O’zbekistоn respublikasi Оliy va O’rta maxsus ta’lim vazirligi



Download 9,4 Mb.
bet11/25
Sana01.06.2022
Hajmi9,4 Mb.
#624885
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25
Муаммоли метод. Муаммоли методнинг моҳияти машғулотлар жараёнида муаммоли вазиятларни яратиш ва ечишдан иборат бўлиб унинг асосида дидактик зиддиятлар ётади. Муаммоли таълим концепциясининг асосий тушунчалари «муаммоли вазият» «муаммо», «муаммони топиш» кабилар ҳисобланади. Чизмадан англанадики муаммоли вазият бу методнинг дастлабки кўриниши ҳисобланиб ўзида субъектнинг аниқ ёки қисман тушуниб етилган муаммони ифодалайди уни бартараф этиш янги билимлар усуллар ва ҳаракат кўникмаларини ўзлаштиришни тақозо этади. Агар талабада қийинчиликларни йўқотиш йўлларини излаб топиш учун бошланғич маълумотлар бўлмаса шубҳасиз муаммоли вазият ечимини у қабул қилмайди яъни муаммонинг ечими унинг онгида акс этмайди. Фикрлаш муаммо моҳиятини тушуниб этилиши ифодаланиши мавжуд билим ва кўникмалар мажмуаси ва изланиш тажрибаси асосида муаммоли вазиятни қабул қилиш биланоқ бошланади. Бу ҳолда муаммоли вазият муаммога айланади. Ҳар бир муаммо муаммоли вазиятни ўзида намоён этади бироқ барча муаммоли вазият муаммога айланавермайди.
Зиддиятларни бартараф этиш нафақат илмий билиш йўли шу билан бирга ўқув йўли ҳамдир. Бу методни қуйидаги чизма ёрдамида ифодалаш мумкин:
Мазкур методдан фойдаланиш жараёнида муаммо ечимини топишга ёрдам берувчи йўналишлар кўрсатилмайди ва чегараланмайди. Бу хусусият муаммоли масалага хосдир. Муаммода ечимнинг қандайдир параметрлари кўрсатилса у муаммоли масала ҳисобланади. Ҳар қандай муаммоли топшириқ маълум муаммони демак муаммоли вазиятни ҳам қамраб олади. Бироқ юқорида таъкидланганидек барча муаммоли вазият муаммо бўла олмайди. Инсон ҳар доим муаммоли масалаларни ҳал этади. Агар унинг олдида муаммо пайдо бўлса уни муаммоли масалага айлантиради, яъни унинг ечими учун ўзидаги билимлар тизимига таянади ва маълум кўрсатишларни белгилаб олади. Муваффақиятсизликка учраган тақдирда, у бошқа кўрсаткичларни қидиради ва шу муаммо бўйича янги вариантлардаги масалаларни лойиҳалайди.
Ақлий ҳужум” методи - бирор муаммо бўйича ўқувчилар томонидан билдирилган эркин фикр ва мулоҳазаларни тўплаб, улар орқали маълум бир ечимга келинадиган методдир. “Ақлий ҳужум” методининг ёзма ва оғзаки шакллари мавжуд. Оғзаки шаклида ўқитувчи томонидан берилган саволга ўқувчиларнинг ҳар бири ўз фикрини оғзаки билдиради. Ўқувчилар ўз жавобларини аниқ ва қисқа тарзда баён этадилар. Ёзма шаклида эса берилган саволга талабалар ўз жавобларини қоғоз карточкаларга қисқа ва барчага кўринарли тарзда ёзадилар. Жавоблар доскага (магнитлар ёрдамида) ёки «пинборд» доскасига (игналар ёрдамида) маҳкамланади. “Ақлий ҳужум” методининг ёзма шаклида жавобларни маълум белгилар бўйича гуруҳлаб чиқиш имконияти мавжуддир. Ушбу метод тўғри ва ижобий қўлланилганда шахсни эркин, ижодий ва ностандарт фикрлашга ўргатади.
“Ақлий ҳужум” методидан фойдаланилганда ўқувчиларнинг барчасини жалб этиш имконияти бўлади, шу жумладан талабаларда мулоқот қилиш ва мунозара олиб бориш маданияти шаклланади. Ўқувчилар ўз фикрини фақат оғзаки эмас, балки ёзма равишда баён этиш маҳорати, мантиқий ва тизимли фикр юритиш кўникмаси ривожланади. Билдирилган фикрлар баҳоланмаслиги ўқувчиларда турли ғоялар шаклланишига олиб келади. Бу метод ўқувчиларда ижодий тафаккурни ривожлантириш учун хизмат қилади.
“Ақлий ҳужум” методи ўқитувчи томонидан қўйилган мақсадга қараб амалга оширилади:
1. Ўқувчиларнинг бошланғич билимларини аниқлаш мақсад қилиб қўйилганда, бу метод дарснинг мавзуга кириш қисмида амалга оширилади.
2. Мавзуни такрорлаш ёки бир мавзуни кейинги мавзу билан боғлаш мақсад қилиб қўйилганда –янги мавзуга ўтиш қисмида амалга оширилади.
3. Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш мақсад қилиб қўйилганда-мавзудан сўнг, дарснинг мустаҳкамлаш қисмида амалга оширилади.
“Ақлий ҳужум” методини қўллашдаги асосий қоидалар:

