УДК 581.193: 581.5: 635. 655/ 575. 171. © Аннамуратова Д.Р., Фозилов Ш.М., Саидова Ф.Б.
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ТУПРОҚ-ИҚЛИМ ШАРОИТИДА Турли соя навларининг ФОТОСИНТЕТИК КЎРСАТКИЧЛАРИ
Аннамуратова Д.Р.- “Биология” кафедраси доценти, б.ф.н.; Фозилов Ш.М.- 2-курс магистранти; Саидова Ф.Б. – Биология таълим йўналиши 3 – курс талабаси (УрДУ)
Изучены биоэкологические и морфофизиологические особенности различных сортов сои в условиях Хорезмской области. Определены фотосинтетические показатели (площади
___QISHLOQ VA SUV XO’JALIGI / СЕЛЬСКОЕ И ВОДНОЕ ХОЗЯЙСТВО__
листьев, содержание пигментов, интенсивность фотосинтеза, продуктивность фотосинтеза различных сортов сои.
Ключевые слова: сорта сои, рост, развитие, периоды онтогенеза, урожайность, фотосинтез, пигмент, площади листьев, интенсивность фотосинтеза, продуктивность фотосинтеза.
In this article given results of bioecological and morphological features klof the perspective varieties of soybean in the conditions of Khorezm region. Certain photosynthetic index (areas of leaves, maintenances of pigments, intensity of photosynthesis, productivity of photosynthesis) of different sorts of soy.
Key words: sorts of soy, growth, development, periods of ontogenesis, productivity, photosynthesis, pigment, areas of leaves, intensity of photosynthesis, productivity of photosynthesis.
Фотосинтез ўсимлик организмидаги асосий жараёнлардан бири бўлиб, унинг динамик ҳолати ички ва ташқи омилларнинг узвий таъсири билан белгиланади [3,4]. Муҳит шароитларининг ҳар қандай ўзгариши авваламбор фотосинтез жараёнларининг жадаллиги ва йўналишига таъсир қилади. Бу эса пировардида ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигининг ўзгаришларига олиб келади. Ўсимликларнинг турли иқлим ва тупроқ шароитларида ўсиши ва ҳосилдорлиги турли физиологик жараёнларнинг, айниқса фотосинтезнинг муҳит шароитларига мослашишига боғлиқ бўлади.
Шу боисдан Хоразм воҳасининг ўзига хос тупроқ-иқлим шароитларида турли соя навлари ўсимликларининг баргларида фотосинтез жараёнларининг асосий кўрсаткичлари – барг сатҳи, фотосинтез жадаллиги, фотосинтезнинг соф маҳсулдорлиги ва пластид пигментларининг миқдорлари ўрганилди. Тажрибалар вегетацион усулда амалга оширилди.
Ўрганилган соя навларининг баргларидаги фотосинтез жадаллиги кун давомида уч марта, яъни эрталаб соат 900 да, туш пайти соат 1300 да, кечқурун соат 1700 да аниқланди. Олинган натижалар 1-жадвалда келтирилган.
Тажрибалар натижаларидан маълум бўлдики, вегетацион идишларда ўстирилган соя ўсимликларининг баргларидаги фотосинтез жадаллиги ўсимликнинг нав хусусиятларига, ривожланиш даврларига боғлиқ ҳолда ҳамда кун давомида ўзгариб боради [2]. Барча соя навларида чинбарг босқичида фотосинтез жадаллиги тушки соатларда энг юқори бўлиши аниқланди. Мавсум давомида ўсимликларнинг ялпи гуллаш даврида фотосинтез жадаллиги
ортиб борди, дуккаклар шаклланиш даврига келиб бироз секинлашди. Шунингдек, гуллаш ва дуккакларнинг шаклланиш даврларида тушки соатларда ва ундан кейинги соатларда (1300, 1700) фотосинтез жадаллигининг секинлашганлиги (депрессияси) кузатилди.
Ўрганилган соя навлари орасида энг юқори фотосинтез жадаллиги вегетациянинг барча даврларида Генетик навида аниқланди.
Маълумки, ўсимликлардаги фотосинтез жараёни баргларда амалга ошади. Шу боис баргларнинг тузилиши ва уларнинг ҳолати ўсимликларнинг генотипига ва ўстириш шароитларига боғлиқ ҳолатда бўлиб, фотосинтез жараёнларининг маҳсулдорлигини белгилайди. Турли тупроқ-иқлим шароитлари баргнинг ўлчамлари ва ҳолатига таъсир қилади. Шуларни эътиборга олиб, турли соя навларида фотосинтез жадаллигини ўрганиш бўйича вегетацион тажрибалар амалга оширилди.
___QISHLOQ VA SUV XO’JALIGI / СЕЛЬСКОЕ И ВОДНОЕ ХОЗЯЙСТВО__
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |