп ишлаб 
чиқарилишини камайтириш ва ижобий ташқи самарали товарлар ва 
хизматларни оптимал ҳажмгача ошириш учун ташқи самараларни ички
самарага айлантириш (трансформация қилиш) керак. 
Ташқи самараларни ички самарага айлантириш учун хусусий чекли 
харажататларни (вам ос ҳолда чекли ютуқни) ижтимоий чекли харажатларга 
(чекли ютуқларга) яқинлаштириш лозим. 
Ушбу муаммони ечиш учун солиқлардан ва субсидиялардан фойдаланиш 
А.С. Пигу томонидан таклиф қилинган. 
Тартиблаштирадиган солиқ – бу салбий ташқи самарага эга бѝлган 
иқтисодий неъматларни ишлаб чиқаришга қѝйиладиган ва хусусий чекли 
харажатни ижтимоий чекли харажатгача кѝтарадиган солиқ. 
Демак, юқоридаги мисолда солиқ Т ташқи чекли харажатга тенг бѝлса, 
яъни Т МЕС бѝлса, бозор мувозанатини самарали мувозанатга яқинлаштиради: 
MСB = MSС 
Тартиблаштирувчи субсидия – бу ижобий ташқи самарага эга бѝлган 
иқтисодий неъматларни ишлаб чиқарувчиларга ва истеъмол қилувчиларга 
бериладиган субсидия бѝлиб, у хусусий чекли ютуқни ижтимоий чекли ютуққа 
яқинлаштиради. 
Агар ташқи чекли ютуқга тенг бѝлган субсидия (S= МЕВ) талабаларга ѐки 
илмий ходимларга берилганда эди, у талабаларнинг таълим хизматига талабини 
ва илмий изланувчиларни илмий изланишга талабини ва илмий изланувчиларни 