  1. Билдирилган фикр-ғоялар муҳокама қилинмайди ва баҳоланмайди.

  2. Билдирилган ҳар қандай фикр-ғоялар, улар ҳатто тўғри бўлмаса ҳам инобатга олинади.

  3. Ҳар бир ўқувчи қатнашиши шарт.

Қуйида “Ақлий ҳужум” методининг тузилмаси келтирилган.

Ақлий ҳужум” методининг босқичлари қуйидагилардан иборат:



  1. Ўқувчиларга савол ташланади ва уларга шу савол бўйича ўз жавобларини (фикр, ғоя ва мулоҳаза) билдиришлари сўралади;

  2. Ўқувчилар савол бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришади;

  3. Ўқувчиларнинг фикр-ғоялари (магнитафонга, видеотасмага, рангли қоғозларга ёки доскага) тўпланади;

  4. Фикр-ғоялар маълум белгилар бўйича гуруҳланади;

  5. Юқорида қўйилган саволга аниқ ва тўғри жавоб танлаб олинади.

Ақлий ҳужум” методининг афзалликлари:

  • натижалар баҳоланмаслиги талабаларда турли фикр-ғояларнинг шаклланишига олиб келади;

  • Ўқувчиларнинг барчаси иштирок этади;

  • фикр-ғоялар визуаллаштирилиб борилади;

  • ўқувчиларнинг бошланғич билимларини текшириб кўриш имконияти мавжуд;

  • Ўқувчиларда мавзуга қизиқиш уйғотади.

Ақлий ҳужум” методининг камчиликлари:

  • Ўқитувчи томонидан саволни тўғри қўя олмаслик;

  • Ўқитувчидан юқори даражада эшитиш қобилиятининг талаб этилиши.

Кичик гуруҳларда ишлаш” методи - ўқувчиларни фаоллаштириш мақсадида уларни кичик гуруҳларга ажратган ҳолда ўқув материалини ўрганиш ёки берилган топшириқни бажаришга қаратилган дарсдаги ижодий иш.
Ушбу метод қўлланилганда талаба кичик гуруҳларда ишлаб, дарсда фаол иштирок этиш ҳуқуқига, бошловчи ролида бўлишга, бир-биридан ўрганишга ва турли нуқтаи- назарларни қадрлаш имконига эга бўлади.
“Кичик гуруҳларда ишлаш” методи қўлланилганда ўқитувчи бошқа интерфаол методларга қараганда вақтни тежаш имкониятига эга бўлади. Чунки ўқитувчи бир вақтнинг ўзида барча таълим олувчиларни мавзуга жалб эта олади ва баҳолай олади. Қуйида “Кичик гуруҳларда ишлаш” методининг тузилмаси келтирилган.


Кичик гуруҳларда ишлаш” методининг тузилмаси


Кичик гуруҳларда ишлаш” методининг босқичлари қуйидагилардан иборат:



    1. Фаолият йўналиши аниқланади. Мавзу бўйича бир-бирига боғлиқ бўлган масалалар белгиланади.

    2. Кичик гуруҳлар белгиланади. Талабалар гуруҳларга 3-6 кишидан бўлинишлари мумкин.

    3. Кичик гуруҳлар топшириқни бажаришга киришадилар.

    4. Ўқитувчи томонидан аниқ кўрсатмалар берилади ва йўналтириб турилади.

    5. Кичик гуруҳлар тақдимот қиладилар.

    6. Бажарилган топшириқлар муҳокама ва таҳлил қилинади.

    7. Кичик гуруҳлар баҳоланади.


Download 9,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish