Ўспиринлик даврида хавотирланиш холатларини бартараф этиш (коррекцион дастур). Ижтимоий психологияда одамларни самарали мулоқотга атайлаб ўргатишга жуда катта эътибор берилади. Бу борада фаннинг ўз услуби бўлиб, унинг номи ижтимоий психологик тренинг (ИПТ)деб аталади. ИПТ мулоқот жараёнига одамларни психологик жиҳатдан ҳозирлаш, уларда зарур коммуникатив малакаларни махсус дастурлар доирасида қисқа фурсатда шакллантиришдир. Энг муҳими ИПТ мобайинида одамларнинг мулоқот борасидаги билимдонлиги ортади.
Амалий машғулот тренинги ИПТнинг бир кўриниши бўлиб, у ёки бу профессионал фаолиятни амалга ошириш жараёнида зарур бўладиган коммуникатив малака, кўникма ва билимларини хосил қилишга қаратилган тадбирдир.
1-машғулот “Гуруҳлар орасидан ўтиш ўйини”. Гуруҳ аъзолари хона ўртасида зич бўлиб турадилар. Бошловчи қуйидаги қўлланмани беради: “Мен ҳозир эшик томондан сизлар томонга кўзим юмган ҳолда юраман.
Сизлар икки томонга силжиб менга йўл беришингиз керак. Мен тўлқинсимон ҳаракат қилсам ҳам ҳеч кимга тегмай силлиқ ўтишим керак”.
Бошловчи ўтиш йўлини кўрсатиб бўлгандан кейин гуруҳнинг аъзолари ҳам шундай машқларни бажариб кўришлари мумкин.
2-машғулот “Хабарни сўзсиз узатиш” ўйини. Бошловчи қўйидагиларни тушинтиради: “Ҳозир бир одам хонадан чиқади, қолганлар эса унга қандай хабар узатишларини келишиб оладилар. Уни хонага чақирилганларидан сўнг гуруҳ аъзолари имо-ишора, мимика билан шартли хабарни узатишни бошлайди. Унинг вазифаси хабарни тўғри пайқаб олиш. Ўйин шу тариқа давом этади”.
3-машғулот “Ақлий ҳужум” ўйини. Ўйиннинг мақсади гуруҳнинг ҳар бир аъзосини илғор хулосалар чиқариш ақлий ижодий изланиш жараёнида фаол қатнашишга жалб этиш.
Ўйиннинг мазмуни: Гуруҳ аъзолари доира бўлиб турадилар. Бошловчи ўйинни тенг ҳуқуқли иштирокчиси бўлган ҳолда доирага туради ва ўйин учун оддий бир жисм, масалан: гугурт қутиси, тароқ, танга каби предметларни таклиф қилади. Ўйин иштирокчилари доира бўлиб, ўзидан чап томонда турган қатнашувчига буюм бериб бу жисмни қўллашни ностандарт шаклини овоз чиқариб айтишлари лозим. Масалан, тароқни узата туриб хаскашнинг асоси сифатида ишлатишни таклиф этишади. Ўйин қатнашчилари олдинги жавобларни қайтаришлари ман этилади. Ўйин имконият борича давом эттиравериларди.
Жисм доира бўлиб бир неча марта токи бошловчи бошқа жисмга алмаштирилмагунча ёки уни ишлатишни таҳлил қилиш учун тўхтамагунча давом этиши мумкин.