www.ziyouz.com кутубхонаси
42
вбатида, ғайриқонуний хаттиҳаракатлар
орқали
ҳуқуқбузарликларни
келти-
риб чиқариши мумкин. Бу хилдаги
ҳуқуқбузарликлар Э.сж.нинг ҳам келиб
чиқишига сабаб бўлади.
Ўзбекистонда табиат бойликлари-
ни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона
фойдаланишга
оид
қонунқоидалар,
юридик нормалар ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон
Республикасининг
Кон-
ституциясида «Фуқаролар атроф таби-
ий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда
бўлишга мажбурдирлар» (50-модда), деб
қайд этилган. Ўзбекистон Республика-
сининг Ер кодекси (1998 йил 30 апр.),
«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»
(1992 йил 9 дек.), «Муҳофаза этиладиган
табиий ҳудудлар тўғрисида» (2004 йил 3
дек.), «Ер ости бойликлари тўғрисида»
(2002 йил 13 дек.), «Атмосфера ҳавосини
муҳофаза қилиш тўғрисида» (1996 йил
27 дек.), «Сув ва сувдан фойдаланиш
тўғрисида» (1993 йил 6 май), «Ўсимлик
дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан
фойдаланиш тўғрисида» (1997 йил 26
дек.), «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза
қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»
(1997 йил 26 дек.), «Давлат ер када-
стри тўғрисида» (1998 йил 28 авг.),
«Ўрмон тўғрисида» (1999 йил 15 апр.)
ги ва бошқалар қонунларда экология
соҳасидаги ҳуқуқий нормалар ўз ифода-
сини топган. Ўзбекистон Республикаси-
нинг ЖКда биринчи марта Э.с.ж. алоҳида
бобга ажратидди (193— 204-моддалар).
Уларга қуйидагилар киради: экология
хавфсизлигига оид нормалар ва тала-
бларни бузиш; атроф табиий муҳитнинг
ифлосланганлиги тўғрисидаги маълу-
мотларни қасддан яшириш ёки бузиб
кўрсатиш; атроф табиий муҳитнинг
ифлосланиши оқибатларини бартараф
қилиш чораларини кўрмаслик; атроф
табиий муҳитни ифлослантириш; ер, ер
ости бойликларидан фойдаланиш шарт-
ларини ёки уларни муҳофаза қилиш та-
лабларини бузиш; экинзор, ўрмон ёки
бошқа довдарахтларга шикаст етказиш
ёки уларни нобуд қилиш; ўсимликлар
касалликлари ёки зараркунандаларига
қарши қураш талабларини бузиш; ве-
теринария ёки зоотехника қоидаларини
бузиш; зарарли кимёвий моддалар би-
лан муомалада бўлиш қоидаларини
бузиш; ҳайвонот ёки ўсимлик дунё-
сидан фойдаланиш тартибини бузиш;
сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш
шартларини бузиш; алоҳида муҳофаза
этиладиган табиий ҳудудларнинг тар-
тибини бузиш. Ўзбекистон Республи-
каси Олий суди Пленумининг «Атроф
муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан
фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар ва
бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги
ишлар бўйича суд амалиёти ҳакида»ги
қарори (1996 йил 20 дек.)да Э.с.ж. учун
жавобгарлик тўғрисидаги қонунларни
қўллаш бўйича зарур тушунтиришлар
берилган. Табиий муҳитни асраш, таби-
ат бойликларидан оқилона фойдаланиш
нафақат миллий, балки умуминсоний
мажбурият ҳисобланади ва бу таби-
ат комплекслари ҳамда айрим объект-
ларнинг муҳофазасини таъминлашга,
фуқароларнинг қулай атроф муҳитга
эга бўлиш ҳуқуқини кафолатлашга
қаратилгандир.
Ад.: Нигматов А., Экология нима, Т.,
2002.
Мирзаюсуф Рустамбоев.
Do'stlaringiz bilan baham: