O’zbekistоn respublikasi Оliy va O’rta maxsus ta’lim vazirligi



Download 9,4 Mb.
bet13/25
Sana01.06.2022
Hajmi9,4 Mb.
#624885
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25
«Кейс-стади 2 » аниқ вазиятларни ўрганиш, таҳлил қилиш асосида ўқитишни амалга оширишга қаратилган метод ҳисобланади 3 . Кейсда очиқ ахборотлардан ёки аниқ воқеа-ҳодисадан вазият сифатида фойдаланиш мумкин. Кейс ҳаракатлари ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади: Ким (Who), Қачон (When), Қаерда (Where), Нима учун (Why), Қандай/Қанақа (How), Нима-натижа (What).
1-жадвал

Кейс. Тасаввур қилинг! Педагог-Талаба” кўринишида педагогик низо вужудга келди. Қарор қабул қилиш учун тизимли таҳлилни амалга ошириш талаб этилмоқда. Таҳлил усулларини белгилб, юзага келган вазиятни таълим- тарбия манфаатидан келиб чиққа ҳолда ёндашиш талаб этилмоқда.



ФСМУ” методи
Технологиянинг мақсади: Мазкур технология воситасида тингловчилардаги умумий фикрлардан хусусий хулосалар чиқариш, таққослаш, қиёслаш орқали ахборотни ўзлаштириш, хулоса чиқариш, шунингдек, мустақил ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида фойдаланиш мумкин. Бу технологиядан маъруза машғулотларида, мустаҳкамлашда, ўтилган мавзуни мустаҳкамлашда, уйга вазифа беришда ҳамда амалий машғулот натижаларини таҳлил этишда фойдаланиш тавсия этилади.
Технологияни амалга ошириш тартиби:
- қатнашчиларга мавзуга оид (жумладан: “Х-педагогик вазият” юзасидан) бўлган якуний хулоса ёки ғоя таклиф этилади;
- ҳар бир иштирокчига “ФСМУ” технологиясининг босқичлари ёзилган қоғозлар тарқатилади.
- иштирокчиларнинг муносабатлари индивидуал ёки гуруҳий
тартибда тақдим этилиб, шарҳланади.
“ФСМУ” технологияси қатнашчиларда касбий-назарий билимларни
амалий машқлар ва мавжуд тажрибалар асосида тезроқ ва муваффақиятли
ўзлаштирилиш учун хизмат қилиши мумкин.
Конференция машғулотлари
Дидактик ўйинли машғулотлар ичида конференция машғулотлари муҳим ўрин тутади. Конференция машғулотлари ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришда, илмий дунёқарашни кенгайтиришда, уларни қўшимча ва маҳаллий материаллар билан таништиришда, илмий ва илмий-оммабоп адабиётлар билан мустақил ишлаш кўникма ва малакаларини ривожлантиришда, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлашда, онгли равишда касб танлашида муҳим аҳамият касб этади.
Ўқитувчи конференция машғулотини ўтишдан аввал машғулот мавзусини, мақсади ва вазифаларини аниқ белгилаб олиб шу мавзуга оид қўшимча илмий, илмий-оммабоп адабиётларни кўздан кечиради. Мазкур машғулот ўтказишдан 10 кун олдин машғулот мавзуси эълон этилиб, унга тайёргарлик кўриш учун адабиётлар тавсия қилинади. Эълон қилинган дидактик ўйинли машғулотда “олимлар” ролини танлаш, мавзуни ҳар томонлама ёритиш, ҳар бир талабанинг қизиқиши ва қобилиятига яраша маъруза тайёрлаш талабаларнинг ихтиёрида бўлади. Машғулотга тайёргарлик даврида ўқитувчи томонидан ижобий рағбатлантиришнинг устунлиги ва муваффақиятга йўлловчи ўқитувчининг мулоқот маданияти, ўзаро ёрдами талабаларнинг машғулотга қизғин тайёргарлик кўришнинг муҳим омили саналади.
Илмий конференция машғулотини қуйидагича ўтказиш тавсия этилади:
1.Ўқитувчининг кириш сўзи. Бунда ўқитувчи машғулот мавзуси, мақсади ва вазифалари, тегишли ролларни бажарувчи “олимлар” билан таништиради.
2.Илмий маърузаларни тинглаш “Олимлар” мавзу юзасидан тайёрлаган маърузаларини кўргазмали қуроллар асосида баён этадилар.
3.Маърузалар муҳокамаси. Бунда “Олимлар” ва гуруҳдаги бошқа ўқувчи лар ўртасида мавзу юзасидан баҳс, мунозара ўтказилади.
4.Илмий конференция якуни. Ўқитувчи мавзу юзасидан энг муҳим тушунча ва ғояларни таъкидлаб, якунлайди.
5. Ўқувчиларни баҳолаш. Машғулотда фаол иштирок этган ўқувчиалар рағбатлантирилади ва рейтинг тизимига мувофик баҳоланади.
