10
I БОБ. ЎСМИРЛИК ДАВРИДА ЎҚУВ ФАОЛИЯТИГА НИСБАТАН
МОТИВАЦИЯНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА БИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ
АХАМИЯТИНИНГ ИЛМИЙ, НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ.
1.1. Ўсмирлик даврининг психологик ва физиологик хусусиятлари.
Ўсмирлик ёшининг классик тадқиқотига
назар солсак, унда турли хил
назариялар, фаразлар ва фундаментал изланишлар борлигининг гувохи
бўламиз. Ўсмирлик ёшига хос ёрқин Психологик концепциялардан бири XX
асрнинг бошларида Л.С.Виготский (1930)
томонидан яратилган маданий-
тарихий назария бўлиб, унда мазкур ёш симптоматикаси, ўсмир
психологиясидаги
барқарор
ва
тарихий
ўзгарувчанлик,
унинг
феноменларига оид илмий концепцияларнинг интерпретацияси берилган.
Л.С.Виготский таълим ва тараққиётнинг ўзаро масаласини кўриб чиқди.
Бунда у қуйидаги вазиятни келтириб чиқарди. Болага психик ҳаётидаги
қийин шакллар мулоқот жараёнида шаклланади, демак мулоқот
нисбатан
тизимлаштирилган шаклда – ўқитишда ривожланишни шакллантиради, янги
психик маълумотларни вужудга келтиради, олий психик функция
такомиллаштирилади. Таълим психиканинг шаклланишида муҳим рол
эгаллаб, унинг шакллари эса ривожланиш жараёнида ўзгаради.
Олим шуни кўрсатиб ўтадики, ҳар қандай таълим ҳам
эффектив
бўлавермайди. Қайсики тараққиётдан илгарилаб ва ўзининг орқасидан
эргаштира олсагина, эффектив самара беради. Ривожланаётган таълим
нафақат мустақил фаолият жараёнида, актуал ривожланиш соҳаси, боланинг
ўзи
кирадиган балки, у катталар билан ҳамкорликни яқин ривожланиш
соҳасини ҳисобга олган Л.С.Виготскийнинг бу фикри ҳозирги кундаги
боланинг ақлий ривожланишини мукамммаллаштиришга интилаётган
ўқитувчилар учун катта аҳамиятга эга.
С.Холл (1940) ўзининг рекапитуляция назариясида ўсмирлик ёши
инсоният ривожланиш тарихининг романтик эпохасига тўғри келиб,
болалик билан катталик орасидаги босқич эканлигини таъкидлайди. У
ўсмирнинг характерида парадоксаллик ва
амбивалентлик холатларини
изохлаб, уларнинг фаолиятларида ўта фаоллик хукмронлик қилишига
11
эътиборни қаратиб, уларда шодлик ўрнини қайғу, ўзига ишончни
тортинчоқлик, худбинликни альтруизм, маънавий
интилувчанликни паст
қўзғалувчанлик, мулоқотмандлик истагини писмиқлик тезкор ўрин
алмашиши билан ифодаланишини ўзини ўзи англаш кризиси билан
боғлайди. Яъни, уни енгиб ўтиш «индивидуалликни хис этиш»га сабаб
бўлишини исботлайди. Ўсмирлик даврининг йирик тадқиқотчиларидан яна
бири немис файласуфи ва психологи Э.Шпрангер (1924) ўсмирлик ёши
қизларда 14-21 ва ўғил болаларда 13-19 ўсмирлик
давридагача давом этиб,
унинг биринчи босқичи 14-17 ўсмирлик давридага тўғри келиб, бу ёшда
болаликдан қутулиш содир бўлишини изохлади. У ўзининг ўсмирлик
ёшининг маданий-психологик концепциясида ривожланишнинг уч типи
мавжудлигини ажратади.
Биринчи тип-
кескин, кризисли, шиддатли кечади ва ўсмир ўзининг
иккинчи туғилишини хис этади, оқибатда янги «Мен» вужудга келади.
Иккинчи тип-
ўсмирнинг катталик хаётида босиқлик,
сокинлик,
ўзлуксизлик сезилиб, унинг шахсиятида чуқур ва жиддий ўзгаришлар рўй
бермайди.
Do'stlaringiz bilan baham: