www.ziyouz.com кутубхонаси
36
экиш (қатор оралари 7—8 см) — дон-
ли экинлар, беда, зиғир ва бошқалар
ўсимликларни экишда қаторлаб экиш-
га нисбатан кўпроқ қўлланилади. Бунда
уруғлар майдонда бир меъёрда жойлаша-
ди. Кенг қаторлаб экиш (қатор оралари
45 см дан ортиқ) — чопиқ қилинадиган
экинлар (маккажўхори, қанд лавлаги,
кунгабоқар, маржумак, илдизмевалилар
ва бошқалар)ни экишда қўлланилади.
Лента (тасма) шаклида экишда ленталар
орасидаги кенг қаторлар тор қаторлар
билан алмашинади (сабзи, редиска ва
бошқалар шундай экилади). Уялаб экиш-
да ҳар бир уяга бир неча дона уруғ таш-
ланади. Нуқталаб экиш усулида уруғ до-
налаб бир-биридан маълум оралиқда эки-
лади. Қаттиқ совуқ ва қор кам бўладиган
минтақаларда кузги экинлар учун эгатга
экиш усули қўлланилади; уруғ эгат ту-
бига экилади, эгатга тўпланган қор униб
чиққан ниҳолларни музлашдан сақлайди.
Э.э. асосан. сеялкалар, баъзан самолёт-
лар билан (мас, саксовул уруғлари) амал-
га оширилади.
Ўсимлик тупини, кўчатини (помидор,
баклажон, карам,
мевали ва манзарали
дарахтлар) етиштириб, сўнгра асосий
жойга экиш кўчатлаб экиш усулига ки-
ради.
Э.э. муддатига қараб баҳорги (баҳори
экинлар), кузги (кузги экинлар), ёзги
(иккинчи ҳосил олиш учун), кеч кузги
(уруғларни барвақт ундириб олиш учун)
га бўлинади.
Ҳар бир ўсимлик учун экишнинг
оптимал вақти мавжуд. Ўрта Осиёда
баҳори буғдой, арпа, зиғир, қанд лавла-
ги, беда, кунгабоқар эрта баҳорги экин-
ларга киради. Кечки баҳорги экинларни
экиш муддати тупроқ ва ҳаво ҳароратига
қараб белгиланади. Кузги экинлар (кузги
буғдой, беда ва бошқалар) Ўзбекистон
шароитида октябр охири — нояб. бош-
ларида экилади. Совуқ тушгунга қадар
экилган экинлар маълум даражада ри-
вожланиб, мустаҳкамланиб олади.
Уруғларни
экиш
чуқурлиги
ўсимликларнинг биологик хусусияти,
тупроқнинг механик таркибига боғлиқ.
Уруғлар қанча йирик бўлса, шунча
чуқурроқ экилади (мас, маккажўхори
6— 8 см, бошоқли дон экинлари 4—6
см ва ҳ.к.). Механик таркиби огир
тупроқларга енгил, қумоқ ва қумоқ
тупроқларга нисбатан уруғлар юзароқ
экилади. Экишда тупроқ намлиги ҳам
ҳисобга олинади (уруғ тупроқнинг қуруқ
қатламида жойлашиб қолмаслиги ке-
рак). Баъзан уруғларни қушлардан, куч-
ли шамолдан сақлаш мақсадида (мас,
маккажўхори, нўхатни) экиш чуқурлиги
кўпайтирилади.
Уруғлик экиш меъёри (мас, буғдой
150—200 кг/га, туксизлантирилган чигит
30—40 кг/га) жойнинг тупроқ — иқлим
шароити, экиннинг хўжалик аҳамияти,
ўсимликнинг озиқланиш майдонига
бўлган талаби, экиш вақти,
усуллари ва
бошқалар асосида белгиланади.
Уруғни экишга тайёрлашда уларнинг
сифати, тозалиги, унувчанлиги текши-
рилади. Ҳар бир хўжаликда экиш агре-
гатлари, ишнинг вақти ва қай тартибда
бажарилишини кўрсатувчи режа тузи-
лади. Экиш сифатини баҳолашда
унинг
вақтида амалга оширилиши, уруғнинг
бир хил чуқурликда экилиши, уруғлик
экиш меъёри, қаторлар ва тўғрилиги тек-
ширилади (яна қ.
Уруғлик, Уруғчилик).
Баҳодир Норматов.
ЭКИПАЖ (франц.) 1) одамларни
ташувчи от қўшилган енгил арава; фаэ-
тон; 2) кема, космик кема, самолёт, танк-
нинг шахсий таркиби; 3) баъзи давлатлар
ҳарбий денгиз флотидаги соҳил ҳарбий
қисми. Келаётган мадад кучларини қабул
қилиб жойлаштириш ва уларга хизмат
кўрсатишга мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: