www.ziyouz.com кутубхонаси
37
ни сайлаб
уларни доимо назорат остига
олган Э. таркиби мулкий ценз белгилари
орқали фуқаролар орасидан танлаб олин-
ган. Одатда, Э. ўз вазифасини буле — Э.
муҳокамаси учун олдиндан саволлар
тайёрлаб қўядиган кенгаш билан амалга
оширган. Бир қатор юнон полисларида
халқ мажлислари
махсус номлар билан
аталган: Спартада — апелла, Дельфа ва
Фессалия шаҳриларида — агора, Ар-
гос, Эпидавр, Гел, Акрагантда — алия.
Сўнгги давр антик ёзувчилари асарла-
рида халқ мажлислари ўтказиладиган
жой ҳам Э. деб аталган. Христианликда
Э. деб диндорлар жамоаси, баъзан бутун
черков тушунилган.
ЭКЛАМПСИЯ (юн. — чақнаш) —
ҳомиладорлик токсикозларининг
хавфли
шакли. Биринчи марта бўйида бўлган,
аксари эгиз ҳомиладорлик ёки буйрак,
юрактомир касалликлари бор аёллар-
да ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида,
кўпинча сўнгги ойларида вужудга ке-
лади. Э.нинг асосий белғиси тутқаноқ
тутишидир. Э.дан
аввал нефропатия ва
преэклампсия аломатлари (қаттиқ бош
огриши, кўз хиралашиши, кўз олди жи-
мирлашиши, қон босими кўтарилиши,
сийдикда оқсил кўпайиши, уйқусизлик,
бетоқатлик ва бошқалар) намоён бўлади.
Э.да тутқаноқ тутади, бемор ҳушдан ке-
тади. Э. ҳомиладорликда, асосан, туғруқ
вақтида, баъзан
чилла даврит ҳам учрай-
ди. Тутқаноқ бошланганда дастлаб бемор-
нинг юз мускуллари «учади», қовокдари
юмилиб, лаб бурчаклари осилиб кетади.
Сўнг бутун гавда мускуллари қисқариб,
тана таранглашади, бемор ҳушдан кетиб,
баъзан нафас олмай қолади, кўкаради
(тоник талваса). Кейин юз, тана ва қўлоёқ
мускуллари тортишиб қисқаради (клоник
талваса), бемор нафаси қисиб хириллай-
ди, оғзидан кўпик келади, ётган
жойида
ўзини кўтарибкўтариб отади. Тиришиш
тўхтагач, аёл бир неча вақт кома ҳолатида
(беҳуш) ётиб, секин-аста ўзига келади.
Оғирроқ ҳолларда Э. тутқаноқсиз кеча-
ди (коматоз шакли). Баъзан Э. аломатла-
ри рўйрост кўзга ташланмайди,
уларни
вақтида аниқлаш анча қийин. Шу са-
бабли у гўё бехосдан пайдо бўлгандек
бўлади. Тутқаноқ тутганда беморнинг
бирор жойига шикаст етиб қолмаслик
чорасини кўриш лозим; у
тилини тиш-
лаб олмаслиги учун оғзига бандига дока
ўралган қошиқ солиб қўйилади; тутқаноқ
хуружи ўтиб кетгач беморнинг сўлаги на-
фас йўлларига тушмаслиги учун оғзини
тоза салфетка билан артиб олинади. Э.да
ўпка шишиши ёки мияга қон қуйилиши
туфайли аёл, плацентанинг ўрнидан
кўчиши, бачадонга қон қуйилиши туфай-
ли эса ҳомила нобуд бўлиши мумкин.
Давоси. Марказий нерв системаси фа-
олиятини нормаллаштирувчи, қон боси-
мини пасайтирувчи, сийдик ажралишини
кучайтирувчи доридармонлар, кисло-
род, парҳез буюрилади. Олдини олиш:
ҳомиладорликнинг
илк токсикозларини
ўз вақтида даволашдан иборат.
Ад.:Қодирова
А.,
Ҳомиладорликтоксикозлари, Т., 1994.
Do'stlaringiz bilan baham: