1. Носинусоидал ток пайдо бўлиш сабаблари.
Биз шу вақтгача синусоидал ЭЮК, кучланиш ва токли чизиқли электр занжирларини ўрганган эдик. Аммо баъзи ҳолларда ток ва кучланишлар даврий ўзгарса ҳам шакли синусоидадан фарқ илади. Бунинг асосий сабабларидан бири манба ва истеъмолчилар ВАХсининг ночизиқлигидир (генераторларнинг магнит системалари ва трансформаторлар ўзакларининг тўйиниши, ночизиқ вольт-ампер тавсифга эга бўлган истеъмолчилар, электр ёйли қўралар, диодлар, тўғрилагичлар, транзисторлар, тиристорлар ва ҳ.к.).
Даврий сигнал (ток ва кучланиш)ларнинг қийматлари вақт бўйича синусоидадан фарқли бўлса, бундай сигналлар носинусоидал деб аталади. Носинусоидал сигнал шакли, даври Т ва энг катта қиймати билан аниқланади. Демак, даврий носинусоидал ток ва кучланишлар деб, вақт бўйича даврий равишда носинусоидал қонун билан ўзгарувчи ток ва кучланишларга айтилади. Носинусоидал ток асосан электр занжирларининг қуйидаги уч хил ишлаш режимларида юзага келади: а) агар чизиқли занжир носинусоидал ЭЮК ёки ток манбаидан таъминланаётган бўлса; б) агар ЭЮК ёки ток манбаи синусоидал бўлиб, занжирдаги бир ёки бир нечта элементларнинг ВАХ лари ночизиқ бўлса; в) агар ночизиқ элементларга эга бўлган занжир носинусоидал ЭЮК ёки ток манбаидан таъминланаётган бўлса.
Носинусоидал даврий функциялар шаклларини тавсифловчи коэффициентлар.
Электроэнергетикада носинусоидал даврий ток ва кучланишларни баҳолашда учта коэффициентдан фойдаланилади.
1. Шакл коэффициенти – функция эффектив қийматини унинг ўртача қийматига нисбати билан аниқланади:
, синусоида учун .
2. Амплитуда коэффициенти – функциянинг максимал қийматини унинг эффектив қийматига нисбати билан аниқланади:
, синусоида учун .
3. Бузилиш коэффициенти носинусоидал функция биринчи (асосий) гармоникаси эффектив қийматини функциянинг эффектив қийматига нисбатига тенг:
, синусоида учун .
Масалан, кучланиш ва ток учун,
.
Бузилиш коэффициенти 1 дан қанча кам фарқ қилса, бу функция синусоидага шунча яқин. Бу коэффициент саноат корхоналарида 5% дан ошмаслиги керак.
Масала: Носинусоидал токнинг ўзгариш графиги 4.6– расмда тасвирланган. Амплитуда ва шакл коэффициенти аниқлансин.
Е чиш: Ток эгри чизиғи абцисса ўқига нисбатан симметрик бўлганлиги сабабли унинг эффектив ва модул бўйича ўртача қийматларини аниқлаш учун функцияни 0 дан t = T/4 оралиқда интеграллаймиз. Бу оралиқда ток қонуният билан ўзгаради ва унинг эффектив қиймати:
Ток модулининг ўртача қиймати:
Шакл коэффициенти:
Амплитуда коэффициенти:
Do'stlaringiz bilan baham: |