Уйга вазифа бериш.
Машғулотни умумий якунлаш.
Матбуот конференцияси
Матбуот конференцияси гуруҳдаги барча ўқувчиларнинг ўқув - билиш фаолияти фаол бўлиши билан характерланади. Ўқитувчининг матбуот машғулотига тайёргарлиги бир мунча мураккаброқ. Ўқитувчи матбуот конференциясини ўтказишдан бир ҳафта аввал гуруҳ ўқувчиларини икки гуруҳга бўлади. Уларнинг тахминан 30% олимлар ва мутахассислар, қолганлари республикамизда нашр қилинадиган газета ва журналларнинг мухбирлари ролини бажарадилар.
Газеталардан республикамизда нашр қилинадиган “Ўзбекистон овози”, “Қишлоқ ҳақиқати”, “Халқ сўзи”, “Тошкент оқшоми”, “Туркистон”, “Тошкент ҳақиқати”, журналлардан “Фан ва турмуш”, “Қишлоқ хўжалиги”, “Саодат”, “Сиҳат-саломатлик”ни олиш мумкин.
Шундан сўнг, ҳар қайси газета ва журнал мухбирларининг матбуот конференциясида берадиган саволлари талабалар ёрдамида тузилади. Бу саволлар муҳокама қилинаётган муаммони ҳар томонлама қамраб олиши керак.
Саволлар мазмуни муҳокамадан ўтгандан сўнг, газета ва журнал мухбирлари ва олимлар роли ўқувчиларнинг хоҳишига кўра тақсимланади.
Ўқитувчи олимлар ва мутахассислар ролини бажарадиган ўқувчилар билан алоҳида тайёргарлик ишларини олиб боради. Уларга қўшимча адабиётлардан фойдаланиш ва саволларга жавоблар топиш ҳақида кўрсатма беради. Саволларга бериладиган жавоблар қисқа, аниқ, илмий жиҳатдан асосланган, маҳаллий материалларни қамраб олган бўлиши лозим. Ўқитувчи ана шу жавобларни олдин кўздан кечириши, агар уларда жузъий камчиликлар бўлса, уларни тўғрилаши, тўлдириши кераклигини ўқувчиларга топширади.
Мухбирлар ролини бажарадиган ўқувчилар ҳам саволларга жавоблар топиши олимлар ва мутахассислар билан мулоқотга кириши учун етарли даражадаги билимларга эга бўлишини таъминланиши керак.
Мазкур машғулотга ҳамма ўқувчилар улар қайси ролни бажаришидан қатъий назар қизғин тайёргарлик кўриши лозим.
Ўйин машқлар
Таълим жараёнининг муваффақияти ўқитувчининг илмий-методик савиясига ва педагогик маҳоратининг юқори даражада бўлиши, замон билан ҳамнафаслиги, ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш ва бошқариш кўникмаларига боғлиқ бўлади.Ўқитишда бошқа дидактик ўйинлар билан бир қаторда ўйин машқлардан ўз ўринда ва самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Ўйин машқлар учун телевидение ва матбуот орқали бериб борилаётган ва талаба ёшларнинг энг қизиқ машғулотига айланган ўйинларни андоза қилиб олиш мумкин. Булар жумласига “Заковат”, “Зинама-зина” кабиларни киритиш мумкин. Мазкур ўйинларда ўқувчилар аввало ўз кучи ва билимларини синаб кўрадилар ва яна уларнинг аксарияти шу ўйинлар иштирокчиси бўлишни орзу қиладилар.
Замон билан ҳамнафас ишлаётган ҳар бир ўқитувчи талабалардаги бу истак ва орзуларни амалга ошириш учун таълим жараёнида шунга ўхшаш ўйинларни ўз вақтида ўтказиши ўқувчиларнинг билим олишга бўлган қизиқишларини орттириш ва билиш фаолиятини фаоллаштиришга замин тайёрлайди.Маъруза машғулотида дидактик ўйин технологиясидан фойдаланиш муҳим ўрин тутади. Ўқитишда бошқа педагогик технологиялар каби дидактик ўйин технологиясидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Мазкур технологиянинг конференция, тақдимот, ижодий ўйин, ўйин машқлардан фойдаланиш юқори самара беради. Ушбу машғулотларда талабаларнинг билим олиш фаолияти ўйин фаолияти билан уйғунлаштирилади, шу сабабли талабаларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд.
Маъруза мавзуси жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, фактик материалларни ўрганишга бағишланган бўлса, у ҳолда дидактик ўйин технологиясининг конференция шаклидан фойдаланиш тавсия этилади.
Дидактик ўйин технологиясининг конференциясига асосланган маърузани такомиллаштириш бўйича тавсиялар
1-вариант
2- жадвал


Download 9,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish