Педагог вазифалари:
– мавзу бўйича талабалар назарий билимлари Блиц саволлари ёрдамида текшириш;
– мустақил ишлаш кўникмаларини шакллантириш;
– микропрепаратларни «ўқиш»ни ўргатиш;
– ўз фикрини баён этиш, хулосалаш кўникмаларини шакллантириш.
|
Ўқув фаолиятининг натижалари:
Талаба:
– мавзу бўйича билимлари кўникмаларга эга бўлади;
– микроскоп ва доимий препаратлар билан ишлашни ўрганади;
– доимий препаратларни атлас ёрдамида «ўқиш» кўникмалари ҳосил бўлади;
– гаструляция жараёнини ўрганади ва ўқ органларини бир биридан фарқ қила олади.
|
Ўқитиш усуллари:
|
Мунозара, тақдимот, Блиц-сўров, Кейс стади ва ахборот коммуникацион технологияси.
|
Ўқитиш шакллари:
|
Индивидуал ва кичик гуруҳда ишлаш.
|
Ўқитиш шароити:
|
Цитологик ва гистологик ўқув жиҳозлари ва компьютер ҳамда проектор балан таъминланган аудитория.
|
“Ҳужайранинг умумий органоидлари” мавзуси бўйича ноананавий халқаро конференция машғулоти маъруза дарсининг ишланмаси.
Дидактик ўйинли машғулотлар ичида конференция машғулотлари ноананавий дарси муҳим ўрин тутади. Конференция машғулотлари талабаларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришда, илмий дунёқарашни кенгайтиришда, уларни қўшимча ва маҳаллий материаллар билан таништиришда, илмий ва илмий-оммабоп адабиётлар билан мустақил ишлаш кўникма ва малакаларини ривожлантиришда, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлашда, онгли равишда касб танлашида муҳим аҳамият касб этади.
Ўқитувчи конференция машғулотини ўтишдан аввал машғулот мавзусини, мақсади ва вазифаларини аниқ белгилаб олиб шу мавзуга оид қўшимча илмий, илмий-оммабоп адабиётларни кўздан кечиради. Мазкур машғулот ўтказишдан 10 кун олдин машғулот мавзуси эълон этилиб, унга тайёргарлик кўриш учун адабиётлар тавсия қилинади. Эълон қилинган дидактик ўйинли машғулотда “олимлар” ролини танлаш, мавзуни ҳар томонлама ёритиш, ҳар бир талабанинг қизиқиши ва қобилиятига яраша маъруза тайёрлаш талабаларнинг ихтиёрида бўлади. Машғулотга тайёргарлик даврида ўқитувчи томонидан ижобий рағбатлантиришнинг устунлиги ва муваффақиятга йўлловчи ўқитувчининг мулоқот маданияти, ўзаро ёрдами талабаларнинг машғулотга қизғин тайёргарлик кўриши муҳим омил саналади.
Илмий конференция машғулотини қуйидагича ўтказиш тавсия этилади:
1.Ўқитувчининг кириш сўзи. Бунда ўқитувчи машғулот мавзуси, мақсади ва вазифалари, тегишли ролларни бажарувчи “олимлар” ва уларнинг мавзулари билан қисқача таништиради. Ҳурматли талабалар бугун биз халқаро анжуманда дунёнинг етакчи олимлари томонидан олиб борилган ҳужайранинг таркибий қисмлари яъни муҳим органоидлари устидаги тадқиқотлардан хабардор бўламиз. Дастлаб Европанинг етакчи олимларидан бири фан доктори Мирсаид Жалоловга сўз “Ҳужайранинг умумий органоидлари” мавзусидаги марузасини тинглаймиз. 2- маруза океанорти ўлкаси вакиласи АҚШдан ташриф буюрган Манзура Мамадалиевага берилади мавзу: “Ҳужайранинг мембранали ва мембранасиз органоидлари”, 3- маъруза: Узоқ Хинд диёридан ташриф буюрган Гавҳарухушнозбегимга мавзу “Эндоплазматик тўр функцияси”. Охирги маъруза Ўзбекистонлик олим б.ф.д. профессор Мироншох Миромоновга мавзу: “Ҳужайрадаги ҳаётий жараёнлар. Оқсил биосинтези”. Маърузалар учун 10-минутгача, 2-дақиқа савол жавоб, Музокара учун 5- дақиқа. Ҳамма бир овоздан мақуллади.
2.Илмий маърузаларни тинглаш “Олимлар” мавзу юзасидан тайёрлаган маърузаларини кўргазмали қуроллар асосида тақдимот билан баён этадилар.
3.Маърузалар муҳокамаси. Бунда “Олимлар” ва гуруҳдаги бошқа талабалар ўртасида мавзу юзасидан баҳс, мунозара ўтказилади.
4.Илмий конференция якуни. Ўқитувчи мавзу юзасидан энг муҳим тушунча ва ғояларни таъкидлаб, якунлайди.
5.Талабаларни баҳолаш. Машғулотда фаол иштирок этган талабалар рағбатлантирилади ва рейтинг тизимига мувофиқ баҳоланади.
Уйга вазифа кейинги дарсимиз Ядро унинг таркиби ядроча функцияси.
Машғулотни умумий якунлаш.
Ушбу машғулотдан бир ҳафта олдин ўқитувчи талабаларни “Олимлар” гуруҳига ажратади. Талабалар белгиланган муаммо бўйича изланишлар олиб бориб маърузалар тайёрлашади. Машғулот давомида “Олимлар” гуруҳи навбат билан ўз маърузаларини кўргазмали воситалар ёрдамида тақдим этади:
1-гуруҳ, “Олимлар” гуруҳи
2-гуруҳ, “Олимлар” гуруҳи
3-гуруҳ “Олимлар” гуруҳи
4-гуруҳ “Олимлар” гуруҳи
Хар бир олимлар гуруҳи мос равишдаги талабалардан ташкил топган бўлиб, тақдимот тайёрлашда ва бошқа иштироки инобатга олинади. Ўқитувчи ҳар бир гуруҳ маърузасидан сўнг, ўқув баҳси, мунозара ўтказади.
Дарсда шакилланган билим малака ва кўникмаларни текшириш учун ностандарт тест вариантлари тавсия этилади.
Ҳужайра органоидларидан ностандарт тестлар.
Расмда берилган ҳужайра органоидларига мос рақамларни ёзинг?
-
|
Ҳужайра органоидлари
|
Рақамлар
|
Пластидалар
|
5
|
Эндоплазматик тўр
|
3
|
Ядро
|
1
|
Митохондрия
|
4
|
Голжи комплекси
|
6
|
Ядроча
|
2
|
Берилган расмда донадор эндоплазматик тўр қисмларига мос рақамларни ёзинг?
-
|
Донадор эндопласматик тўр қисмлари
|
Рақамлар
|
Найчалар
|
2
|
Рибосомалар
|
4
|
Пуфакчалар
|
3
|
Цистерналар
|
1
|
Ҳужайра органоидларини аниқлаб, жадвалга ҳар бир расмга мос рақамни ёзинг?
Do'stlaringiz bilan baham: |