447 
илмий изланишга талабини MСB = MSС тенгликни таъминлайдиган 
даражагача оширган бѝлар эди. Лекин, тартиблаштирувчи солиқлар ва 
субсидиялар ташқи самара билан боғлиқ муаммоларни тѝлиқ ечишга ѐрдам Бер 
олмайди, нима учун деганда, амалиѐтда чекли ютуқ ва чекли харажатларни 
аниқ ҳисоблаш жуда қийин бѝлса, иккинчидан, улар етказадиган зарар 
миқдорини ҳам ҳисоблашда жуда катта қийинчиликлар мавжуд. 
Ташқи самара муаммосини ечишнинг нги йѝли Р. Коузнинг фикрича, 
ушбу муаммо томонлар учун умумий муаммо бѝлиб, унинг ечилиши иккала 
томоннинг биргаликда маъсулиятли ҳаракат қилиш билан боқлиқ. Бу ерда 
эътибор икки томондан қайси бири кѝпроқ, қайси бири камроқ йѝқотишга 
берилмасдан, иккала томондан мумкин бѝлган жиддий йѝқотишни олдини 
олишга берилиши лозимлиги кѝрсатилган. 
А.С.Пигу томонидантаклиф қилинган ечимда альтернатив харажатлар 
принципидан фойдаланилмаган ва ҳуқуқий омилга эътибор берилмаган. 
Коузнинг ижтимоий харажатлар билан боғлиқ ишларини умумлаштириб 
уни Дж. Стиглер деган олим «Коуз теоремаси» деб атади. Коуз теоремасига 
кѝра, агар барча томонларнинг мулкий ҳуқуқлари яхши аниқланган бѝлса, 
трансакцион харажатлар нолга тенг бѝлса, пировард натижа (ишлаб чиқариш 
қийматини максималлаштирувчи) мулкчилик ҳуқуқини тақсимлашдаги 
ѝзгаришларга боғлиқ эмас (агар даромад самараси эътиборга олинмаганда). 
Теоремадаги асосий мазмун Дж. Стиглер фикрига кѝра қуйидагича 
«Мукаммалашган рақобат бозорда хусусий ва ижтимоий харажатлар бир-
бирига тенг». 
Коуз ташқи самара билан боғлиқ йѝқотишларни ҳисобга олиш 
масъулиятини ѝз ичига олувчи нарх белгилаш тизими билан ушбу маъсулиятни 
эътиборга олмайдиган нарх белгилаш тизимини бир-бири билан таққослаб, 
қуйидаги фикрга келади, яъни, агар қатнашувчилар ташқи самара муаммосини 
харажатларсиз биргаликда келишиб олса (келишиш билан боғлиқ трансакцион 
харажатлар нолга тенг бѝлса), у ҳолда рақобатлашган бозор шароитида ишлаб 
чиқариш қийматини максималлаштирадиган мумкин бѝлган максимал натижага 
эришиш мумкин. 
Коуз қуйидаги мисолни келтиради. Бир-бири билан қѝшни буғдой 
етиштирувчи ва қорамолларни боқувчи фермерлар жойлашган. Мол боқувчи 
фермер вақтиқвақти билан молларни қѝшни фермер ерларига қѝйиб юбориб, 
унинг буғдойларини пайҳон қилиб туради. Кѝриниб турибдики, бу ерда ташқи 
самара (экстернал самара) мавжуд. Коуз кѝрсатганки, бу муаммо давлатнинг 
аралашувисиз иккала фермернинг келишуви асосида ечилиши мумкин. 
Агар мол боқувчи иккинчи фермерга келтирган зарари учун 
маъсулиятини ҳис қилса, у икки вариантда йѝл тутиши мумкин: ѐ мол боқувчи 
етказган зарарини қоплайди, ѐки у ушбу ерни фермердан ижарага олади (ижара 
ҳақи ьѝлаб, агар буғдой экувчи фермер ҳам ерни ижарага олган бѝлса, унда 
юқорироқ иажара ҳақи тѝлаб) пировард натижа иккала ҳолда ҳам бир хил 
бѝлиб, ишлаб чиқариш қийматини максималлаштиришга олиб келади. Агар 
етказилган зарар учун маъсулият сезилмаса ташқи вужудга келади. 
Трансакцион харажатлар нол бѝлганда фермерларда ѝзаро келишиш учун 
иқтисодий рағбатлантириш мавжуд бѝлади, нима учун деганда, иккала томон 


448 
ҳам ѝз даромадларининг ѝсишидан манфаатдор ва ишлаб чиқариш қийматини 
максималлаштиришдан манфаатдор. Лекин, транакцион харажатлар ҳисобга 
олинса, юқоридагидай самарали натижага эришмаслиги мумкин. Бу ерда 
трансакцион харажатлар, яъни ахборот олишни қимматлиги, суд иши 
харажатлари, келишув харажатлари, келишув билан боғлиқ ютуқдан ошиб 
кетиш мумкин. Бунга яраша етказилган зарарни ҳисоблашда ҳам 
қийинчиликлар туғилади (биттаси етказилган зарарни бошқа томонга қараганда 
катта баҳолаши мумкин). Ушбу фарқларни ҳисобга олиб, Коуз теоремасига
даромад самараси деган сѝз киритилган. Битта томон етказилган зарарни 
иккинчи томонга нисбатан юқори баҳоласа келишиш қийин. 
Эксперементал изланишлар натижаси шуни кѝрсатадики, Коуз теоремас 
келишиладиган томонлар чекланган иккита ва учта бѝлгандагина ѝринли. 
Томонлар сони ошган сари трансакцион харажатлар ошиб боради ва ушбу 
харажатларни нолга тенглиги тѝғрисида фараз ѝз кучини йѝқотади. 
Коуз теоремаси амалий иқтисодий ҳаѐтда муҳим роль ѝйнамоқда, ундан 
атроф-муҳитни ифлослантиришга қарши давлат сиѐсатини ва стратегиясини 
ишлаб чиқишда кенг фойдаланилмоқда. 

Download 7,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   631




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish