O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭКОНОМАЙЗЕР (инг. сақлаш) — 1) 
буғ қозонига бериладиган совуқ сувни 
қозондан чиқиб кетаётган газлар исси-
клиги билан олдиндан иситиб беради-
ган иссиқлик алмашгич қурилма. Сув 
қайнайдиган ва қайнамайдиган турларга 
бўлинади. Пастроқ (2,5 МПа гача) босим-
га мўлжалланган Э. чўяндан қовурғали 
қилиб ясалади, ундан юқори босимга 
мўлжаллангани эса пўлат трубалардан 
тўғри қилиб тайёрланади; 2) ички ёнув 
двигатели 
карбюраторидаги 
мосла-
ма. Дросселли қопқоқ (заслонка) тўлиқ 
очилганда ёки унинг шунга яқин вазия-
тида ёнувчи аралашмани бойитиш (ёнув-
чи аралашма таркибидаги ёнилғиҳаво 
нисбатини ўзгартириш, яъни ёнилғини 


www.ziyouz.com кутубхонаси
43
кўпроқ, ҳавони камроқ киритиш) учун 
хизмат қилади. 
ЭКОНОМЕТРИЯ 
(юн. 
уй 
хўжалигини юритиш санъати ва ...ме-
трия), эконометрика — иқтисодий жара-
ёнларни таҳлил қилиш, иқтисодий ахбо-
ротларга ишлов беришнинг математик ва 
иқтисодийстатистик усулларини ва мо-
делларини ишлаб чиқиш ва қўллаш би-
лан шуғулланадиган фан; Э. иктисодий 
ҳодиса ва жараёнларнинг аниқ миқдорий 
қонуниятлари ва ўзаро алоқаларини ма-
тематик ва статистик усуллар, моделлар 
ёрдамида ўрганади. Э.да қўлланиладиган 
моделлар ёрдами билан статистика, 
прогноз ва режа маълумотлар асосида 
миқдорий натижалар олинади. Э.нинг 
пайдо бўлиши иқтисодий таҳлиллар ва 
тахминлаш учун иқтисодий статистик 
усуллар ва йўлйўриқларнинг зарурати 
билан боғлиқ.
Иқтисодий-статистик маълумотларни 
математик усулда ўрганиш 19-асрнинг 
охирлари — 20-асрнинг бошларидан 
бошланди. 20-асрнинг 20—30-й.ларида 
Э. мустақил фан сифатида ажралиб чиқди. 
«Э.» терминини дастлаб поляк иктисод-
чиси А. Чомпа (1910) қўллаган, норвег 
иқтисодчиси, Халқаро эконометрия жа-
мияти (1930)нинг асосчиларидан бири Р. 
Фриш унга илмий йўналиш берди (1926). 
Дастлаб Э. доирасида иқтисодий жара-
ёнлар ва уларга таъсир этадиган омил-
лар ўртасидаги корреляцион алоқаларни 
ифодаловчи аналитикстатистик модел-
лар ишлаб чиқилди. Иқтисодий ривожла-
нишни таҳлил қилишда иқтисодий ўсиш 
моделларидан фойдаланилди. Рус олими 
Л.В. Канторович норматив моделларни 
ишлаб чиқишга катта ҳисса қўшди.
Ҳоз. Э. усуллари ёрдамида прогноз-
лашга оид кўплаб масалаларни юқори 
аниқлик даражасида ечиш мумкин. Ҳоз. 
даврда Э. иқтисодий ривожланишнинг 
математик усулларини такомиллашти-
ришда, иқтисодий цикллиликни асос-
лаш, талаб ва таклиф кўрсаткичларини 
ҳисоблаш, талабнинг ўзгарувчанлик ху-
сусиятларини баҳолаш, ишлаб чиқариш 
сарфхаражатларини ва жамғариш суръ-
атлари ўзгаришларини таҳлил этиш, 
ишлаб 
чиқаришнинг 
тармоқлараро 
боғликдигини ўрганишда ва бошқалар 
масалаларни тадқиқ ва тахлил этишда 
қўлланилади. Э. бўйича Ўзбекистон ФА 
Математика инти, Ўзбекистон миллий 
ун-тининг амалий математика фти, Тош-
ТУ ва Тошкент иқтисодиёт унтларида на-
зарий ва амалий ишлар олиб борилади.
Садир Салимов.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish