O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭКИНЗОРЛАР ФОТОСИНТЕТИК 
ПОТЕНЦИАЛИ — вегетация даври ёки 
унинг бир қисми учун ўсимликлар фото-
синтез аппарати — барглар сатҳининг 
кундалик иш ҳажми йиғиндисини ифо-
далайдиган кўрсаткич. Э.ф.п. экинларни 
афометеорологик баҳолашда ва ҳосилни 
прогнозлашда, обҳаво — ҳосил мате-
матик моделларини текшириш ва асос-
лашда қўлланади. Экинлар ҳосилининг 
салмоғи икки омил — барглар сатҳининг 
ўлчами ва уларнинг вегетация даври 
мобайнидаги иш унумдорлиги билан 
аниқланади. Барглар фотосинтетик фао-
лиятининг ўлчов бирлиги қилиб 1 м
2
барг 
юзасининг 1 сутка давомидаги иши қабул 
қилинган. Э.ф.п. тушунчаси, биринчи 
марта 20-асрнинг 50-й.ларида рус оли-
ми А.А. Ничипорович томонидан таъ-
рифланган ва ўсимликлар фотосинтетик 
фаолиятини баҳолашда асосий омил си-
фатида қўлланилади. Барглар юзаси орта 
бориши билан умумий ва фаол қуёш ра-
диациясининг ютилиши кўпайиб боради, 
радиация оқимининг максимал ютштиши 
барглар юзаси энг катталашган даврга 
тўғри келади. Ўсимлик сув билан опти-
мал таъминланганда (фаол вегетация да-
вомида тупроқ нами дала нам сиғиммшт 
65—70% дан паст бўлмаганда) ўсимлик 
ютган фотосинтетик фаол радиация 
(ФФР)нинг максимал қиймати экин-
зорга келувчи радиациянинг 80— 85% 
ни ташкил этади. Оптимал шароитлар-
да Э.ф.п. 1 га ғўза майдонида 3,3— 3,5 
млн. м
2
ни ташкил этади ва 51,4— 53,5 
ц/га пахта ҳосили олишни таъминлайди. 
Бунда ФФР энергиясини ўзлаштириш 
коэффициенти 3,4% га тенг бўлади. (яна 
қ.Фотосинтез).
Ад.: Муминов Ф.А., Коновалова Н 
.С, Использование ФАР посевами хлоп-
чатника и его продуктивность в Узбеки-
стане, Трудн САНИИ, вьш. 88(169), М., 
1983.
Ҳамидулла Абдуллаев.
ЭКИНЛАРНИ ЭКИШ — ҳосил 
олиш учун ўсимлик уруғини тупроқнинг 
юқори қатламига жойлаш; асосий афо-
техника тадбирларидан бири. Э.э. усул-
лари экинларнинг озиқланиш майдонига, 
ёруғлик ва намга бўлган талабини, экин 
парваришини, биринчи навбатда, қатор 
ораларини механизация ёрдамида иш-
лашни ҳисобга олган ҳолда танланади. 
Сочиб экиш — энг оддий усул; бунда 
қўл билан сепилган уруғ тупроқ устига 
тушиб, борона ёки мола ёрдамида тур-
ли чуқурликка жойланади. Қаторлаб 
экиш (қатор оратари 10—25 см, кўпинча 
15 см) — асосан, донли экинлар етиш-
тиришда қўлланилади. Қаторлаб экув-
чи сеялка уруғни эгат тубига ташлаб
юмшоқ тупроқ билан кўмиб кетади, уруғ 
бир текис униб чиқади. Тор қаторлаб 


www.ziyouz.com кутубхонаси
36
экиш (қатор оралари 7—8 см) — дон-
ли экинлар, беда, зиғир ва бошқалар 
ўсимликларни экишда қаторлаб экиш-
га нисбатан кўпроқ қўлланилади. Бунда 
уруғлар майдонда бир меъёрда жойлаша-
ди. Кенг қаторлаб экиш (қатор оралари 
45 см дан ортиқ) — чопиқ қилинадиган 
экинлар (маккажўхори, қанд лавлаги, 
кунгабоқар, маржумак, илдизмевалилар 
ва бошқалар)ни экишда қўлланилади. 
Лента (тасма) шаклида экишда ленталар 
орасидаги кенг қаторлар тор қаторлар 
билан алмашинади (сабзи, редиска ва 
бошқалар шундай экилади). Уялаб экиш-
да ҳар бир уяга бир неча дона уруғ таш-
ланади. Нуқталаб экиш усулида уруғ до-
налаб бир-биридан маълум оралиқда эки-
лади. Қаттиқ совуқ ва қор кам бўладиган 
минтақаларда кузги экинлар учун эгатга 
экиш усули қўлланилади; уруғ эгат ту-
бига экилади, эгатга тўпланган қор униб 
чиққан ниҳолларни музлашдан сақлайди. 
Э.э. асосан. сеялкалар, баъзан самолёт-
лар билан (мас, саксовул уруғлари) амал-
га оширилади.
Ўсимлик тупини, кўчатини (помидор, 
баклажон, карам, мевали ва манзарали 
дарахтлар) етиштириб, сўнгра асосий 
жойга экиш кўчатлаб экиш усулига ки-
ради.
Э.э. муддатига қараб баҳорги (баҳори 
экинлар), кузги (кузги экинлар), ёзги 
(иккинчи ҳосил олиш учун), кеч кузги 
(уруғларни барвақт ундириб олиш учун)
га бўлинади.
Ҳар бир ўсимлик учун экишнинг 
оптимал вақти мавжуд. Ўрта Осиёда 
баҳори буғдой, арпа, зиғир, қанд лавла-
ги, беда, кунгабоқар эрта баҳорги экин-
ларга киради. Кечки баҳорги экинларни 
экиш муддати тупроқ ва ҳаво ҳароратига 
қараб белгиланади. Кузги экинлар (кузги 
буғдой, беда ва бошқалар) Ўзбекистон 
шароитида октябр охири — нояб. бош-
ларида экилади. Совуқ тушгунга қадар 
экилган экинлар маълум даражада ри-
вожланиб, мустаҳкамланиб олади.
Уруғларни 
экиш 
чуқурлиги 
ўсимликларнинг биологик хусусияти, 
тупроқнинг механик таркибига боғлиқ. 
Уруғлар қанча йирик бўлса, шунча 
чуқурроқ экилади (мас, маккажўхори 
6— 8 см, бошоқли дон экинлари 4—6 
см ва ҳ.к.). Механик таркиби огир 
тупроқларга енгил, қумоқ ва қумоқ 
тупроқларга нисбатан уруғлар юзароқ 
экилади. Экишда тупроқ намлиги ҳам 
ҳисобга олинади (уруғ тупроқнинг қуруқ 
қатламида жойлашиб қолмаслиги ке-
рак). Баъзан уруғларни қушлардан, куч-
ли шамолдан сақлаш мақсадида (мас, 
маккажўхори, нўхатни) экиш чуқурлиги 
кўпайтирилади.
Уруғлик экиш меъёри (мас, буғдой 
150—200 кг/га, туксизлантирилган чигит 
30—40 кг/га) жойнинг тупроқ — иқлим 
шароити, экиннинг хўжалик аҳамияти, 
ўсимликнинг озиқланиш майдонига 
бўлган талаби, экиш вақти, усуллари ва 
бошқалар асосида белгиланади.
Уруғни экишга тайёрлашда уларнинг 
сифати, тозалиги, унувчанлиги текши-
рилади. Ҳар бир хўжаликда экиш агре-
гатлари, ишнинг вақти ва қай тартибда 
бажарилишини кўрсатувчи режа тузи-
лади. Экиш сифатини баҳолашда унинг 
вақтида амалга оширилиши, уруғнинг 
бир хил чуқурликда экилиши, уруғлик 
экиш меъёри, қаторлар ва тўғрилиги тек-
ширилади (яна қ. Уруғлик, Уруғчилик).
Баҳодир Норматов. 
ЭКИПАЖ (франц.) 1) одамларни 
ташувчи от қўшилган енгил арава; фаэ-
тон; 2) кема, космик кема, самолёт, танк-
нинг шахсий таркиби; 3) баъзи давлатлар 
ҳарбий денгиз флотидаги соҳил ҳарбий 
қисми. Келаётган мадад кучларини қабул 
қилиб жойлаштириш ва уларга хизмат 
кўрсатишга мўлжалланган. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish